|
Галваник қоплам – электр токи таъсирида металл тузларининг эритмасидан металларнинг ажралиб чиқиши хоссасига асосланган. Детал ток манбаининг манфий қутубига –
|
bet | 5/7 | Sana | 18.12.2023 | Hajmi | 242,94 Kb. | | #122904 |
Bog'liq 2-semestr uchun ITI Галваник қоплам – электр токи таъсирида металл тузларининг эритмасидан металларнинг ажралиб чиқиши хоссасига асосланган. Детал ток манбаининг манфий қутубига – катодга уланганда, унинг ейилган сиртига металл ўтиради. Ток манбаининг мусбат қутбига уланган анод иккинчи электрод сифатида хизмат қилади. Иккала электрод ажраладиган металл тузларининг эритмасига жойлаштирилади (3-расм).
Галваник ва кимёвий қопламалар деталнинг ейилган жойини тўлдириш учун ётқизилади, шунингдек, улардан занглашдан сақлайдиган ёки пардоз қопламалар олишда фойдаланилади. Галваник қоплаш усулларида тиклашда – хромлаш, темирлаш, никеллаш, рухлаш ва мислаш ишлатилади, кимёвий қоплаш усулида тиклашда – оксидлаш ва фосфатлаш ишлари киради.
2.1-расм : Электролиз жараёнинг схематик кўриниши:
+анионлар; -катионлар; CrO3+H2SO4+дистрланган сув; FA(2…2.5) > Fk FA, Fk – анод ва катод юзалари нисбати ; H2SO4 – Сулфат кислотаси CrO3 –хром агидриди. Детал – катод (-) пластинка –анод (+) (қўрғошин ва сурма). 1 – ток манбаи; 2 – рубилник (ажраткич); 3,5 - амперметр ва волтметр;4 - реостат; 6 – галваник эрийдиган металл тузи; 7 – катод пластинкаси (тикланадиган детал) ; 8 – анод пластинкаси (эрувчан пластинка).
Галваник қопламлар деталга ётқизилиши зарур бўлган деталларнинг сувдаги эритмасидан тузилган электролитлардан олинади. Электролитдан ток ўтганда катод (деталга) металл ўтиради, анод эса эрийди. Бу усулда қоплам олишда детал кўп қизимайди ва ейилган деталларни номинал ўлчамга келтириб тиклаш мумкин бўлади. Хромлаш кўпи билан 0,25...0,30 мм ейилган деталларни тиклашда ва зангдан сақлаш учун қўлланилади. Хромли қопламлар кўкимтир – оқ рангда бўлиб қоплам қаттиқлиги НВ (Бринелл бўйича) 800 -1000 га тенг – уларнинг ейилиши ва занглашга қаршилиги катта бўлади. Бу усулда қопланган деталларнинг хизмат муддати иш шароитларига қараб 4...10 марта ошади. Хромли қопламаларни хром ва тобланган пўлатларга ўтқизиш мумкин.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Галваник қоплам – электр токи таъсирида металл тузларининг эритмасидан металларнинг ажралиб чиқиши хоссасига асосланган. Детал ток манбаининг манфий қутубига –
|