|
Oliy va o’rta mahsus ta’lim vazirligi
|
bet | 172/217 | Sana | 15.05.2024 | Hajmi | 2,85 Mb. | | #236153 |
Bog'liq Raqamli iqtisodiyot-Darslik-18.02.2020Microsoft ва The Future Laboratory компаниялари таҳлилига мувофиқ, ҳозирги мактаб ўқувчилари ва талабаларнинг 65%и ҳозирча мавжуд бўлмаган лавозимларни эгаллайди. Мутахассисларнинг башоратларига кўра, 2025 йилга келиб, виртуал яшаш муҳити дизайнерлари, робототехника бўйича мутахассислар, адвокатлар, фрилансерда ишлайдиганлар ва биохакерларга талаб энг юқори бўлади. The Future Laboratory муҳаррири Стив Тузнинг қайд этишича, келажак мутахассислари бирданига бир нечта кўникмаларга эга бўлишлари муҳим
Рақамли технологиялардан кенгроқ фойдаланиш учун қайси кўникмалар кераклиги ҳақида энг оддий фикр бу қуйидаги учта йўналиш ҳақидаги тахмин бўлиши мумкин:
дастурлаш, амалий дастурлар ишлаб чиқиш ва тармоқларни бошқариш учун информацион технологиялар (ИТ) соҳасидаги мутахассислар кўникмалари ва касбий мақсадлар учун ИТдан фойдаланиш бўйича
умумий кўникмалари;
ИТ дан иш жараёнида фойдаланиш билан боғлиқ янги вазифаларни бажариш учун қўшимча ИТ кўникмалари, масалан: ахборотни қайта ишлаш, маълумот ахтариш, муаммоларни ҳал қилиш, мультимедиа саводҳонлиги ва оммавий коммуникация воситаларида ишлай олиш;
рақамли саводхонлик кўникмалари, шунингдек, барча одамлар томонидан кундалик ҳаётда рақамли технологиялардан самарали фойдаланишни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган амалий, дастурий, ижтимоий-маданий ва эмоционал кўникмалар.
Raqamli iqtisod va 4.0 Industriyaning korporativ miqyosdagi joriy qilinish yo’nalishlariga misol sifatida quyidagilarni ko’rsatishimiz mumkin:
Professional hizmatlar – on-demand professional services – buxgalter hizmatlari, dizaynar hizmatlari, maslahatchilar, tarjimonlar va boshqalar.
Jamoaviy moliyalashtish – collaborative finance – kraudfunding (crowd- funding), o’zaro kreditlash (peer-to-peer lending)
|
| |