• КОЛЧЕДАННИ ЁҚИШ ЖАРАЁНИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
  • O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»




    Download 3,03 Mb.
    bet48/89
    Sana22.06.2024
    Hajmi3,03 Mb.
    #265192
    1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89
    Bog'liq
    KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)

    ЦИКЛОНЛИ ЎЧОКЛАР.

    Бу ўчоқларда темир колчедани майдаланган ҳолда қиздирилган ҳаво билан бирга уринма ҳолда берилади. Жараён 1100оСда кетади. Бу вақтда ҳосил булаётган чиқинди - темир занги аввалгиларидан фарқли улароқ кукун ҳолда эмас, балки суюқ қотишма ҳолида ажратилади. Бу эса юқоридан чикаётган ўчоқ гази таркибида темир зангининг деярли булмаслигини таъминлайди. Ўз ўрнида бу эса ўчоқ газини тозалашни соддалаштиради ва темир колчедани таркибидаги олтингугуртни тўлиқроқ ёнишини, ундан фойдаланиш коэффициентини юқорироқ бўлишига олиб келади.



      1. КОЛЧЕДАННИ ЁҚИШ ЖАРАЁНИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

    Одатда, кўпчилик ҳолларда, колчеданни ёқиш учун 79% N2 ва 21% О2 дан иборат атмосфера ҳавоси ишлатилади. Бу ҳаво таркибида N2 инерт ҳажмни ташкил этиб, у ҳосил қилинаётган ўчоқ газини умумий ҳажмини 4 маротаба ошириб юборади. Бу эса газ ўтказгичларни диаметрини, металл сарфини ва ишлаб чиқарилаётган сульфат кислотани таннархини оширишга олиб келади. Шунинг учун, темир колчеданини ёқиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида:


    1. Атмосфера ҳавоси 60% гача О2 билан бойитилган ҳаво ишлатиш таклиф қилинади. Ундан ошиқ концентрацияли О2 ли ҳаво ишлатиш олинаётган сульфат кислотани таннархини оширишга олиб келади.
    2. Колчеданни ёқиш учун тоза О2 ўрнига Fe2O3 ни қўллаш тавсия этилади.
    FeS2(қ) + 16Fe2O3(қ) = 11Fe3O4(қ) + 2SO2(г ) - Q30
    Бу реакция эндотермик бўлиб, алоҳида аппаратда амалга оширилади. Бу ерда олинаётган SO2 гази ҳеч қандай N2 ва О2 ни ўз таркибида ушламайди. У юқори концентрацияли бўлади. Кейинчалик алоҳида аппаратларда:
    11Fe3O4(қ) + 2,7502(г ) = 16,5Fe2O3(қ) + Q31
    бу реакциялар умумий ҳолда экзотермикдир.
    3.Саноатдаги бир қатор темир сульфат чиқиндиларини ёқиш учун кумирли колчеданни ишлатиш:
    4FeS2 + 4C + 2FeSO4 + 14,502 = 3Fe2O3 + 10SO2 + 4CO2 + Q32 (9.5.)
    Бу ердан кўриниб турибдики 2та чиқинди ишлатилиб, ўчоқ гази олинаяпти.
    4.ДКСМ типидаги ўчоқларни, қўллаш колчеданни тўлароқ ёнишини таъминлайди. Махсус қозон - фойдалангич ишлатиш зарурати йуқолади. Бу ерда циклон ишлатилгани учун чангни бир қисми ушлаб қолинади. Бу ерда мишъяк бирикмалари темир занги билан ушланиб қолади.



    1. Sulfat kislotasini kontakt usuli bilan ishlab chiqarish asoslari.

    Tayanch so‘zlar: Oltingugurt uch oksidini fizik - kimvoviy xususiyatlari xaqida, oltingugurt ikki oksidini oksidlash jarayoni statikasi. muvozanat sharoitidagi oksidlanish darajasi va unga texnologik omillar ta'siri. Otingugurt ikki oksidini oksidlash jarayoni kinetikasi.

    1. Sulfat kislotasini nitroza usuli bilan ishlab chiqarish.

    Tayanch so‘zlar: Nitroza usulining nazariy asoslari. Azot monooksidini oksidlash statika va kinetikasi. nitroza usulining turlari va ishlab chiqarish bo'limlari.Sulfat kislotasini nitroza bo'limida xosil qilish mexanizmi. Nitroza usuli bilan sulfat kislota ishlab chiqarishning etti minorali texnologik tizimi. Asosiy apparatlari. Sulfat kislotasi ishlab chiqarishning istiqbolli yo'llari.

