144
Ҳозирги вақтда турли математик системалар ишлаб чиқилган. Булар
қаторига:
Maple, Matlab, Mathematica, Reduce, Derive, Theorist, Macsyma
ва бошқа
системаларни киритиш мумкин. Буларнинг ҳар бири ўзининг устунлиги ва
камчилигига, шунингдек ўзининг қўллаш соҳасига эга.
MathCAD системаси ўзининг аналогларидан фарқи қуйидагилардан
иборат:
1.
Универсаллик
.
MathCad
математикани
қўланиладиган
турли
соҳаларидаги қарийиб барча масалаларини ечишга имконияти мавжуд. Унда
ташқи процедцраларни чақирмасдан туриб, ечиш имкониятига эга бўлган бақват
математик аппарат мавжуд.
MathCad
муҳитида мумкин бўлган ҳисоблаш
ускуналар рўйхати қуйидагилардир:
вектор ва матрицалар билан ишлаш (чизиқли алгебра ва бошқ.);
алгебраик тенгламалар ва системаларни ечиш (чизиқли ва чизиқсиз);
оддий дифференциал тенгламалар ва системаларни ечиш (Коши масаласи
ва чегаравий масала);
интегралларни ҳисоблаш;
ҳосилани ҳисоблаш;
функцияни қаторларга ёйиш;
ҳусусий ҳосилали дифференциал тенгламаларниечиш;
функционал боғлиқларни минимум ва максимумларини излаш;
символлик ифодаларни ҳисоблаш ва соддалаштириш;
ҳисоблашлар учун интеграллар ва ҳосилаларни фойдаланиш;
чизиқли алгабраик тенгламаларни ечиш, матрица ва детерминантлар
билан ишлаш;
чизиқсиз алгебраик тенгламалар системасини ечиш;
Декарт ва цилиндрик координаталарда ҳам, қутуб кординаталарда ҳам
графиклар ясаш, турли диаграмма ва гистограммалар ясаш;
шахсий, интуитив тушунарли дастурлаш тилидан фойдаланиб,
тармоқланувчи ва циклик алгоритмларга дастурлар тузиш;
дифференциал тенгламалар ечиш;
эҳтимоллик назарияси ва математик статистика масалаларини ечиш;
Windows операцион системанинг Excel, Powerpoint, Word каби иловалари
билан ахборот алмашиниш;
ҳисобларни ҳужжатлаштириш ва ҳисобот ҳужжатларини яратиш;
600 дан ортиқ жойлаштирилган математик функияларга эга;
ҳужжатлар
шаблонларини,
матнни
форматлаш,
формулаларни
форматлашларни қўллаб-қувватлаш;
3D-графикалар
билан ривожланган
ишлаш модули;
берилганларни
статистик қайта
ишлаш,
интерполяция,
экстраполяция,
апроксимация ва бошқ.
Шундай қилиб, MathCad – бу фан ва
техника, молия ва иқтисод, физика ва
астрономия, қурилиш ва архитектура,
математика ва статистика, ишлаб
чиқариш
ва