|
Mavzu: Hayot faoliyat xavfsizligini ta`minlash asoslari. Hayot faoliyat xavfsizligi
|
bet | 3/6 | Sana | 29.11.2023 | Hajmi | 1,06 Mb. | | #107711 |
Bog'liq 1-Ma\'ruzahavo,
suv,
dam olish uchun zarur moddiy narsalar va boshqalarga bulgan ehtiyojini qanoatlantiradi.
2.Инсон фаолияти ва меҳнатининг шакллари турли хилда бўлади. Улар турмушда, жамиятда, ишлаб чиқаришда, илмда, спортда, санъатда ва инсон ҳаёт фаолиятининг бошқа соҳаларини ҳам ўз ичига олади. Масалан, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи инсон билан жисмоний меҳнат қиладиган ишчининг вазифалари тубдан фарқланади.
Фаолият жараёнининг модели икки элементдан: инсон ва муҳитдан ташкил топган дейиш мумкин, чунки фаол фаолият билан фақат инсонлар шуғулланади ва улар ўзларини ўраб турган атроф муҳит билан яқин муносабатда бўладилар.
Шунингдек, "Инсон - муҳит" тизимини ҳам икки мақсадли деб қараш мумкин: "биринчи мақсади - инсон ўзининг меҳнат фаолияти жараёнида муайян ютуқларга, самарадорликка эришишга ҳаракат қилса, иккинчи мақсади - меҳнати жараёнида юзага келадиган кўнгилсиз оқибатларни бартараф қилишдан иборат бўлади.
Кўнгилсиз оқибатларга қуйидагилар киради:
- инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши;
- ёнғинларнинг чиқиши;
- бузилишлар бўлиши;
- сув тошқинларининг юзага келиши;
- атроф муҳитга зарарли моддаларнинг тарқалиши;
- хом ашёлар, тайёр маҳсулотларининг бузилиши ва ҳоказолар
Мана шундай кўнгилсиз оқибатларни келтириб чиқарувчи ҳодиса, жараён, таъсир этувчи омиллар, кучлар хавфлар деб аталади. Масалан, чақмоқ чақишдан ёнғинлар, портлашлар, ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишидан заҳарли ёки зарарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалиши, ишлаб чиқариш муҳитининг бузилишидан ишчиларнинг касб касаллигига йўлиқиши ва бошқа кўплаб вужудга келадиган хавфларни мисол келтириш мумкин.
Хавфлар таъсир этиш хусусиятига кўра: реал ва потенциал (яширин) бўлади.
Реал хавфлар деганда салбий оқибати аниқ бўлган хавфлар тушинилади, жумладан, кимёвий бирикмалар - заҳарли хавфлар, радиация нури - инсоннинг нурланиш касаллигига олиб келувчи хавф, электр пайвандлашдан чиқадиган нур - кўз фаолиятини издан чиқарувчи хавф ҳисобланади.
|
| |