1-расм. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари тизими
ЎМКҲТ ни стандартлаштиришнинг мамқсад ва вазифалари тамойиллари
ва назорат турлари юқоридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори
билан
тасдиқланган ЎМКҲТ ДТС «Асосий қоидалар», стандартида белгилаб
берилган.
ЎМКҲТ стандартларининг жорий этилиши қуйидаги мақсадлар
амалга
оширилишини назарда тутади:
-
ЎМКҲТ нинг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга
оширилаѐтган чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни,
ривожланган демократик давлат барпо
этиш талабларига жавоб
берувчи рақобатбардош кадрлар тайѐрланишини таъминлаш;
-
мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиѐти истиқболларидан,
жамият эҳтиѐжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий
ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайѐрлаш мазмунини тартибга
солиш;
-
ЎМКҲТ
нинг
демократлашуви,
инсонпарварлашуви
ва
ижтимоийлашуви, таълим олувчиларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий
билимлари
даражасини,
шунингдек
таълим
жараѐни
самарадорлигини ошириш;
-
сифатли таълим хизматлари кўрсатиш, таълим ва кадрлар тайѐрлаш
соҳасида
шахснинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя
қилиш;
-
кадрлар тайѐрлаш сифатини ва таълим фаолиятини баҳолаш
мезонларини ва тартибини белгилаш;
-
ЎМКҲТ жараѐнини ва кадрлар тайѐрлашнинг изчиллиги ва
узлуксизлигини таъминлаш;
-
меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардошликни
таъминлаш.