|
СУЛЬФАТ КИСЛОТА ФИЗИК КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ
|
bet | 42/89 | Sana | 22.06.2024 | Hajmi | 3,03 Mb. | | #265192 |
Bog'liq KvaKT ДАК Baholash mezoni (2)2. СУЛЬФАТ КИСЛОТА ФИЗИК КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ.
Тоза сульфат кислота (моногидрид) Н2SО4 сувсиз оғир, мойсимон суюқлик бўлиб, у қийин қайнайдиган суюқликдир. Сув билан хар қандай нисбатларда аралашади ва бундан кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади. (Сувда иссиқлик ажралиши билан эрийди.) Концентрланган Н2SО4нинг О0С даги зичлиги 1,85грамм/см3 га тенг. Сульфат кислотанинг умумий формуласи: Н2SО4
Молекуляр оғирлиги: 98.08
Эриш харорати: 100% учун –10.37С (+100С)
Қайнаш харорати 100% учун +296.2С
Иссиқлик сиғими 100% учун 1,994 кЖ/кг
Сульфат кислота мойсимон бўлганлиги учун у баъзан купорос мойи деб хам аталади. (Бу ном темир купороси қаттиқ қиздирилиб, сульфат кислота хосил қилинган вақтдан бери сақланиб келади).
Сульфат кислота жуда фаол бўлиб, металл оксидларини ва кўплаб тоза металларни эритади. У бошқа кислота ва кристалогидратлардан сувни тортиб олади. Целлюлоза тутган (С6 Н10 О5 )n ўсимлик ва хайвон тўқималари, крахмал ва шакар концентрланган сульфат кислотада эрийди. Одам терисини куйдиради.
Техникада ишлатиладиган сульфат кислота деб SО3 нинг сув билан ҳосил қилган хар хил аралашмаларига айтилади. Н2SО4 билан SО3 нинг иккита бирикмаси бор. Н2SО4* SО3 ва Н2SО4* 2SО3 лар олеум дейилади (Н2SО4+ nSО3.) Техникавий сульфат кислотанинг сувдаги турли конценрацияли эритмалари қуйидаги кўринишда бўлади (Н2SО4+ nН2О.) Сувсиз кислота 98, 3% Н2SО4 ва 1,7 Н2О саклаб, 336,50С да кайнайди. Сув билан хар-хил гидратларни хосил килади. 20% SО3- тутган кислота олеум деб аталади. Олеум очиқ шароитда яъни хавода ўзидан SО3 ажратиши хисобига «тутовчи»дир. Тоза сульфат кислота рангсиз бўлади, техникавий сульфат кислота эса қорамтиб бўлади (таркибидаги турли қўшимчалар хисобига).
Сульфат кислота актив модда хисобланиб, у бошқа кислоталарни уларнинг тузларидан сиқиб чиқаради. Масалан:
Н2SО4 + 2NaCI → 2Na2SO4 + 2HCI
Кўп металла рва минераллар суюлтирилган сульфат кислотада эрийди ёки парчаланади. Масалан:
Zn + Н2SО4 → ZnSO4+ H2 ёки CaCO3+ Н2SО4 → CaSO4 + CO2 + H2O
сувли эритмаси
Сульфат кислота сув билан шиддатли бирикиб, у органик бирикмаларни парчалайди.
|
| |