• КАМЧИЛИКЛАРИ
  • ҚАЙНАР ҚАТЛАМЛИ” ЎЧОКЛАР
  • O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»




    Download 3,03 Mb.
    bet46/89
    Sana22.06.2024
    Hajmi3,03 Mb.
    #265192
    1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   89
    Bog'liq
    KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)

    МЕХАНИК ТОКЧАЛИК УЧОҚЛАР.

    Механик токчали ўчоқларга ВХЗ типидаги ўчоқлар киради. Бу ўчоқлар цилиндрик, вертикал шаклга эга бўлиб, асосан 7 та токча ва тепада 1 та қуритувчи токчалардан иборат. Бу токчаларга улчами 40-80 мм булган колчедан берилиб, улар токчадан-токчага марказий чуяндан ясалган валга бириктирилган куракчалар орқали ўчоқнинг четки қисмидан марказий қисмига, кейинчалик эса, аксинча, марказдан четга ва хоказо харакатга келтирилади.


    FeS2 ни ёқиш учун керак булган атмосфера ҳавоси ўчоқнинг пастки ва урта қисмидан берилади. Ҳосил булаётган ўчоқ гази ўчоқнинг юқори қисмидан чикариб юборилади.
    Бу ўчоқнинг ижобий томонлари: олинаётган ўчоқ газининг таркибида темир зангининг чанги деярли булмайди. Бу эса уни тозалаш ишларини жуда осонлаштиради ва олинаётган сульфат кислота таннархини камайтиришга олиб келади.
    Камчиликлари: хароратни 8000С дан юқорига ошириб булмайди, акс ҳолда ўчоқнинг металл конструкциялари бушашиб, хавф туғдириши мумкин. Бу эса колчеданни тулик ёнишини таъминлай олмайди. Натижада ўчоқ газидаги SO2 нинг миқдори 9% дан ошмайди. Аксинча, чиқинди занг таркибида S миқдори 3% гача бўлиб, айрим ҳолларда ундан кам ортиб кетади.
    Бу ўчоқнинг унумдорлиги жуда ҳам паст 15-30т колчедан кунига, ўчоқ ичида шлак ҳосил бўлишини йуқ қилиш учун темир зангини бир қисми ретур, яъни инерт қайтарма, қушимча хом-ашё сифатида, ўчоқнинг тепасидан берилади. Бу эса ўчоқдаги хароратни пасайишига ва шлакни ҳосил булмаслигига олиб келади. Шунинг учун юқоридаги сабабларга кура, бу ўчоқ амалиётда кам қулланилади. Реакция иссиқлигидан эса умуман фойдаланиб булмайди.

    ЧАНГСИМОН КОЛЧЕДАНЛАРНИ ЁҚИШ УЧОҚЛАРИ.


    Афзалликлари.
    1.Ҳосил булаётган ўчоқ гази таркибида SO2 нинг миқдори 12-13%гача бориши мумкин.
    2.Колчедан заррачалари туликроқ интенсив ёнади, чунки у майда ҳолда.
    3.Шунинг учун, темир занги таркибидаги олтингугурт микдори бироз кам бўлиб, 1,5-2% гача булади.
    4.Харорат анчагина юқори 900-920оСгача.
    5. FeS2 ва FeSларнинг ёниш иссиқлигидан қисман бўлсада, фойдаланилади (буғ олинади).
    Ўчоқда шлак ҳосил бўлишига йул қуймаслик учун унинг тепасига совутгач экранлар урнатилган.


    КАМЧИЛИКЛАРИ:
    1.Олинаётган ўчоқ гази таркибида зангнинг чанглари ҳам бўлиб (100мг.М3), бу эса ўчоқ газини тозалашни қийинлаштиради.
    2.Бу ўчоқда қуритилган колчедан ишлатилади. Бу эса махсус, алоҳида, колчеданни қуритиш қурилмаларини талаб килади. Шунинг учун бундай ўчоқлар ҳам нисбатан камроқ қўлланилади.

    ҚАЙНАР ҚАТЛАМЛИ” ЎЧОКЛАР.


    Бу ўчоқларда ҳам майдаланган колчедан ишлатилади. Пастдан қуритилмаган атмосфера ҳавоси берилади. Ўчоқ вертикал, асосан 2 қисмдан иборат бўлиб, пастки қисми диаметри кичикроқ, тепаси эса каттароқ қилиб, цилиндрик шаклда ясалган (9.1.-расм).


    Бу ўчоқда ёниш жараёни турбулент режимда олиб борилади. (Рейнолдс критерияси 10000 дан ошиқроқ). Шунинг учун, бу ўчоқда реакция иссиқлиги жуда катта миқдорда чиқиб, реакция тўлиқроқ ва тезроқ кетиши хисобига бу ўчоқда реакция иссиқлигидан жуда катта унумли фойдаланилади. Бу ерда иссиқлик, асосан, ўчоқнинг пастки қисмига жойлаштирилган илонсимон иссиқ алмашгичларга кимёвий тозаланган сувни бериб, ута қизиган, (босими 40 атм. гача) харорати 400-4500С гача булган буғ олиш хисобига ишлатилинади. Бу ерда иссиқлик узатиш коэффициенти жуда катта миқдорга эгадир, яъни 250-275 ккал/м2. град. ёки:
    1

    Download 3,03 Mb.
    1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   89




    Download 3,03 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»

    Download 3,03 Mb.