|
Mavzu: Hayot faoliyat xavfsizligini ta`minlash asoslari. Hayot faoliyat xavfsizligi
|
bet | 4/6 | Sana | 29.11.2023 | Hajmi | 1,06 Mb. | | #107711 |
Bog'liq 1-Ma\'ruzaПотенциал хавфлар - муайян сабаблар натижасидагина юзага келиши мумкин. Масалан, бензин - ёнувчанлиги реал хавф бўлса, зарб таъсирида портлаши потенциал хавф ёки қуёшдан келадиган нурларнинг қиздириши реал хавф бўлса, инсон танасига сурункали таъсири натижасида организмнинг касалланишига олиб келиши - потенциал хавф ҳисобланади.
Турли фалокатлар, ҳалокатлар ва офатлардан инсонлар ҳаёт фаолиятини сақлаш "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" фанининг мақсадларидан биридир.
Айнан мана шу муаммолар ечимини "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" фани ўрганади. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани - илмий методологик фанлар қаторига кириб, унинг асосий мақсади, инсон ҳаёт фаолиятида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, оқибатларини ва уларни йўқотиш услубларини, хавфсиз иш шароитларини яратиш, табиий, техноген ва экологик фавқулодда вазиятлардан фуқароларни муҳофаза қилиш, уларни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ҳимояланишга тайёрлаш ҳамда жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатишдан иборат. "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" фани 3 та мустақил фанлар: "Меҳнатни муҳофаза қилиш", "Атроф муҳитни муҳофаза қилиш" ва "Фуқаро муҳофазаси" фанлари асосида юзага келган. Бу фанлар авваллари мустақил фанлар сифатида ўқитилиб келинган.
"Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" фанининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Хавфларнинг идентификациясини ўрганиш. Бунда инсон фаолияти жараёнида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, унинг хусусиятларини ва кўнгилсиз оқибатларини ўрганиш.
2. Ишлаб чиқариш жараёнларида ва хизмат кўрсатиш соҳаларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўрганиш.
3. Ишлаб чиқариш жараёнларида касб касалликларини камайтирадиган услубиятларни ишлаб чиқиш.
4. Фуқароларни турли хавфлардан, табиий офат, авария ва ҳалокатлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш.
5. Меҳнат жараёнларида бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ўрганиш.
6. Табиий, техноген ва экологик шикастланиш ўчоқларидаги фуқароларни қутқариш ва тиклаш ишларини ўтказиш.
7. Жароҳатланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш.
.
3.Хавфларнинг таксономияси. Таксономия - мураккаб ҳодисаларни, жараёнларни, тушунчаларни ёки объектларни бир тизимга солиш ҳақидаги фандир.
Хавфлар таксономияси - хавфларни тартиб бўйича жойлаштириш деган маънони англатади. Масалан, табиий офат хавфининг таксономиясини тузиш:
а) геологик ўзгаришлар оқибатида юзага келадиган хавфлар: ер силкиниши, ер кўчкиси, вулқон отилиши, тоғларнинг емирилиши ва бошқалар;
б) гидрометерологик ўзгариш оқибатида юзага келадиган хавфлар: шамоллар, ёғингарчиликлар, табиий ёнғин, қурғоқчилик, момақалдироқ, чақмоқ чақиши, дўл ёғиши ва ҳоказолар;
д) эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик хавфлар (инсонлар касалланиши, заҳарланиши, оммавий ўлим, парранда, чўчқа грипплари, қутириш, оқсил касаллиги, чигирткаларнинг ёғилиши, фотосинтез жараёнининг бузилиши ва бошқалар).
Хавфларнинг номенклатураси. Номенклатура муайян белги, хусусиятига кўра тизимга солинган ном ва сўзлар рўйхатидир. Масалан, тиббиётда қўлланиладиган дори-дармонлар номенклатураси бирмунча аниқ тузилган. Жумладан, антибиотикларга: тетрациклин, ампицилин, оксоцилин, биоцилин, тримол, сефозолин, сефамизин ва бошқалар киради.
