|
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online)
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
81
И.П.Павлов Нерв системасининг хусусиятлари туғма эканлигини
эътиборда тутиш билан бирга, уларнинг ниҳоятда ўзгарувчанлигини ҳам
назардан қолдирмаслик керак, деб таълим беради. Турли муҳит таъсирида
нерв системаси ўзгаришга ҳам қодирки, бу ҳол кишининг характер ва
қобилиятлари такомилида муҳим омил бўла олади.
Инсон нерв системасининг, ҳар бир организм тузилишининг ва
миянинг туғма хусусиятларга эга эканлиги қобилиятнинг ота-онадан
ўтишини билдирмайди. Кўпгина оилаларда бир неча авлод бир касбни
эгаллаши ва шу соҳада ўз истеъдодларини кўрсатиши мумкин.
Буни, айниқса миллий ҳунармандчилигимизга оид ижодкорлик
ҳунарнинг отасидан боласига, ўтиб келган усталар ҳаётида яққол кўришимиз
мумкин. Лекин шуни унутмаслик керакки, ота-она касбини бола эгаллаши
доимо зарурий ва қонуний нарса эмас. Бу нарса боланинг ота-она касбига
бўлган лаёқатига боғлиқ. Агар ашулачининг фарзанди яхши овозга эга
бўлмаса, у қанчалик уринмасин, бари бир, ҳеч кимда завқ уйғота олмайди.
Аксинча, авлодида машҳур инсонлар ўтмаган оилалардан зўр талант
эгалари чиқиши ҳоллари ҳам кўп учрайди. Бунда муайян ижтимоий муҳит
ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Хуллас, истеъдод - кўп қиррали талант, лаёқат ва қобилиятлардир. Шу
маънода, инсон ақлий имкониятларининг ўртачадан юқори даражасини
истеъдод дейиш мумкин. Ҳеч ким истеъдодли бўлиб туғилмайди, балки бола
маълум бир имконият билан дунёга келади. Аслида ноёб истеъдод туғма
бўлади. Ҳамма гап ана шу истеъдодни рўёбга чиқаришда ижодкорлик
муҳити учун шарт-шароит яратишдадир. Шундагина имконият юзага чиқиб,
истеъдодга айланиши мумкин.
Истеъдод – талант, нафсиламларини айтганда, туғма лаёқатлар
маҳсулидир. Дарҳақиқат, «Қуйма ақл бўлмаса, туртма ақл ҳеч бўлур».
Истеъдоднинг, энг олий даражасига кўтарилган даҳолар инсоният тарихи,
фан ва техника ҳамда маданият ривожи учун беқиёс ҳисса қўшадилар,
оламшумул аҳамиятга молик кашфиётлар қиладилар, йирик, асл асарлар
яратадилар. Уларнинг номи инсоният тарихида абадий қолади. «Илмсиз бир
яшар, илмли минг яшар», дейди халқимиз. Муҳаммад Хоразмий, Абу Наср
Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино каби алломалар фан
оламининг минг ёшдан ошган буюк даҳоларидир. Шуни алоҳида таъкидлаш
керакки, истеъдодли шахсларнинг аксарияти ўртамиёна ижодкорларнинг
узоқ йиллар давомида қийналиб аранг бажариши мумкин бўлган ёки, умуман
|
| |