• РЕЗЮМЕ Ушбу мақолада ўқув стилининг турлари ва уларнинг хусусиятлари ҳақида сўз боради. РЕЗЮМЕ
  • SUMMARY This article discusses the types of learning styles and their features. ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ
  • Таянч сўзлар
  • Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият бекбергенов Қ. А




    Download 2.05 Mb.
    bet12/89
    Sana02.03.2022
    Hajmi2.05 Mb.
    #7812
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89
    Literature:
    1.Birkey, R. C. аnd Rodmаn, J.J. Аdult Leаrning Styles аnd Preference for Technology Progrаms. 1995.Аvаilаble:
    2.Tudor, I., Leаrner-centredness аs lаnguаge educаtion. Cаmbridge: Cаmbridge University Press. 1996, p. 115.
    3.Keefe, J. W. Leаrning styles: аn overview. In J. W. Keefe, editor., Student leаrning styles: diаgnosing аnd prescribing progrаms. Reston, Vа.: Nаtionаl 4.Аssociаtion of Secondаry School Principаls. 1979, p 4.
    5.Violаnd-Sаnchez, E. Cognitive аnd leаrning styles of high school students : implicаtions for ESL curriculum development. In J. M. Reid, editor., Leаrning styles in the ESL/EFL clаssroom. Boston: Heinle & Heinle Publishers. 1995, p. 53.
    6.Chаppel,C. А. Field-Dependence/Field-independence in the L2 clаssroom. In J. M. Reid, editor., Leаrning styles in the ESL/EFL clаssroom. Boston: Heinle & Heinle Publishers. 1995, p. 160.
    7.Dаy, R. R. Student pаrticipаtion in the ESL clаssroom or some imperfections in prаctice. Lаnguаge Leаrning, 1984, p.74.
    8.Singleton, D. Lаnguаge аcquisition: the аge fаctor. Clevedon, Аvon: Multilinguаl Mаtters. 1989, p. 157.
    РЕЗЮМЕ
    Ушбу мақолада ўқув стилининг турлари ва уларнинг хусусиятлари ҳақида сўз боради.
    РЕЗЮМЕ
    В этой статье рассматриваются типы стилей обучения и их особенности.
    SUMMARY
    This article discusses the types of learning styles and their features.
    ПЕДАГОГИКА, ПСИХОЛОГИЯ
    ТАЛАБА-ЁШЛАРГА КОМПЬЮТЕРДА ЛОЙИҲАЛАШ УСУЛЛАРИНИ ЎРГАТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ


    Хакимов У.Б. - П.Беньков номидаги Республика рассомлик
    коллежи директори, катта ўқитувчи


    Таянч сўзлар: услуб, компьютер моделлаштириш, тасвирий санъат, атроф-муҳит дизайни, ўргатиш.
    Ключевые слова: методика, компьютерное моделирование, изобразительное искусство, средовой дизайн, обучение.
    Key words: methods, computer modelling, fine arts, design of environment, training.

    Бугунги кунда таълимнинг барча турлари ва соҳаларида ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ижтимоий, таълимий зарурияти, қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш орқали таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.


    Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5099-сонли Фармони,2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йилнинг 16 августида имзоланган «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3219-сонли қарорларининг қабул қилиниши мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолат беради [4].
    Шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «педагог кадрларнинг касбий маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш» олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим устувор вазифалардан бири сифатида белгиланди [1].
    Республикамизда ахборот коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ижтимоий-иқтисодий ривожланиш босқичининг ўзига хос белгиси хисобланади. Муайян фаолиятнинг муваффақияти асосан рақамли технологияларни қўллаш ва жорий этиш, ахборотни узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун автоматлаштирилган тизимлар, шунингдек маълумотларни визуал тақдим этишнинг самарали усулларидан фойдаланишга йўналтирилганлиги билан белгиланади.
    “Тасвирий санъат” йўналишибўйича юқори малакали мутахассис визуал хабарларни яратишнинг усулларинигина эмас, балки ўқув материалларини самарали ўзлаштиришни таъминлайдиган замонавий методлар билан қуролланган бўлиши керак. Таълим соҳасини ахборотлаштириш зарурияти, ахборот коммуникация технологиялари ривожланишининг динамикаси ва истиқболларини ҳисобга олган ҳолда қўйилган вазифаларни амалга оширишда янги, мослашувчан ўқитиш усулларини яратишни тақозо этади. Дизайннинг ривожланиши визуал-коммуникатив алоқанинг шакл, усул ва воситаларининг ўзгаришига олиб келади, бу эса мазкур мутахассислик бўйича ўқув дастурлари ва ўргатиш усуллари мазмунини қайта кўриб чиқишни тақазо этади.
    Тезкор маълумотлар шароитида муваффақиятли фаолият юритиш учун тасвирий санъат ўқитувчисига визуал образларни яратишда энди асосий билимларнинг ўзи этарли эмас. Нафақат бадиий таълим соҳасида, балки бошқа тегишли соҳаларда (архитектура, дизайн, компьютер графикаси, бошқарув ва ҳоказо) ҳам инновацион ишланмаларга асосланган визуал-коммуникатив алоқанинг замонавий восита ва усуллари билан ишлаш алоҳида аҳамият касб этади.
    Ҳар қандай касбий фаолиятга эгалик қилиш «нисбатан бир хил усуллар, ҳақиқатни амалий ёки назарий жиҳатдан ривожлантириш ҳаракатлари, аниқ вазифаларни ҳал этишга асосланган амалиётлар» асосида шаклланадиган билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш заруратини назарда тутади. [2, 79].
    Бадиий таълим мутахассислари учун мўлжалланган ўқитиш услублари ўз касби доирасида ҳал қилиш керак бўлган вазифалар билан белгиланади. Шунинг учун ижодий ҳиссий қобилиятлар - идрок, сезгини ривожлантиришга қаратилган услуб устувор ҳисобланади. Техникавий, табиий ва гуманитар йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлашда эса мантиқ, таҳлил, оғзаки тушуниш ва кетма-кетликка асосланган услублар устунлик қилади.
    Ҳозирда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида замонавий билимларга эга бўлган бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг муҳим компонентларидан бири сифатида жараённинг методик асосларини ишлаб чиқишни талаб этади. Улар хабарлар яратишлари учун барча зарур профессионал дастурий воситаларга эга бўлишлари шарт. Шунингдек, ахборот коммуникация технологиялари ва техника фанлари мазмунини ўзлаштириш жараёнида гуманитар, бадиий педагогик йўналишдаги талабалар учун юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш йўлларини топиш алоҳида аҳамият касб этади.
    Ушбу қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида 3D Мах график дастури ёрдамида атроф-муҳит объектларини компьютерда моделлаштириш асосларини ўргатиш методикаси ишлаб чиқилди. Талабаларга ўргатиш самарадорлигини ошириш тўғрисидаги фарази асосий фанлар бўйича таълимнинг хусусиятлари ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда ушбу методикани ишлаб чиқиш учун асос вазифасини ўтайди.
    Таҳсил олаётган талабаларда компьютерда моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришда тавсия этилган методиканинг мақсади қуйидагилардан иборат:

    • атроф-муҳит объектларини компьютерда моделлаштириш бўйича 3D Мах график дастурида ғоялар тақдимотини тайёрлаш;

    • 3D Мах график дастурида атроф-муҳит объектларини компьютерда моделлаштириш жараёнини амалга ошириш учун зарур дизайн ва компьютер технологиялари соҳасидаги тушунчалар ва асосий компетенцияларни тўплаш ҳамда талабаларга компьютерда моделлаштириш асосларини ўргатиш.

    Методикани ишлаб чиқиш қуйидаги тамойилларга асосланган:

    • эркин фойдаланиш имконияти (соддадан мураккабга қараб объект моделларини яратиш: олма → чойнак → стол → интерьер ва ҳоказо);

    • кўргазмалилик (монитор экранида виртуал моделлаштириш, проекторни ишлатиш, ҳақиқий объектлар ва фотосуратлар намуналари бўйича моделлаштириш);

    • илмийлик (фан, техника, ахборот ва лойиҳалаш соҳалари хамда илм-фаннинг тегишли соҳалари бўйича маълумотлар тақдим этиш);

    • билимларни назорат қилиш (назорат ишлари, синовлар, тест топшириқлари ва бошқалар).

    Методика қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:

    • қабул қилувчиларнинг аниқ аудиториясига жойлаштириш (“Тасвирий санъат” ихтисослиги талабалари);

    • компьютерда лойиҳалаш (моделлаштириш)нинг маълум бир босқични ўргатиш;

    • профессионал дастурий таъминотни (3D Мах) ўрганиш жараёнида фойдаланиш;

    • атроф-муҳит объектларини моделлаштириш;

    • тасвирий санъат, компьютер графикаси ва дизайн бўлимлари ўқув дастурларининг интеграцияси;

    • тасвирий санъатни махсус ўргатишда олдинги тажрибадан келиб чиққан холда нарсаларни (олма, нок, ваза, стол ва бошқалар) компьютерда моделлаштиришда фойдаланиш;

    • дизайни (дизайни асосларини ўзлаштириш, атроф-муҳит дизайни хусусиятлари, математик мос келишув принциплари);

    • тасвирий санъати (композициялар, чизмалар, соя-ёруғлик ёрдамида объектларнинг шаклини аниқлаш, шунингдек, билимларни чуқурлаштириш);

    • компьютер графикаси (3D Мах график дастури интерфейси ва асосий воситалари, моделлаштиришнинг асосий турлари: параметрик, айланиш усули ва саҳнада ёритишни ташкил этиш қоидалари ҳамда визуаллаштириш жараёнининг асослари билан танишиш).