Хавфлар номенклатурасини тузишда ҳам айнан хавфнинг бирор белгиси, хусусияти, келтирадиган оқибати ёки бошқа кўрсаткичларига кўра тузилиши лозим. Ҳозирги кунда хавфлар номенклатураси умумий ҳолда алфавит бўйича тузилган. Масалан, ажал, аланга, алкагол, азият, вакуум, вулқон, ваҳима, газ, гербицид, динамик зўриқиш, емирилиш, ёмғир, ёнғин, зўриқиш, заҳар, зилзила, ифлосланиш, ичимлик, изтироб, касаллик, куйиш, лат ейиш, лойқаланиш, магнит майдони, момақалдироқ, метеоритлар, микроорганизмлар, радиация, реанимация, резонанс, тебраниш, ток уриш, тойиб кетиш, узилиш, урмоқ, ультратовуш, ҳужум, хатар, шамол, шовқин, электр токи, электр майдони, экзема, ядро заряди, яшур касаллиги ва бошқалар.
Умуман, хавфларнинг номенклатураси ҳар бир объект, ишлаб чиқариш жараёни, цехлар, иш ўринлари, технологик жараёнлар, касблар ва бошқа фаолият ўринлари учун тузилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Хавфлар квантификацияси. Квантификация - мураккаб тушунчаларнинг (офат, талафот, ёнғин, нурланиш, шамол ва ҳоказо) сифатини, оқибатини аниқлашда сонли тавсифларнинг жорий қилинишидир.
Амалда квантификациянинг сонли, балли, даражали, тезланишли (м/с, м/соат) ва бошқа усуллари қўлланилади. Жумладан, ер силкинишининг квантификацияси - баллда ёки магнитудада, шамоллар - м/с, ер кўчкилари -м/соат ёки км/соатда, куйиш, нурланиш, бузилишлар - даражали усуллари қўлланилади. Хавфларни баҳолашда эса "таваккал" қўлланилади. Таваккал - хавфларни сон жиҳатидан баҳолашдир. Хавфларни сонли баҳолашда у ёки бу кўнгилсиз оқибатлар сонининг маълум даврда (чегара, вақт, ҳудуд) бўлиши мумкин бўлган сонга нисбатидир.
Хавфлар идентификацияси. Идентификация - ўрганиш, исботлаш, тасдиқлаш маъноларини англатади. Масалан, доришуносликда бирорта дори-дармонни тўлиқ идентификация қилмасдан туриб, уни касалга тавсия этиб бўлмайди. Жумладан, ампицилин дориси - унинг таркиби, кимёвий тузилиши ва хусусиятлари исботланиши керак.
Хавфлар идентфикацияси бироз мушкулроқ. Бунда ҳар бир хавфнинг келиб чиқиш сабаблари, хусусиятлари ва оқибатлари ўрганилади. Чунки ҳар бир хавфнинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар, салбий оқибатлари, хавфлилик ва зарар келтириш даражалари бўлади. Мана шу кўрсаткичлар аниқлангандан кейингина хавфнинг номини айта оламиз. Масалан: термик ёки радиация хавфлари, ёки оқсил ва яшур касаллиги, ёки гербицид, заҳар хавфлари ва ҳоказолар.
Хавфларни идентификация қилишда, албатта, хавфларнинг номенклатураси аниқ ўрганилган бўлиши лозим. Чунки хавфнинг аниқ турини, номини билмасдан туриб, у келтирадиган талафотларини, оқибатларни ўрганиб бўлмайди. Демак, хавфларни ўрганишдан хулоса қилсак, хавф-сабаб-оқибат тушунчалари бир-бири билан узвий боғлиқликда бўлади. Учала тушунча ҳам кўнгилсиз ҳодисанинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади. Кўнгилсиз ҳодисанинг оқибатилари турли кўринишда бўлиши мумкин.
Hayot faoliyat xavfsizligi (HFX) — ishlab chiqarish va noishlabchiqarish muhitida insonni atrof muhitga ta`sirini hisobga olgan holda xavfsizlikni taminlashga yo`naltirilgan bilimlar sistemasidir.
Hayot faoliyat xavfsizligining maqsadi ishlab chiqarishda avariyasiz holatga erishish, jarohatlanishni oldini olish, insonlar sog’ligini saqlash, mehnat qobiliyatini oshirish, mehnat sifatini oshirish hisoblanadi.
|
| |