Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/219
Sana19.01.2024
Hajmi3,62 Mb.
#140785
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   219
Ключевые слова: язык художественного произведения, прилагательное, 
оживление, образ, ирония, риторика, эмоциональность.


Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

nalishlar: muammo va yechimlar
275 
Услубий воситалар ёки қатламлар ҳам бадиий матнларда тасвирий 
воситаларни юзага чиқаришда фаол қўлланади. Бадиий нутқда воқеа-
ҳодисаларни образли тасвирлаш, нутқ ифодалилигини ошириш, бирор 
нарсанинг характери, хусусияти ва кўринишини қисқа ҳамда образли 
ифодалаш учун фойдаланилади.
Бизга маълумки, жонлантириш усули метафоранинг бир тури сифатида 
оғзаки нутқда ва бадиий матнларда ҳам қадимдан қўлланиб келинади ва унда 
инсонга хос қобилият ва хусусиятлар ҳайвонлар, жонсиз нарсалар ва табиат 
ҳодисаларига мисолида мужассамлаштирилади. Аниқроқ қилиб айтганда, унга 
инсонларга хос сўзлаш, фикрлаш, ҳис қилиш хусусиятлари сингдирилади [3, 
38].
Муқимий лирик шеърларида ҳусни таълил, ташхис бадиий 
санъатларидан кенг фойдаланилади. Маълумки, мазкур бадиий санъатларда 
жонлантириш усулига бевосита ёки билвосита мурожаат қилинади. Бадиий 
тасвирнинг образли, кенг қамровда тушунилишини таъмин этади. Жумладан, 
севикли ёр мадҳига бағишланган ғазалларидан бирида ойнинг кечалари гоҳ-
гоҳ кўринишини маъшуқанинг ҳуснидан хижолат бўлганлиги сабаб деб 
изоҳлайди: 
Ой малоҳатда етолмай юз хижолатлар билан,
Бўлди кам-кам кимки бу ҳусни камолингни кўруб [4, 51] 
Яна ой тасвирини беришда жонлантиришнинг гўзал намунасини 
яратишга эришади: 
Оразинг очиб, жоно, кечаси намоён қнл,
Ойни шармсор айлаб абр ичра пинҳон қил. [4, 120] 
Маълумки, эпитет ўзбек тилида сифатлаш деб ҳам юритилади. 
Сифатлаш предметнинг белгисини ифодалаш учун қўлланиб, фикрнинг 
таъсирчанлигини оширади. Шоирнинг таъкидлашича, дунёда қадди-қомати 
келишган гўзаллар кўп, лекин ёрнинг бошқалардан ажратиб турувчи 
ширинсўзлиги, танининг кумушдек оқлиги, нозиклиги, юзининг гулдек 
қизиллиги каби белгилари шундай ифодаланади: 
Даҳрда кўп қадди мавзунлар ва лекин сен каби,

Download 3,62 Mb.
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   219




Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish