• Рақамли иқтисодиётни шакллантириш жараёнида гап билимларга эга
  • Oliy va o’rta mahsus ta’lim vazirligi




    Download 2,85 Mb.
    bet171/217
    Sana15.05.2024
    Hajmi2,85 Mb.
    #236153
    1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   217
    Bog'liq
    Raqamli iqtisodiyot-Darslik-18.02.2020

    Жаҳон иқтисодий форумида эълон қилинган The Future of Jobs
    тадқиқоти маълумотларини ҳам келтириб ўтамиз, унга кўра,

    2022 йилга келиб, «жаҳон меҳнат бозорида 2 миллион иш ўрни қўшилади, лекин 7,1 миллион иш ўрни йўқолиб кетади. Иш ўринлари интеллектуал ва юқори технологияли соҳаларда пайдо бўлади, иқтисодиётнинг реал секторида ва маъмурий ишлар соҳаларида эса қисқаради».6 Ҳисобот муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, «2022 йил учун катта маълумотлар технологияси математика ва ҳисоблаш техникаси соҳасида иш ўринлари сонини 4,59%, бошқарув соҳасида 1,39%, молия секторида 1,34% ва сотувларда эса 1,25% оширади. Лекин худди шу катта маълумотлар соҳаси офис ходимлари иш ўринлари сонини 6,06% қисқартиради. Шу билан бир пайтда, буюмлар интернети компьютер ихтисосликларида бандликнинг 4,54%, лойиҳалаштириш ва муҳандислик ишланмалари бўйича 3,54% ўсишига олиб келади. Лекин шу омилнинг ўзи асбоб-ускуналарга техник ҳизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича мутахассислар бандлигини йиллик 8%и, офис ходимларининг эса 6,2%и қисқартиради. Саноат соҳасида бандликка янги ишлаб чиқариш технологиялари ва 3D-босма (у иш ўринлари сони йилига 3,6% қисқартиради) ва анча камроқ даражада – роботлаштириш ва автоматик транспортни ривожлантиришга (бу эса иш ўринларини 0,83% қисқаришига олиб келади) кучли таъсир кўрсатади. Умуман олганда, бандлик маълумотларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, у мураккаб технологик жараёнларни бошқариш талаб қилинган жойларда ўсади ва кундалик зерикарли ҳамда малакасиз меҳнат улуши катта бўлган жойларда тушиб кетади».7



    6 Из-за новых технологий в мире исчезнут миллионы рабочих мест. Ведомости 26 января 2016 года. https://www.vedomosti.ru/management/articles/2016/01/27/625618-ischeznut-rabochih-mest
    7 Рынок труда: новые технологии убивают рабочие места. Технологии изменят труд. Ведомости, № 4002 от 27.01.2016. http://www.vestifinance.ru/articles/76341
    Рақамли иқтисодиётни шакллантириш жараёнида гап билимларга эга бўлишдан кўра кўпроқ кўникмалар skills ни ўзлаштириш ва, бундан ташқари, алоҳида кўникмалар эмас, ахборотлаштириш соҳасидаги бир гуруҳ кўникмалар ёки ваколатларга эга бўлиш ҳақида боради. Таълим соҳасидаги туб ўзгаришларни акс эттирадиган hard skills, soft skills, digital skills, artificial intelligence skills, knowledge ingineering, public license, home office, freelancing, on-line jobs каби кўплаб атамалар тўплами вужудга келди. Барча касблар учун айтиб ўтилган кўникмалар ичида юқоридаги гуруҳларнинг нисбати турлича бўлади. Hard skills гуруҳидаги кўникмаларга, қоидаларга кўра, автоматизмга олиб келиш ва, масалан, имтиҳон ёрдамида ўлчаш мумкин бўлган касбий кўникмалар киритилади. Soft sklls гуруҳидагилар шахсий хислатлар доирасига киради, шахснинг ижтимоийлашуви ва касбий тажрибага эга бўлиши жараёнида қўлга киритилади, асосий фаолият ўзига хосликларидан қатъи-назар, муваффақиятли бўлишга имкон беради. Digital skills гуруҳига келадиган бўлсак, бу ерда ким бундай кўникмалар пакетини олиши лозимлиги муҳим аҳамият касб этади.

    Download 2,85 Mb.
    1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   217




    Download 2,85 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Oliy va o’rta mahsus ta’lim vazirligi

    Download 2,85 Mb.