|
O'zbekiston respublikasi oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi namangan muhandislik-pedagogika institutiBog'liq qurilish materiallari va buyumlari (1)Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
“Қурилиш материаллари ва буюмлари” фани Қурилиш мажмуасини юқори
технологияларга асосланган самарали қурилиш материаллари ва буюмлари билан
таъминлашда, технологияларни яратишда, бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигини,
турғунлигини ва энергия ва ресурс тежамкорлигини таъминлашда мухим ўринни
эгаллайди.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
Талабаларнинг “Қурилиш материаллари ва буюмлари” фанини ўзлаштиришлари
учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион ва
педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни
ўзлаштиришда ўқув ва услубий қўлланмалар, электрон дарсликлар, маъруза матнлари,
тарқатма материаллар, электрон материаллар, вертуал стендлар ҳамда ишчи холатдаги
аппаратларнинг макетларидан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория
дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
Қурилиш материаллари ва буюмлари тайёрлашнинг асосий принциплари. Қурилиш
материаллари ишлаб чиқариш тарихи. Қадимдан маълум ва ҳозирда кашф этилган
материаллар. Қурилиш материаллари ҳом ашё базаси. Иккиламчи ресурслардан
фойдаланиш. Қурилиш материаллари таснифи ва стандартлаш. Давлат стандартлари.
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари. Энергия ва ресурс самарадорлик. Энергия тежамкор
технологиялар.
1. Қурилиш материалларининг асосий хоссалари
Микро ва макроструктура. Наноструктура. Гидрофизик хоссалар. Иссиқлик-физик
хоссалар. Физикавий хоссалар. Механикавий хоссалар. Деформатив хоссалар. Технологик
хоссалар ва коррозияга чидамлилик. Кимёвий хоссалар. Махсус хоссалар.
2. Табиий тош материаллари
Отқинди, чўкинди ва метаморфик тоғ жинслари. Уларнинг ҳосил бўлиши ва
хоссалари. Жинс ҳосил қилувчи минераллар. Уларнинг тузилиши. Микро- ва
макростуктура.
Энергия
ва
ресурс
тежамкор
технологиялар.
Табиий
тош
материалларининг ишлатилиш соҳалари.
|
| |