|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 47/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.40
элемент ишчи занжирга манба билан юклама орасига уланиб, у қаршилигини электр токига
кичик қийматдан катта қийматгача ўзгартириши мумкин. Бу қаршилик ўзгартиришини кичик
қувват хисобига бажарилиб юкламадаги катта қувватни бошқариш мумкин.
Хозирги даврда ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини автоматлаштириш асосан ярим
ўтказгичли хамда микропроцессорли асбоблардан фойдаланиш билан хал этилмоқда.
Катта қувватли тиристорли қурилмаларни кенг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйилиши
уларни контактсиз кучли қурилмаларни яратиш имконини берди. Бундай қурилмалардан
контактсиз тиристорли ўзгарувчан кучланиш (ток) релеси, транзисторли кучайтигичи
асосидаги контактсиз яримўтказгичли реле, яримўтказгичли оптоэлектрон асбоблари
асосидаги кучайтиргич релелари, вақт релеси, ундан ташқари стабилизаторларнинг янги
турларини яратишда бу релеларни, оптоэлементларни бошқариш ва куч занжирларида
ишлатиш ишлари устида изланишлар олиб борилмоқда.
Хозиги вақтда тиристорли қурилмалар электр таминотида контактсиз коммутация ва
ростловчи қурилмалари сифатида кенг қўлланилмоқда. Бундай қурилма жихозларнинг
ишлатилиши электр энергияси сифатини оширишга, капитал маблағларни сарф
харажатларини камайтиришга ва электр таъминоти техникасида янги имкониятларга йўл очиб
беради. Тиристорларни бошқариш электроди токи ёрдамида очиб ёпиш катта ахамиятли
бўлиб, шу асосида биринчидан бошқариш сигнали билан анод кучланишининг хар хил
қийматида очиши имконини берса, иккинчидан бу усул катта қувватли занжирларни кичик
бошқариш сигнали билан коммутация қилиш имконини беради. Юқоридагиларни эътиборга
олган холда олиб борилган илмий изланишлар натижасида бир нечта илмий мақолалар чоп
этилди ва патенга ариза берилган. Бу мақолаларда тиристорли ўзгарувчан кучланиш релеси
кўриб чиқилган бўлиб, унинг ишлаш режими тиристорнинг тавсифи ва схеманинг юкланиш
тавсифлари ёрдамида таҳлил қилинган.
2,5,6.
Текширилган тиристорли қурилманинг бошқа
релелардан фарқи юкламадаги синусоидал кучланишни манба кучланиши сифатини бузмаган
холда таъминлай олади.
Ишлаб чиқариш жарёниниг жадаллашуви, мехнат унумдорлигининг ошуви, технологик
жараёнларнинг такомиллашуви ишлаб чиқариш корхоналарида кучли яримўтказгичли
қурилмаларнинг кенг қўлланилишини тақозо этмоқда. Уларнинг қўлланилиши электр
юритмаларини юмшоқ ишга тушириш, қисқа туташув токидан сақлаш хамда коммутация
вақтида кучланиш сакрашини камайтириш имконини беради. Шунинг учун тиристорли
динамик занжирлар амалиётда кенг қўлланилмоқда ва улар устида изланишлар олиб
борилишини тақозо этмоқда.
|
| |