• Таянч сўзлар
  • Namangan Institute of Engineering and Technology nammti.uz
  • Асосий қисм.
  • ФРАКТАЛЛАРНИНГ ТИББИЁТГА ТАДБИҚИ




    Download 15,56 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet513/693
    Sana13.05.2024
    Hajmi15,56 Mb.
    #228860
    1   ...   509   510   511   512   513   514   515   516   ...   693
    Bog'liq
    Тўплам

    ФРАКТАЛЛАРНИНГ ТИББИЁТГА ТАДБИҚИ 
     
    Ж.С.Жаббаров 
    Самарқанд давлат университети 
    А.Б.Бахромов 
    Самарқанд давлат университети Ургут филиали 
    Аннотасия. Мазкур мақола фракталларнинг тиббиётга тадбиқи асосида инсон 
    юрагидаги юрак-қон томир тизимининг фрактал хусусиятларидан қон оқимининг ишлаш 
    функцияси ва самарадорлигини аниқлашда, юрак-қон томир касалликларини ташхислаш ва 
    даволашда фойдаланиш ва ўзгаришларни фракталлар назарияси асосида аниқлаш массалари 
    қаралди.
    Таянч сўзлар: Фрактал графика, фрактал ўлчов, МРТ. 
    Кириш. Ҳозирги вақтда жадал суръатларда ривожланиб бораётган тиббиётда инсон 
    организмининг фрактал тузилишга эга бўлган тана органларнинг фрактал ўлчовини аниқлаш 


    Namangan Institute of Engineering and Technology 
    nammti.uz 
    10.25.2023
    Pg.473 
    масаласи тадқиқот ишида қаралган. Бундан ташқари, инсонлардаги турли хил касалликларни 
    олдиндан аниқлаш ва даволаш учун амалий ёрдам бериш муҳим саналади. Шу боис, ишда 
    инсон организимининг фрактал ўлчовларини аниқлаш ва ташхислаш масалалари қаралган. 
    Инсон тана аъзоларининг фрактал ўлчовларини аниқлаш учун дарахт шохларининг фрактал 
    ўлчовини қиёслаб катакчаларни санаш усуллари қўлланилди. Р.В.Генни ва бошқа дунё 
    олимлари тамонидан инсон ўпкасининг фрактал ўлчови векторлар усулида аниқланган бўлиб, 
    мазкур ишда эса инсон ўпкасининг фрактал ўлчови катакчаларни санаш усули ёрдамида 
    аниқланган. Томирларнинг жойлашуви фрактал тузилишга эга эканлигини билган ҳолда, 
    инсон кўз тўр пардаси ва ўпкасидаги қон томир тизимларининг фрактал ўлчовлари 
    аниқланган.
    Асосий қисм. 
    Фракталлар тиббиётда бир нечта амалий йўналишларда қўлланилади, 
    жумладан: тиббий тасвирлар асосида беморларни ташхислаш, Гамма-нурларида, МРТ 
    сканерлари, органлар, тўқималарда, шу жумладан ўсмалар ва ултратовуш тасвирларида 
    тиббий тасвирларни фрактал таҳлил қилиш орқали ҳамда бошқа касалликларда 
    анормалликларни аниқлашга ёрдам беради [1]. Бундан ташқари, дори воситаларини этказиб 
    беришда энг оптимал мақсад функцияларини ишлаб чиқишда, фрактал геометрия дори 
    воситаларини мақсадли ҳужайралар ёки тўқималарга янада самарали этказиб берадиган 
    дори воситаларини этказиб бериш тизимларини лойиҳалаш учун кенг қўлланилмоқда. 
    Беморларнинг касалланган тўқималарини аниқлашда фрактал ўлчовлар, табиий 
    тўқималарнинг тузилишини тақлид қиладиган ва янада самарали даволанишга ёрдам 
    берадиган усулларни лойиҳалаш учун ишлаб чиқишда қўлланилади [2]. 

    Download 15,56 Mb.
    1   ...   509   510   511   512   513   514   515   516   ...   693




    Download 15,56 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    ФРАКТАЛЛАРНИНГ ТИББИЁТГА ТАДБИҚИ

    Download 15,56 Mb.
    Pdf ko'rish