“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/167
Sana18.01.2024
Hajmi2,16 Mb.
#140538
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   167
“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического 
образование” | “Journal of Physics and Technology Education” 2021, № 4 (Online) 
 
Journal of Physics and Technology Education | https//phys-tech.jspi.uz/
82 
ҳеч қачон эплай олмайдиган ишларини мутлақо қийналмасдан, тез ва пухта 
уддалай олиш хислатига эгадирлар.
Шуниси диққатга сазоворки, истеъдодлилар ҳам, даҳолар ҳам жонини 
жабборга бериб ишлашга қодир шахслардир. Элементлар даврий системаси 
асосчиси Д.И.Менделеев таъкидлаганидек, «Ҳамма нарса меҳнат 
шарофатидандир… Зўр бериб меҳнат қилинмаса, на талант ва на гений 
туғилади». 21 ёшидан ихтирочилик билан шуғулланган Томас Эдиссон 50 
ёшгача ҳар суткада 19,5 соатдан, сўнг 18 соатдан ишлаган ва инсоният 
тарихида буюк ихтирочи сифатида ном қолдирган 1098 та ихтиро 
муаллифидир. Буюк ихтирочи истеъдоднинг 99 фоизини ижодкорлик 
меҳнати ташкил этади, деб ҳисоблаган. 
Чинакам ижодкор вақтдан ниҳоятда унумли фойдаланади. Манбаларда 
қайд қилинишича, Берунийнинг «… бирон вақт ҳам қўли қаламсиз, кўзи 
назарсиз ва дили фикрсиз бўлмаган. У нафақат Наврўз (янги йил) ва 
Меҳржон (ҳосил йиғиш) куни тирикчилигига керакли нарсаларни олиб
жамғариш учун (кўчага) чиқарди холос». Француз ёзувчиси Жюль Верн 
уйидан чиқмай, бемалол ишлаш учун сочининг ярмини олдириб, ярмини 
олдирмасди, Эмил Золя эса ҳар кун ишлайдиган столи ёнидаги стулга ўзини 
ўзи боғлаб қўярди… Сирасини айтганда, фанда ўта қобилиятли, ақл-
заковотли тадқиқотчиларга нисбатан унчалик қобилияти бўлмаса ҳам билим, 
малака ва кўникмага эга бўлган ҳамда виждонан, сидқидилдан, тиришиб –
тирмашиб меҳнат қиладиган тадқиқотчилар кўпроқдир. Аммо, бошқа 
соҳаларда бўлгани каби ижодкорликда ҳам, ёлчитиб ишламаса ҳам юлдузни 
бенарвон урадиган устомонлар, “Хотамтой” илмий раҳбарлари туфайли бир 
амаллаб илмий даража ва унвонларларга эга бўлган “ландавур”лар ҳам, учраб 
туради. 
Истеъдод куртагининг гуркираб ўсиши учун унга мос тушувчи маълум 
иш фаолият ва мувофиқ шароит бўлиши зарур. Уларсиз ҳар қандай зўр 
истеъдод куртаги ҳам ривож топа олмайди. Мисоллар: Моцарт 4 ёшида 
клавесин чалиб, 5 ёшида мусиқа тўқиган, С.Маргелян талабалик чоғидаёқ 
физика-математика фанлари доктори бўлган, Алишер Навоий 5 ёшида шеър 
ёзишни машқ қилган бўлса, Э. И. Гусева аввал шароити бўлмаганлиги 
туфайли 40 ёшида саводини чиқариб, 73 ёшида докторлик диссертатсиясини 
ёқлаган, Жеймс Уатт, Ж.Свифт, К.Гаусслар «Мактабнинг ўгай ўғиллари» 
бўлиб, лаёқатсиз болалар қаторида бўлган. И.Ньютон ва Л.Эйлерлар 
мактабда физика-математикадан нўноқ бўлган. Карл Линнейдан фақат 
этикдўзгина чиқиши мумкин, деб ҳисоблашган, Гельмголцни салкам ақли 



Download 2,16 Mb.
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   167




Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



“Fizika va texnologik ta’lim” jurnali | Журнал “Физико-технологического

Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish