Узлуксиз таълимни стандартлаштириш асослари




Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana09.12.2023
Hajmi0,56 Mb.
#114529
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Amaliy ta’lim metodikasi fanidan referat

Узлуксиз таълимни стандартлаштириш асослари 
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» қабул қилингандан кейин уни амалга 
ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
биринчилар қаторида қабул қилган қарори 1998-йил 5-январдаги «Узлуксиз 
таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш тўғрисида» ги 5 сонли қароридир. 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 7-
моддасига, Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурига мувофиқ республикада 
идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар таълим 
муассасаларининг барча турлари учун мажбурий бўлган давлат таълим 
стандартлари (ДТС) белгиланади. 
ДТС кадрлар тайѐрлаш сифатига, таълим мазмунига нисбатан 
қўйиладиган талабларни; таълим олувчилар тайѐргарлигининг зарур ва 
етарлича даражасини ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларга 
нисбатан қўйиладиган малака талабларини; ўқув юкламасининг зарур 


ҳажмини; таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайѐрлаш сифатини 
баҳолаш тартиби ва механизмини белгилайди. 
ДТС таълим жараѐнини ва таълим муассасалари фаолиятини баҳолашни 
тартибга солувчи бошқа меъѐрий ҳужжатларни яратиш учун асос 
ҳисобланади. 
Давлат таълим стандартларининг мақсад ва вазифалари. Давлат таълим 
стандартлари жорий этилиши қуйидаги мақсадлар амалга оширилишини 
назарда тутади: 
- таълимнинг юксак сифатини ҳамда мамлакатда амалга оширилаѐтган 
чуқур иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар, ривожланган демократик 
давлат барпо этиш талабларига жавоб берувчи кадрлар тайѐрланишини 
таъминлаш: 
- мамлакатнинг ижтимоий ва ижтимоий тараққиѐти истиқболларидан, 
жамият эҳтиѐжларидан, фан, техника ва технологиянинг замонавий 
ютуқларидан келиб чиқиб кадрлар тайѐрлаш мазмунини тартибга 
солиш; 
- таълимнинг 
демократиялашуви, 
инсонпарварлашуви 
ва 
ижтимоийлашуви, таълим олувчиларнинг ҳуқуқий иқтисодий 
билимлари даражасини, шунингдек таълим жараѐни самарадорлигини 
ошириш; 
- сифатли таълим хизматларини кўрсатиш, таълим ва кадрлар тайѐрлаш 
соҳасида шахснинг, жамият ва давлатнинг манфатларини ҳимоя 
қилиш; 
- кадрлар тайѐрлаш сифатини ва таълим фаолиятини баҳолаш 
мезонларини ва тартибини белгилаш
- таълим 
жараѐни 
ва 
кадрлар 
тайѐрлашнинг 
изчиллиги 
ва 
узлуксизлигини 
таъминлаш, 
таълимнинг 
барча 
турлари 
ва 
босқичларида ўқув-тарбия жараѐнини мақбуллаштириш; 
- меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардошлиликни 
таъминлаш; 



Download 0,56 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Узлуксиз таълимни стандартлаштириш асослари

Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish