• ЗООНИМЛАР АСОСИДА ҲОСИЛ ҚИЛИНГАН БРЕНД НОМЛАРИ Аҳмадалиева Сабохон Муродовна ўқитувчи Қўқон давлат педагогика институти Аннотация
  • Аннотация
  • Mas’ul muharrirlar: Olimjon Tojiyev




    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet161/219
    Sana19.01.2024
    Hajmi3,62 Mb.
    #140785
    1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   219
     
    Әдебиятлар
    1. Кубрякова Е. С. Что такое словообразование. М., Наука, 1965.
    2. Ганиев Ф. А. Образование сложных слов в татарском языке. М., 1982.
    3. Маматов Н. О классификации сложных слов в узбекском языке. – 
    Советская тюркология, 1976, № 2 
    4. Шакенов Ж. Мектепте қазақ тiлiндегi күрделi сөздердi оқыту. Алматы, 
    1982.
    5. Ҳәзирги қарақалпақ әдебий тилиниң грамматикасы. Нөкис 1994,
    ЗООНИМЛАР АСОСИДА ҲОСИЛ ҚИЛИНГАН БРЕНД НОМЛАРИ 
     
    Аҳмадалиева Сабохон Муродовна 
    ўқитувчи 
    Қўқон давлат педагогика институти 
    Аннотация: Ушбу мақолада зоонимлар асосида ҳосил қилинган бренд 
    номлари этимологик ва структурал жиҳатдан таҳлил қилинади.
    Аннотация: В статье анализируются этимологические и структурные 
    характеристики наименования брендов на основе зоонимов.
    Abstract:
     
    This article analyzes etymological and structural features of brand 
    names based on zoonyms.  
    Бренд – сотувчининг маҳсулоти ёки хизматини шу каби бошқаларидан 
    фарқлаб турувчи ном, атама, дизайн, символ ёки бошқа хусусиятларни 
    англатади [1]. Бренд номлари ономастика соҳасининг таркибий қисмига 
    кирувчи прагматонимлар доирасида ўрганилади. Прагматоним атамаси 
    юнонча πραγµα – предмет, нарса ва ονοµ – исм, ном сўзларидан ясалган бўлиб, 
    “тур, марка, товар белгисини англатувчи ном” [2. 81] маъносини англатади. 
    Прагматонимлар сифатида товар белгилари ўз номида шундай ижобий 
    маънога эга бўлиши керакки, товар белгиси ёрдамида потенциал харидорни 
    ишлаб чиқарувчи учун зарурий бўлган ҳаракатга – ўз товарини сотиб олишга 
    ундаши зарур. Бренд номлари жарангли бўлиши зарурлиги, истеъмолчини 
    ўзига жалб қила олиши, такрорланмас хусусиятга эга бўлиши лозимлиги билан 
    аҳамиятлидир. Шунга кўра, бренд номларининг этимологик хусусиятлари ҳам 
    ўзаро фарқланади.