    Услубни татбиқ этишнинг барча босқичида тадқиқотни ташкил этишнинг якуний шакли – бу “Менинг касбим” бизнес-ўйинидир, унинг мақсади дизайн, тасвирий санъат ва компьютерда моделлаштириш соҳалари ўртасида алоқани ўрнатишдан иборат. Талабалар “дизайнерлар”, “рассом-педагоглар”, “3D визуал дизайнер-конструкторлар” гуруҳларига бўлинадилар. Муаммоли маъруза жараёнида ўқитувчи талабалар билан биргаликда танланган касбнинг асосий компетенцияларини шакллантиради. Бу эса йўналишларни таҳлил қилиш имконини берувчи тегишли соҳаларни аниқлайди, мақсад ва вазифаларини очиб беради. Талабалар босма маҳсулотлар лойиҳасининг композицион ечимини ҳамда профессионал рассом, 3D визуал дизайнер-конструкторлар фаолиятини ва улар томонидан яратилган виртуал моделларни таҳлил қиладилар.
    Ушбу босқичда визуаллаштириш, тушунтириш, дедуктив ва индуктив ўқитиш, назорат қилиш ва ўзини ўзи бошқариш усуллари (оғзаки, масалан, сўровлар, шунингдек график схемалар ва жадваллар) қўлланилади. Натижада талабаларнинг дизайн, тасвирий санъат ва компьютерда моделлаштириш бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакалари такомиллашади ва ривожланади.
    Маърузалар давомида талабалар 3D Мах график дастури ёрдамида мураккаб ва бирлашган моделлаштириш усуллари ҳақида маълумот оладилар. “Менинг касбим” бизнес-ўйини давомидаэса талабалар 3Dвизуал дизайнер-конструкторнингиш услуби билан танишадилар. Моделлаштириш ва таҳлил қилиш объекти сифатида талабалар томонидан ҳақиқий буюмлар (самовар, чойнак, уй-рўзғор буюмлари ва бошқалар)нинг олдиндан чизилган конструктув чизмаларидан фойдаланилади. Талабаларда 3D визуал дизайнер-конструкторлар ва рассом-педагоглар томонидан тасвирларни яратишда ягона кетма-кетликда моделлаштириш ва таҳлил қилиш мақсадида фотосуратлар, расмлар ҳамда ҳажмли объектлардан фойдаланиш тушунчаси ҳосил бўлади. Услубни амалга оширишнинг шакллантирувчи босқичи объектни моделлаштиришга ўтишни ўз ичига олади. Бу дизайн ва тасвирий санъатни ўрганиш (стол, стул, драпировкалар ва ҳ.к.) ҳамда атроф-муҳит объектларини моделлаштириш (интерер дизайни: парда, девор, шип, дераза, эшиклар ва ҳоказо) жараёнида кўриб чиқилган. Бизнес-ўйин давомида талабалар 3D визуал дизайнер-конструктор студиясидан «дизайнер»нинг конструкторлик устахонасига ўтадилар.
    Ахборот маърузаси талабаларга лойиҳа ва унинг таркибини, лойиҳани виртуал моделлаштиришнинг методик кетма-кетлигини, чизмаларни таҳлил қилиш ва ўқишни, уларнинг турларини, қурилиш чизмаларининг ўзига хос хусусиятларини тақдим этади. Талабаларнинг амалий фаолияти параметрик характерга (ГОСТ меъёрлари асосида дераза ўлчовлари, эшиклар, шип ва заминнинг қалинлиги, девор баландлиги, стуллар ва бошқалар) эга бўлади. Улар “Антропометрия1 ва эргономика2 асослари” билан танишадилар, атроф-муҳит дизайни соҳасидаги назарий тадқиқотларни олиб борадилар, “Мижоз билан мулоқот”, “Дизайн лойиҳаси тузилиши”, “Услублар”, “Ҳудудлаштириш асослари” каби мавзуларда мултьимедия жиҳозлари ёрдамида тақдимот-докладларни тайёрлайдилар. Шунингдек, танланган усул ва хақиқий катталикларни ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хонадонларини моделлаштирадилар ҳамда интерьерни зарур элементлар билан бойитадилар. Моделлаштириш жараёнида композицион вазифалар ўз-ўзидан мураккаблашиб боради. Талабалар турли объектлар таркиби, камерани ўрнатиш ва ёритиш қонунларини ҳисобга олган ҳолда саҳнада янги ва олдиндан яратилган виртуал объектларни жойлаштиришни ўрганадилар.
    Натижада моделлаштириш кўникмалари (назарий ва амалий) умумлаштирилади, уларнинг ривожланиш даражасини аниқланади. Машғулотни олиб бориш шакли сақланади. Лойиҳалаш услубига кўра, уч жамоанинг вакиллари “Интерьер дизайн” мавзусида жамоавий ижодий ишни бажариш ва ҳимоя қилиш учун таклиф этиладилар. Ушбу фаолиятнинг натижаси тўлиқ дизайн лойиҳаси бўлиб, жамоа муҳокамаси орқали энг муваффақиятли ечимлар аниқланиб, лойиҳани амалга ошириш учун таълим муассасаси раҳбариятига таклифлар киритилади ва бутун гуруҳ уни амалиётга тадбиқ қилишда жамоавий тарзда иштирок этади. Ушбу услуб бадиий таълим соҳаси вакилларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, асосий ихтисослаштирилган фанлар таркибини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
    Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, ахборот коммуникация технологияларини ёшларга ўргатиш ҳамда компьютерда моделлаштириш кўникмаларига эга бўлган иқтидорли мутахассисларни тайёрлаш соҳасида фаолият олиб борадиган ўқитувчиларнинг хизмати беқиёсдир. Шунинг учун ҳам бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига атроф-муҳит объектларини компьютерда моделлаштиришнинг илмий асосланган мазмуни, методикасини жорий этиш бадиий педагогиканинг бугунги кундаги муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.


    Download 2.05 Mb.
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89




    Download 2.05 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият бекбергенов Қ. А

    Download 2.05 Mb.