|
O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»
|
bet | 15/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)ФАННИНГ ТУТГАН ЎРНИ ВА МАЗМУНИ.
Шу вактга кадар Республикамизда бакалаврлар Олий ва урта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдикланган “Кимёвий технология ва биотехнология” йуналишининг кундузги таълим формаси бўйича норматив укиш муддати 4 йил, академик даражаси “Бакалавр” булган намунавий укув режа асосида тайёрлаб келмокда.
“Кимёвий технология ва биотехнология” фанининг “Сульфат кислота технологияси” (1 қисм) ва «Боғланган азот бирикмалари технологияси» (2 қисм) фани юкорида баён этилган намунавий укув режасининг 4.00. «Йуналишнинг махсус фанлари» блокига киритилиб, ТошКТИ “Ноорганик моддалар ва электрокимёвий ишлаб чикариш технологияси” кафедраси карорига биноан 180 соат хажмда 6 семестрда маъруза тарзида ўқитилади. “Сульфат кислота технологияси” ва «Боғланган азот бирикмалари технологияси» қисмлари ўқитилиши бошлангунга кадар талабалар 3.00. «Йуналишнинг умумкасбий фанлари» блоки фанлари - 5 семестрда «Кимёвий технологиянинг назарий асослари», «Кимёвий ишлаб чикаришнинг асосий жараёнилари ва аппаратлари», «Кимевий технологияда ЭХМни куллаш», «Технологик жараенларни бошкариш системалари» каби ва бошқа фанларни укиб, ургандилар. “Сульфат кислота технологияси” ва «Боғланган азот бирикмалари технологияси» фанлари қисмлари талабаларни «Ноорганик моддалар ишлаб чиқариш кимёвий технологияси” сохаси бўйича билимларини бойитишига ва ривожлантиришга хизмат килади.
“Сульфат кислота технологияси” ва «Боғланган азот бирикмалари технологияси» фани ўқитиш даврида сульфат кислотасининг ва аммиак, нитрат кислотаси, карбамид ва бошқа моддаларнинг физик - кимёвий хусусиятлари, халк хужалигидаги аҳамияти, уни ишлаб чикариш усуллари. навлари, куламлари, ҳамда уларни ишлаб чикаришда ишлатиладиган ускуна ва жихозларини ясашда ишлатиладиган материаллар ва хоказолар хакида баён этилади.
Шу билан бирга бу фан ўқитилиш даврида юқоридаги моддалар ишлаб чикариш учун ишлатиладиган хомашёлар, уларнинг турлари, ишлаб чикариш услублари; хомашёларни ёкиб, ўчоқ гази ишлаб чикариш физик - кимёвий асослари, ўчоқлари, улар турлари, ишлаш принциплари, уларни таккослаш; ўчоқ газини каттик чангсимон ва газсимон аралашмалардан тозалаш асослари ва бошкалар хакида гап юритилади. Булардан ташкари ўчоқ гази таркибидаги олтингугурт диоксидини уч оксидга кадар бир боскич ва икки боскичли оксидлаш назарий ва технологик асослари, аппаратлари, технологик тизимлари, кулланадиган катализаторлар, уларни захарланиши, ҳосил булган олтингугурт уч оксидни абсорбциялаш назарий ва технологик асослари, бу жараёнлар учун кулланадиган абсорберлар, технологик тизимлар баён этилади. Контакт ва нитроза усули бўйича сульфат кислота ишлаб чикариш бир катор технологик тизимлари, сульфат кислота кучсиз эритмаларини концентратсиялаш асослари, курилмалари, уларни таккослаш, ҳамда сульфат кислотаси ишлаб чикариш саноти чикиндилари, улардан фойдаланиш, атроф мухит мухофазаси ва сульфат кислотаси ҳамда боғланган азот бирикмалари ишлаб чикариши келажаги масалалари бу фан дастури асосида ёритилади.
Azotli birikmalarning sanoatda olinishi.
Tayanch so‘zlar: Bog‘langan azot, tabiatda azot, elektr yoyi, usullari, o‘simliklar ishlab chikarish, xom-ashyo, ishlatilishi.
Havoni ajratishda o‘ta sovutish jarayoni.
Tayanch so‘zlar: Usullari, azot, kislorod, real va ideal gazlar, Vander-Vals, Mendeleyev-Klayperon, drosellash, o‘ta sovutish, adiabatik, izotermik.
Metanni suv bug‘i bilan konversiya jarayoni.
Tayanch so‘zlar: Tayanch so‘zlar: Jarayon, tabiiy gaz, suv bugi, trubkali pech, metan konvertori, bir bosqichli, ikki bosqichli, bosim texnologik tasvir.
Azot birikmalarini xalq xo‘jaligida ahamiyati.
Tayanch so‘zlar: Bog‘langan azot, o‘simliklar tabiatda azot, elektr yoyi, usullari, xom-ashyo, ishlatilishi tayyor maxsulot, konversiya.
Vodorod ishlab chiqarish texnologiyasi.
|
| |