• Машина деталларида уч хил ўлчам мухим хисобланади
  • Диагностикалашнинг асосий вазифалари
  • Кимёвий - иссиқлик таъсиридаги шикастланишларга қуйидагилар киради




    Download 242,94 Kb.
    bet3/7
    Sana18.12.2023
    Hajmi242,94 Kb.
    #122904
    1   2   3   4   5   6   7
    Bog'liq
    2-semestr uchun ITI

    Кимёвий - иссиқлик таъсиридаги шикастланишларга қуйидагилар киради:

    1. Букилиш.

    2. Занглаш (детал сиртларида), кимёвий ва электрокимёвий ташқи таъсир оқибатида.
    3. Ўйиқчалар ҳосил бўлиши - махаллий, иссиқлик таъсирида.
    Машина деталларида уч хил ўлчам мухим хисобланади:
    1. Номинал ўлчам (чизмадаги).
    2. Рухсат этилган ўлчам.
    3. Чегаравий ўлчам (бундан деталлар чиқитга чиқарилади ёки имкони бўлса
    улар такроран тикланади)
    Руҳсат этилган ўлчам миқдори деталнинг чегаравий ўлчам ҳолатига
    қараб аниқланади.
    Машина агрегатлари ёки узелларнинг ишлаш қобилиятини аниқлашда
    диагностика усулидан кенг фойдаланилади.
    Диагностикалашнинг асосий вазифалари:

    1. Объектнинг ишлаш қобилиятини баҳолаш.

    2. Объектнинг нуқсоларни қидириб топиш, уларни келтириб чиқариш сабабларини аниқлаш.

    3. Объектнинг ишлаш қобилиятини (ресурсини) олдиндан чамалаш (прогноз, яъни тахмин қилиш).

    4. Техник объектга тегишли танланган таъмирлаш - техник хизмат

    кўрсатиш турини амалга ошириш учун аниқ тавсияномалар ишлаб чиқиш.
    Биринчи галда энг тез ейиладиган деталлар текширилиши шарт, улар биринчи бўлиб чиқитга чиқарилади ёки тикланади.
    Диссертация ишини бажариш учун илмий изланишлар олиб бориш вақтида маълум бўлдики, корхонада жойлашган жиҳозларнинг алохида детал ва қисмларининг ишдан чиқиши корхонага иқтисодий зарар кўрсатади.
    Машина деталларидан фойдаланиш жараёнида ташқи бирикадиган юза қатламларида металл структурасининг ўзгариши, чарчашдаги мустаҳкамлик ва бошқа омиллар натижасида деталларнинг ейилиши юзага келади. Шунинг учун машина деталларининг қатор деталлари маълум вақт ишлаганиндан сўнг фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолади ва қайта тиклашни ёки алмаштиришни талаб қилади.
    Ейилиш икки гуруҳга бўлинади:
    1) табиий ёки нормал ейилиш;
    2) кескин ейилиш.
    Табиий ейилишга - ишқаланиш кучлари таъсири остида юзага келадиган ейилишлар киради. Бундай ейилиш миқдорининг ортиб бориши машина деталларидан узоқ фойдаланиш даврига тўғри келади.
    Кескин ейилишга - жадал юз берадиган ейилишлар киради, бундаейилиш қисқа вақт ичида ортиб бориб, шундай миқдорга етадики, натижада машина деталларидан бошқа фойдаланишга йўл қўймайди. Машина деталларидан фойдаланиш қоидалари бузилганда табиий ейилиш кескин ейилишга ўтиши мумкин. Шунинг учун машина деталларида кескин ейилишни юзага келтирувчи сабабларни ва уларни олдини олиш тадбирларини билиш муҳим ҳисобланади.
    Қуйида ишлаш жараёнида тез-тез ишдан чиқадиган машина деталларининг ишчи қисмлари келтирилган.

    1-расм. Турбокомпрессорнинг парраги

    2-расм. Компрессор валининг ейилиши кўрсатилган

    3-расм. Эксентрикли червияк нуқсонлари кўрсатилган


    Download 242,94 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7




    Download 242,94 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Кимёвий - иссиқлик таъсиридаги шикастланишларга қуйидагилар киради

    Download 242,94 Kb.