|
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического Pdf ko'rish
|
bet | 126/167 | Sana | 18.01.2024 | Hajmi | 2,16 Mb. | | #140538 |
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
130
-дидактик қобилият, яъни ўқувчилар билан ўрганиш мулоқотини олиб
боришда, педагогиканинг таълим-тарбия қонуниятларини ҳамда услубларини
чуқур ўзлаштирган ҳолда самарали дарс бериш ва дарс жараёнида янги
педагогик технологиялардан фойдалана олишни уддалаши керак;
-дарсни услубий жиҳатидан тўғри ташкил этиш ва амалга ошира олиши
керак.
-таълим жараёнини муқобиллаштириш ўқитувчи ўз билимини ўқувчи
онги ва тафаккурига кам куч сарфлаш эвазига етказа олиши, таълим-тарбияда
белгиланган муддатда мақсадга эришиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Бошқача айтганда, бир вақтнинг ўзида дарс мазмунини баён қилиш ва
ўқувчилар фаолиятини кузатиб бориш қобилияти ва уни амалда қўллай билиши
керак. Таълимнинг илмийлик тамойили ва дидактик характерини нечоғлик
амалга ошира билишлик, дарс мақсадини тўғри танлай билиш дарс сўнгида бу
мақсадга эришганлик даражаси, тўғри ва тескари алоқани тўғри ва ўз ўрнида
қўллай билишлик, танланган методларни ўз ўрнида ва самарали қўллай олиши
лозим;
-ташкилотчилик–педагогик қобилиятнинг таркибий қисми ҳисобланган
коллектив ва гуруҳ жамоасини турли жамоат ишларига, тўгаракларга жалб қила
олиши қобилиятига эга бўлиши керак.
Шунингдек, технология таълими ўқитувчисини педагогик қобилият
тизимига кирувчи қуйидаги ёрдамчи хусусиятлари бўлиши керак:
-ақл-идрокнинг муайян турлари, камчиликларга танқидий эътибор бериш;
-нутқидаги оҳанг, тутилмай сўзлаш, ҳозиржавоблик, фикрларни тизимли
ва изчил баён эта билишлик, танланган мисоллардан ўз ўрнида фойдаланиш,
нотиқлик санъати, сўз бойлигининг равшанлиги ва теранлиги;
Ўқувчиларнинг танлаган касбларига қобилиятларини ривожлантириш
учун ўқувчиларни касбга йўллаш дарслари орқали ўтказиладиган
машғулотларда кузатиб бориш ва уларни кузатиб бориш учун дафтар
юритилиб, унда барча ўтказилган касбга йўллаш тадбирларини қайд қилиб
уларнинг самарадорлигини баҳолаб бориш лозим. Шундай қилиб, ўқувчиларни
меҳнатга ва ҳаётга тайёрлашда умуммажбурий фанларни ва технология
таълими ўқитиш технологиясини такомиллаштириш керак бўлади. Бунинг учун
ўқувчиларни умуминсоний шахсий фазилат сифатлари, уларни қобилият
тизими ва унга кирувчи ёрдамчи хусусиятларини эътиборга олган ҳолда
таълим жараёнини илмий услубий асосда ташкил этиш, ўқувчилар фаоллигини
таъминлаш, ўрганиш мулоқотини сифат ва самарадорлигини таъминлаш керак.
Бунда таълим жараёнини замонавий ёндашувлар асосида ўз фаолиятини ўзи
|
| |