|
Д.М.Жўраханов, Д.Р.Усмонжонов Pdf ko'rish
|
bet | 46/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламД.М.Жўраханов, Д.Р.Усмонжонов
Наманган муҳандислик-технология институти
Анотатция:
Ушбу
тезис
ишлаб
чиқариш
жараёнларининг
кенг
миқёсида
автоматлаштирилиши, саноатда автоматик бошқарув тизимларини тадбиқ қилиш контактсиз
қурилмаларнинг электротехникадаги ўрни хақида гап боради.
Калит сўзлар: Контактсиз электр қурилма, контактли қурилмалар, тиристорли
қурилмалар.
Республикамизда
ишлаб
чиқариш
жараёнларининг
кенг
миқёсида
автоматлаштирилиши, саноатда автоматик бошқарув тизимларини тадбиқ қилиниши
натижасида электр жихоз ва ускуналарининг узоқ муддатга яроқлилигига, чидамлилигига, кам
харажатлилига ва ишлаш тезлигига бўлган талабларни анча кучайтирди. Бундай талабларнинг
асосий қисмига контактсиз электр қурилмалари жавоб бераолади.
1.
Контактсиз электр қурилмаси деганда, электр занжирларини физик ажратмаган холатда
уларни узиш ёки улаш тушунилади. Контактсиз қурилмаларнинг контактли қурилмаларга
нисбатан афзалликлари бу унинг харакатланувчан қисми ва контактларининг йўқлиги, ишлаш
тезлиги, юқори частота билан қайта уланиши. Юқори қувватли контактли қурилмаларда
харакатланувчан қисми инерцияси хисобига ишлаш тезлиги камаяди. Контактсиз
қурилмаларда эса харакатланувчи қисмлар йўқлиги учун хам қайта уланиш вақти контактсиз
қурилмаларда контактлиларга нисбатан бир неча марта кичик бўлади.
3,4.
Контакт ва ишқаланувчан қисмларнинг емирилиши, контактли қурилмаларнинг хизмат
вақтини чегаралайди, шунинг учун уларнинг ишлатилиши узиб-улашлар сони билан
белгиланади. Контактсиз қурилмаларда ишқаланувчи қисми ва контактлари бўлмаганлиги
сабабли, қайта уланишлар сонига нисбатан амалий чеклашлар йўқ.. Контактсиз
қурилмаларининг ишлатиш вақти асосан шу қурилмадаги ишлатилган компонентларнинг
эскиришига боғлиқ, айрим қурилмалар борки, уларнинг ишлатилиш вақти деярли
чекланмаган.
Контактли қурилмаларда контактларни чанг ифлослардан сақлаш чораларини кўриш,
портлашга хавфли жойларда контактлар орасида вужудга келувчи учқун ёки ёйларнинг
олдини олиш чоралари кўрилиши талаб қилинади.
Ишлатиш қулайлиги (кўп ва оғир мехнат талаб қиладиган контактларни тозалаш ва
созлаш ишларининг йўқлиги), механик турғунлиги, иш қобилятини хар қандай холатда сақлаб
қолиши, портлашга хавфли ва ифлосланган мухитда ишлатилиши мумкинлиги контактсиз
қурилмаларини электротехникада кенг ишлатилишига олиб келди.
Контактли қурилмаларнинг ўзига хос хусусиятлари бор, масалан кучланиш ёки юкланиш
ошиб кетишига анча чидамли. Контактсиз қурилмаларни контактлиларга қарши қўйиш
нотўғри. Уларни қурилмаларнинг ишлатилишига қўйилган талабдан келиб чиққан холда
танлангани маъқул.
Контактсиз
қурилмаларнинг
ишлаш
тамойили
ночизиқли
вольт-ампер
характеристикасига эга бўлган элементнинг ишлатилишига асосланган. Улардан асосий
электр асбобсозлигида қўлланиладиганлари ночизиқли индуктивлик (ферромагнит ўзакли
чулғам) ва ночизиқли актив элементлар (яримўтказгичли қурилмалар). Бунда ночизиқли
|
| |