“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/167
Sana18.01.2024
Hajmi2,16 Mb.
#140538
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   167
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического 
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online) 
 
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
83 
заифга йўйишган. Аммо улар ижодкорлигини ривожлантириш туфайлигина 
буюкликка бўй чўзган. 
Ижодкорлик муҳити ҳар қандай жамиятда долзарб масала бўлиб келган 
ва унинг ечимлари ҳақида ўша жамиятнинг онгли аҳолиси (интеллектуал 
салоҳиятли авлоди) қайғуриб келган. Улар бўйича олинган истиқболли 
ижодий ечимлар авлоддан-авлодга ўтиб келаверган ва улардан баъзилари 
ўгит, ҳикмат ҳамда панд-насиҳат кўринишини ҳам олган. Айниқса, бу борада 
улуғларимизнинг истеъдодини ёшлар ижодкорлигига ибрат-намуна қилиб 
кўрсатсак, янги Ўзбекистонда баркамол авлод тарбиясида муҳим аҳамият 
касб этади. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин: 

Ибн Сино тўрт ёшида Қуръонни тўла ёд олган. 

Алексей Толстой олти ёшида француз, немис, инглиз тилларини 
билган. 

Алексадр Грибоедов ўн бир ёшида университетга ўқишга кириб, 
олти йилда учта факультетни битирган. 

Чингиз Айтматов беш ёшида таржимонлик қилиб, ҳақ олган. 

Алишер Навоий беш ёшида шеър ёзишни уддалаган. 

Гёте 9 ёшида немис, лотин ва грек тилларида шеър ёзган. 

Паскал ўн беш ёшида биринчи илмий ишини ҳимоя қилган. 

Улуғ композитор Вольфганг Амадей Моцарт тўрт ёшида мусиқа 
асбобларини чалиб қўшиқ айта бошлаган. Беш ёшида мусиқий асар ёзган. 

Академик Л.Ландау ўн йиллик мактабни ўн уч ёшида тамомлаб, 
ўн тўрт ёшида университетнинг иккинчи курсига (тиббиёт факултетига) 
қабул қилинган. 

Атоқли олим С.Маргелян ёшлигидан математикага қизиққан. У 
бир ўқув йилида 8-,9-,10-синфларнинг имтиҳонини топширган. Ўн олти 
ёшида университетнинг иккинчи курсига қабул қилинган. Бир ярим йилда 
номзодлик минимумини тайёрлаб, 20 ёшида фан доктори бўлган. 
Демак, ҳар бир жамият, жамоа, оила ва ҳаттоки айрим инсонларнинг 
ҳам юксак орзулари амалга ошишида юқорида қайд этилган, истеъдодлар 
ҳаёти ва ижодкорлик фаолиятидан ибрат-намуна сифатида фойдаланса 
ижобий натижаларни қўлга киритишига шубҳа қолмайди. Бу жараён нафақат 
ёшларга, балки катталарга ҳам қаратилган бўлади. Чунки ижодкорлик 
инсоннинг пайдо бўлганидан бошлаб, то умрининг охиригача зарур бўлган 
ҳаётий эҳтиёждир. 



Download 2,16 Mb.
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   167




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического

Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish