• Moda haqida ma’lumot
  • Mo’dabop eskiz yaratish




    Download 23,45 Kb.
    bet3/4
    Sana12.01.2024
    Hajmi23,45 Kb.
    #136090
    1   2   3   4
    Bog'liq
    Mo’dabop eskiz yaratish

    Konussimon kengaytirish kiyim detalining yelka, ko`krak, bel, bo`ksa, tizza chiziqlaridan va pastroqdan boshlanishi mumkin. CHoksiz konussimon kengaytirish trapetsiya shaklidagi siluetlar tuzishda qo`llanadi ( – rasm). Agar detalning kengaytirilgan uchi burmalansa, uning shakli «chiqqan trapetsiya» siluetini hosil qiladi. O`zgartirishlar usuli yuqorida ta`riflanganidek bajariladi, lekin bo`laklar boshqacharoq suriladi. O`zgartirishlar ikkala usul yordamida tuzilishi mumkin. Vitachkali detallar kengaytirilganda qirqiladigan chiziqlar vitachkalar uchidan o`tadi. Bo`laklar surilgandan so`ng vitachkalar qisman yoki to`liq yopiladi.
    Konussimon toraytirish ham shu uslubda bajariladi. Ammo bo`laklar bir-birining ustiga chiqarilganda aylana o`lchamlari figuranikidan oshmog`i lozim. Detallar etagi toraytirilganda avvalgi vitachkalar kengayib, yangilari ham hosil bo`lishi ehtimoldan holi emas. Ularning barchasi bunday modellarda yumshoq taxlama yoki burmalarga kiritiladi.
    Konussimon kengaytirish darajasi gazlama xususiyatiga bog`liq holda silliq yoki taxlamador shakllar hosil bo`lishiga olib keladi. Detal kengayishi 4-5 0 dan oshsa, silliq konussimon shakl taxlamador shaklga o`tadi. Buyum uzunligi oshgan sari konus o`z shaklini yo`qota boshlaydi. Tanda ipining detal uzunasiga 45 0 burchak ostida yo`nalishi konnusimon shaklning taxlamadorligini vujudga keltiradi.
    Kiyimlarga xos murakkab shakllar, misol uchun, belda yopishib turadigan etagi kengaygan, qo`shimcha bo`linishlar orqali tuziladi: ko`ndalang bo`linishlar – bel chizig`ida, bo`ylama bo`linishlar – bo`rtma choklarda.
    Moda haqida ma’lumot
    Мода (франц., моде — меғёр, тарз, усул) пайдо бўлиши анчагина мураккаб воқеа бўлиб, жамият ҳаётидаги қатор-қатор ҳаёт омилларига боғлиқ, инсоннинг жуда кўп фаолиятига ўтади.
    Мода — турмушнинг ташқи кўрнишида, асосан кийимда намоён бўладиган бирон диднинг муайян ижтимоий мулоқатда озроқ вақт ҳукмрон бўлиб туришидир (В. Далғ).
    Алмашлаб туриш моданинг энг муҳим хусусияти. Янги мода пайдо бўлганда костюм ўзининг эстетик қадрини йўқотади. Бу эса моданинг характеридаги зиддиятни кўрсатади. Мода вақтинчалик ва ўтиб кетадиган тушунча, лекин унда гўзаллик тушунчаси сифатида сақланиб қоладиган эстетик топилмалар жам бўлади. Мода - замонавий дегани, эстетик қиймат эса ҳамма вақт ўзгармас бўлиб қолади. Бироқ моданинг зиддиятлилиги унинг прогрессивлилигини инкор этмайди. Мода инсоннинг янгиланиб туришдек табиий интилишига мос бўлади. Мода турмуш маданияти ва эстетикасини олға томон етаклаб боради. У замонавийлик нуқтаи назаридан энг маъқул ечимларни танлаб олади. «Мода—бу янгиланиш! Бу табиат риоя қиладиган принцип! Дарахт эски баргини, одам эса жонга теккан кийимини ташлайди. Нарсалар ҳаддан ташқари ўрганиш бўлиб кетса, одам улардан тез чарчайдиган бўлиб қолади. Мода зерикарли бир хилликдан халос қилади. Одамлар бир-бирига ёқишни хохлайди: чиройли кийинсам, яхши кўринсам дейди - бу табиий эҳтиёж» (Пер Карден. «Неделя», 1975, 38-сон).
    Мода-бу тақлид ва янгилик. Лекин бунда ҳамма вақт янгиликка ёки ғайритабиийликка тақлид қилинавермайди. Шахс билан жамиятнинг ўзаро муносабатида тақлид билан бир қаторда бунинг акси бўлган ҳодиса-ўзига хослик намоён этиш ҳам бўлади.
    Мода қаерда пайдо бўлади? Кўпчилик Моделлар уйида деб ҳисоблайди. Хўш, Моделлар уйи бўлмаганда мода қандай пайдо бўлган? Ҳамма вақт моданинг автори бўлганми? Мода тарихчиси Беённинг таъкидлашича, моданинг асосий чизиғини ҳеч ким яратмайди. Мода жамият билан биргаликда ўса боради ва тараққий топади, у - замона фарзанди-ю, лекин ўзининг қатъий характери бор. Муайян конкрет мода кўчкига сабаб бўладиган қор соққага ўхшайди. У ўсиб, семириб борадида ниоҳоят, чегарасига етганда, бузилиб кетади.
    Ижтимоий-иқтисодий формация, иқлим, теварак-атрофдаги табиат халқ анъаналари, турмуш тарзи, йирик ижтимоий-сиёсий воқеалар, фан, техника, спортга оммавий қизиқиш, янги материаллар пайдо бўлиши, космик давр каби турли-туман омиллар моданинг шаклланишига таъсир кўрсатади.

    Download 23,45 Kb.
    1   2   3   4




    Download 23,45 Kb.