    1. Mineral o'g'itlar turlari. O'zbekiston Respublikasida ishlab chiqarish korxonalari.

    Tayanch so‘zlar: O'zbekiston Respublikasi “Maksam-Chirchik" AJ, “Ammofos Maksam” AJ, “NavoiyAzot” AJ va boshqalarda azotli va fosforli o'g'itlar ishlab chiqarish xomashyolari va texnologik tizimlari.

    1. Kaltsinatsiyalangan soda ishlab chiqarish usullari.

    Tayanch so‘zlar: Kaltsinatsiyalangan soda ishlab chiqarish uchun xom ashyo tavsifi, jarayonning fizik kimyoviy asoslari. Soda ishlab chiqarish bosqichlari va texnologik tizimning bayoni.
    Кальцинацияланган сода - Na2CO3, молекуляр массаси-106, натрий карбонат кристалл кукун, зичлиги 2,53 г/см3, суюқланиш температураси 8530С, сувда яхши эрийди. Сода (натрий карбонат) қадимги даврлардан маълум бўлган. Сода денгиз ўсимликлар кўллари ва табий содавий кўллардан олинган.
    1775 йилда француз олими Леблан саноатда қуйидаги усул бўйича сода ишлаб чиқаришни таклиф этган:
    2NaClH2SO4Na2SO42HCl
    Na2SO4 + CuCO32C  Na2CO3CuSCO2
    Хосил бўлган қаттиқ моддадан сув ювиш усули билан сода эритмаси олинган. Эритмани буғлатиш натижасида қаттиқ сода ишлаб чиқарилган.
    1865 йилда Бельгияли мухандис Сольве сода ишлаб чиқаришнинг аммиакли усулини амалга оширган:
    NaCl  NH3  CO2  H2O  NaHCO3  NH4Cl
    2NaHCO3  Na2CO3 + CO2
    Леблан усулига нисбатан Сольве усули қуйидаги ижобий томонларидан иборат:

    1. Махсулотнинг сифати юкори, тоза сода хосил бўлади;

    2. Ишлаб чиқариш жараёнингинг узликсизлиги;

    3. Мехнат шароитлари яхшиланиши ва иш кучи кам сарфланиши;

    4. Электроэнергия ва ёқилғиларнинг камроқ сарфланиши;

    Ўзбекистон Республикасини халқ хўжалиги учун содага талаб катта бўлмоқда. Хозирги кунда сода хорижий давлатлардан катта миқдордаги валюта билан инпорт қилинади. Шунинг учун Қорақолпоғистон Республикаси Қўнғирот шахрида сода заводи қурилган. Бу завод хам соддани Сольве усулида ишлаб чиқаради.
    Юқоридаги усуллардан ташқари содани натрий гидрооксидидан олиш мумкин:
    2NaOH  CO2  Na2CO3  H2O
    Россияда сода нефелин табиий рудасидан хам олиш усули мавжуд. Бу руда таркибида асосан нефелин бўлиб (3Na2OK2O4Al2O39SiO2), ундан алюминий оксид, поташ ва цемент махсулотлари хам ишлаб чиқарилади.
    Соданинг халқ хўжалигидаги қўлланилиши. Сода халқ хўжалигида кўп сахоларда қўлланилади ва шунинг учун бу махсулот кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Хозирги кунда жахон бўйича 30 млн. т дан ортиқ сода ишлаб чиқарилмоқда.
    Ўзбекистон Республикасида бир йилда 120000 тонна миқдорида содага талаб бор.
    Сода халқ хўжалигигининг қуйидаги сохаларида қўлланилади:

    1. Кимё саноатида (фенол, бўёқ моддалар ишлаб чиқариш учун);

    2. Шиша ишлаб чиқариш саноатида;

    3. Рангли металлургияда;

    4. Озиқ-овқат, целлюлоза, қоғоз саноатида;

    5. Нефт кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатида;

    6. Медицина саноатида;

    7. Электротехника саноатида;

    8. Бошқа сохаларда.


    Расм-1. Сода ишлатиладиган сохалар.


    Download 3,03 Mb.
    1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   89




    Download 3,03 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim,fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona politexnika instituti «tasdiqlayman»

    Download 3,03 Mb.