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    285 
    Маълумки, инсонлар ҳаёти табиат, ҳайвонот олами билан чомбарчас 
    боғлиқ. Инсонлар ҳаётида ҳайвонлар аҳамиятли экан, уларнинг номлари – 
    зоонимлар ҳам тил системасининг бир қисми сифатида унда акс этади. Бренд 
    номлари зоонимлар асосида ҳам ҳосил қилиниши мумкин. Масалан, пума 
    сарғиш-жигарранг рангли, ҳажми жиҳатдан ягуарга тенг бўлган 
    мушуксимонлар оиласига кирувчи ҳайвон, тоғ шери ёки пантерра деб ҳам 
    аталади. PUMA бренди остида фаолият олиб борувчи немис фирмаси эса спорт 
    формалари, оёқ кийимлари, спорт инвентарлари каби маҳсулотлар ишлаб 
    чиқаради.
    Рудольф ва Адольф Дасслердар ака-ука ҳамкорлар сифатида ногиронлар 
    учун оёқ кийим ишлаб чиқарувчи кичик корхонани йўлга қўядилар. 
    Кейинчалик фабрика спорт оёқ кийимлари ва махсус спорт кийимлари ишлаб 
    чиқаришга ихтисослашади. Маълум вақт ўтгач, ака-укалар ўзларининг 
    мустақил компанияларини тузадилар. Адольф Дасслер ADIDAS (исм ва 
    фамилиясининг қисқартмалари), Рудольф Дасслур эса RUDA (ўз исм ва 
    фамилиясининг қисқартмалари) компанияларини очишади. Кейинчалик 
    RUDA компанияси номи PUMAга ўзгартирилади. Бунда, бизнингча, пуманинг 
    тезлиги, абжирлиги спортчиларнинг ҳаракатларига қиёс қилиниб, шу ном 
    танланган.
    RedBull инглиз тилидан таржима қилинганда “қизил буқа” деган 
    маънони беради. Салқин энергетик ичимликлар ишлаб чиқарувчи мазкур 
    бренд номи дастлаб таиландлик Чалео Ювидҳя томонидан таи тилида Krating 
    Daeng шаклида қўлланган. Чалео Ювидҳя ва австриялик Диетрих Матесшитз 
    ўзаро келишиб, ҳамкорликда компания очишгач, Krating Daengнинг инглизча 
    таржимаси – Red Bull бренд номи сифатида танланади.
    Firefox дунёга машҳур браузер номи бўлиб, бренд номи инглиз тилидан 
    таржима қилинганда “оловранг тулки” деган маънони билдиради. Мазкур 
    бренд номи даставвал Phoenix бўлган. Phoenix қақнус қушининг инглизча 
    номи. Кейинроқ браузер номи FireBird (оловли қуш)га ўзгартирилган. Лекин 
    бренд номи билан боғлиқ муаммолар юзага келгач, Firefox номи танланган.
    Dove бренди совун ва гигиена, парфюмерия воситалари учун танланган 
    ном бўлиб, инглиз тилидан таржима қилинганда бу сўз “каптар” маъносини 
    билдиради.
    Twitter инглиз тилида “қушларнинг чуғурлаши” ва “маълумотларнинг 
    қисқа муддатга портлаши” деган маъноларни англатади. Twitter ижтимоий 
    тармоқ сифатида хабарларнинг тарқатилиши, уларга муносабат билдириш 
    учун хизмат қилади. Худди шунинг учун ҳам Twitter бренд номи сифатида 
    танлаб олинган. Бренднинг логотипида ҳам ҳаворангли қушча акс этган, у ҳам 
    бренднинг номи ва фаолият турини акс эттиради.


    Tilshunoslikdagi zamonaviy yo

    nalishlar: muammo va yechimlar
    286 
    Қисқартма шакли KFC, кенгайтмаси Kentucky Fried Chicken бўлган 
    бренд номи инглиз тилидан таржима қилинганда Кентукий қовурилган 
    жўжалари маъносини англатади. Бунда бренд номига маҳсулотнинг асосий 
    масаллиғи – жўжа гўштининг қовурилган ҳолда тайёрланиши асос қилиб 
    олинган.
    Black Bear Coffee бренди кофе, янги пиширилган нон ва нон 
    маҳсулотлари учун қўйилган ном бўлиб, қора айиқ кофеси деган маънони 
    англатади.
    Хулоса қилиб айтганда, прагматонимлар тилшуносликнинг ономастика 
    соҳаси доирасида ўрганилади. У ишлаб чиқарилган маҳсулот, товар ёки хизмат 
    номини англатади. Зоонимлар ҳам бренд номларининг шаклланишида ўзига 
    хос аҳамиятга эга. Бунда бренд номининг жарангдор бўлиши билан бир 
    қаторда ҳайвон номлари билан семантик алоқага ҳам киришади.

    Download 3,62 Mb.
    1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   219




    Download 3,62 Mb.
    Pdf ko'rish