|
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического Pdf ko'rish
|
bet | 124/167 | Sana | 18.01.2024 | Hajmi | 2,16 Mb. | | #140538 |
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
128
лозимлиги педагогика илми ва амалиётида ўз исботини топмоқда. Бунда
ўқувчининг ўрганиши, ўз билим салохиятини намоён етиши учун мухит ва
шароит яратиш талаб этилади. Умумий ўрта таьлим мактабларида ёш авлодни
хаётга тараққиёт талаби асосида тайёрлашда муҳим рол ўйнайди. Шунингдек,
ўқувчиларни ўқиш ўрганишига иштиёқ оширишга услубий жихатдан самарали
ташкил қилинган ўқув жараёни, ўқувчиларни максимал ўзлаштиришга
қаратилган амалий машғулотлар савиясини оширишга ва ўзлаштиришини
назорат ишларини олиб боришга ва бошқа самарали таьлим тарбия жараёнлари
бўйича фаолият юритиш маҳорати ўқитувчиларга боғлиқ бўлади. Бундан
кўринадики, ўқувчиларни меҳнатга ва ҳаётга тайёрлашда барча таьлим-тарбия
ишларини имкон қадар касбий руҳда олиб бориш керак бўлади. Шундагина,
ўқувчиларни меҳнатга ва хаётга касбий муносабатларини самарали
шакллантиришимиз мумкин бўлади. Ўқувчиларни, меҳнатга ва ҳаётга касбий
муносабатларни самарали шакллантириш, уларни касбий фаолиятга
йўналтириш орқали амалга оширилади. Шу боисдан ўқувчиларни ижодга,
касбий фаолиятга таьсир қилувчи омилларни кўриб ўтамиз.
Хозирда таьлим бериш тамойиллари маьлум, лекин қонунларини маьлум
емас. Шу сабабли таьлим бериш ҳамда ўқиб, ўзлаштириш қонунларини
аниқлаш йўналишида, аввало, инсонни, унинг психологик, физиологик ва
бошқа хусусиятларини ўрганиш керак бўлади. Бу сохадаги айрим натижалари
ҳар хил машғулот турларининг имкониятлари ҳар хил. Масалан, янги
ахборотни ўқувчиларга қандай шаклларда етказилишига боғлиқ равишда бир
йил давомидаги вақт оралиғида шу ахборотнинг эсда сақланадиган қисми ҳар
хил фоизларни ташкил қилади: Тахминан ахборотни (ўқув материалини)
етказишда тушунтириш, хикоя, сухбат орқали 3 соатда 70%, 3 кунда 10%, 1
йилда 8%; тушунтириш ва кўрсатиш орқали 3 соатда 72%, 20 кунда 10%, 1
йилда 10%; кўрсатиш, намойиш орқали 3 соатда 85%, 65 кунда 10%, 3 йилда
10% ; хикоя, кўрсатиш, амалиёт орқали 3 соатда 98%, 3 кунда 95%, 3 йилда
15% бўлади. Ўқувчилар шахсини шакллантириш, ақлий ва жисмоний камол
топтиришда уларнинг қобилият, хотира, мулоқотга киришиш қобилияти,
воқеаларни таҳлил қила олиш, эшитиш ва ҳис қилиш, кинестетик (тери-мускул)
қобилияти, мантиқий қобилият, ўқувчини ички қобилият каби хислатлари
муҳим рол ўйнайди. Шу ўринда улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Қобилият – шахснинг индивидуал-психологик хусусияти бўлиб, муайян
фаолият юзасидан лаёқати ва ишнинг муваффақиятли амалга ошириш
субъектив шарт-шароитини ифодаловчи индивидуал психик сифатлар
йиғиндисига айтилади.
|
| |