|
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического Pdf ko'rish
|
bet | 125/167 | Sana | 18.01.2024 | Hajmi | 2,16 Mb. | | #140538 |
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
129
Мулоқотга кириша олиш қобилияти - дарс ва дарсдан ташқари
жараёнларда ижобий иқлим муҳитига интилиши.
Воқеаларни таҳлил қила олиш қобилияти –ўқувчилар ўзларининг
руҳиятини, ички дунёсини намоён қилиши ва ўзини нимага қодир эканлигини
башорат қила олиши.
Эшитиш ва ҳис қилиш қобилияти – бундай қобилиятга эга бўлган
инсонлар мусиқани севишади, оҳангни яхши ҳис қилишади, декломация
асосида яхши ўқишади, эшитган нарсасини хотирада сақлайди.
Кинестетик (тери-мускул) қобилият – ўқувчининг ўз ҳатти-
ҳаракатларини мувофиқлаштира олиш қобилияти, ҳаракат оҳангини хис қилиб
йўналтириши, вақтни, ҳаракат суратини ҳис қилиши.
Мантиқий қобилият – мулоҳаза юритишни, рақамларни, математикани,
мураккаб масалаларни ҳал қилишга интилиши, сабаб ва оқибатларни тушуна
олиши, воқеликда асосийни иккинчи даражаликдан фарқлай билиши.
Ўқувчининг ички қобилияти – ўз-ўзини билиш, тушуниш ва ҳис қилиш
қобилияти. Эркин шахсда қўрқув ва эркинлик туйғуси камдан-кам бўлади.
Жамоа ва инсонлар билан муносабатга кириша олиш қобилияти –
ўқувчини ўз ўртоқлари, ота-оналари, маҳалла аҳли билан бўладиган ўзаро
мулоқатига кириша олиши ва бошқа фазилат сифатлари тушунилади.
Шунингдек, ўқувчиларни касбий фаолиятга йўналтиришда зарур
бўладиган ўз ишига нисбатан масъулият сезиши, муаммоли топшириқни
бажариш ва тегишли манба излаш буйича мустақил ишлай олиши каби
қобилиятлар ҳам бўлади.
Шунингдек, ўқувчиларни меҳнатга ва ҳаётга тайёрлаш учун уларни
касбий фаолиятга йўналтириш жараёни албатта ўқувчиларни ўқитадиган
ўқитувчиларга жиддий боғлиқ бўлади, Жумладан, ўқувчиларни касбий
фаолиятга йўналтиришда асосий ҳисобланадиган технология таълими
ўқитувчисига ҳам боғлиқдир. Бунинг учун технология таълими ўқитувчиси
педагогик ва психологик ҳамда касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиши
керак.
Бундан ташқари, ўқувчиларни касбий фаолиятга йўналтиришда
технология таълими ўқитувчисидан маҳоратли бўлиши учун қуйидаги
қобилиятларга ҳам эга бўлиши керак:
-эмпатик қобилиятга эга бўлиши, яъни технология таълими ўқитувчисини
ўқувчиларга бўлган меҳр муҳаббатдан келиб чиқадиган, уларнинг ҳис-туйғу
синф, психологик ҳолатларини қалбдан ҳис этиш, уларга ачиниш
хусусиятларини ўзида жамлаши керак;
|
| |