• Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
  • Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни




    Download 4,58 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet12/145
    Sana16.02.2024
    Hajmi4,58 Mb.
    #157839
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   145
    Bog'liq
    qurilish materiallari va buyumlari (1)

     
    Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
    Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини 
    ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шаклларда фойдаланиш тавсия этилади: 
    - Ўзбекистонда қурилиш материаллар ишлаб чиқаришдаги иккиламчи 
    ресурслар ва маҳаллий ингридиентлардан фойдаланиш (шлак, фосфогипс, 
    кварц-флюорит ва х,.к.); 
    - тошларни қайта ишлашда янги энергия тежамкор технологияларни 
    жорий этиш;
    - қадимги ва замонавий энергия самарадор керамик буюмлар ишлаб 
    чиқариш технологияларини ўрганиш;
    - фосфогипсдан боғловчи моддалар ва буюмлар ишлаб чиқариш 
    технологиясини ўрганиш;
    - бетон учун оғир, енгил ва ўта енгил тўлдиргичларни иккиламчи 
    ресурслардан олиш;


    17 
    - бетонни қайта утилизация қилиш;
    - бархан қумлари асосида автоклав материаллар олиш технологияси;
    - битум, полимер асосида олинган янги материалларни ўрганиш;
    - томбоп материалларнинг умрини узайтириш усуллари;
    - Ўзбекистонда 
    ишлаб чиқариладиган пластмасса ва полимер 
    буюмларни ўрганиш;
    - Лок ва бўёқларнинг хоссаларини яхшилаш усуллари;
    - Ўзбекистоннинг ёғоч заҳираларини ўрганиш;
    - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган иссиқлик изоляцияси ва акустик 
    материалларни ўрганиш. Энергия самарадор деворбоп материаллар ишлаб 
    чиқариш технологиялари ва физик-механик ва иссиқлик-физик хоссаларини 
    тадқиқ этиш. 
    - Қора ва рангли металларни ўрганиш. 
    - Қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқаришда энергия ва 
    ресурс тежамкор технологиялар. 
    Дастурнинг информацион-услубий таъминоти 
     
    Мазкур фанни ўқитиш жараёнида қуйидаги таълимнинг замонавий 
    методлари, педагогик ва ахборот-технологиялари қўлланилиши назарда 
    тутилган: 
    -қурилиш материаллари ва буюмлари бўлимига тегишли маъруза 
    дарсларида замонавий ахборот технологиялар ёрдамида тақдимот ва 
    электрон-дидактик технологиялар; 
    -қурилиш материалларининг таннархини ташкил этувчиларини ҳисобга 
    олган холда иқтисодий ҳисобларни амалга ошириш, материаллар таркибини 
    ҳисоблаш мавзуларида ўтказиладиган амалий машғулотларда ақлий ҳужум, 
    ромашка, гуруҳли фикрлаш каби илғор педагогик технологиялар; 
    -қурилишда 
    ишлатиладиган материалларнинг зичлигини, сув 
    шимувчанлиги, намлиги, мустаҳкамлик чегараларини ва иссиқлик 
    ўтказувчанлик коэффицентини аниқлаш ва бошқа мавзуларда ўтказиладиган 
    лаборатория машғулотларида кичик гуруҳлар мусобақалари, гуруҳли 
    фикрлаш педагогик технологиялар.

    Download 4,58 Mb.
    1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   145




    Download 4,58 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

    Download 4,58 Mb.
    Pdf ko'rish