Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni oʻqitish metodikasi kafedrasi




Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/291
Sana02.06.2024
Hajmi10,42 Mb.
#259172
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   291
Bog'liq
УМК Ихтисос Даст Воситалар (1)

бошқаришнинг 
турли 


145 
соҳаларидаги масалаларни ечиш учун қудратли ва содда универсал муҳитдир. У 
ускунавий, ахборот ва график воситаларнинг кенг тўпламига эга. MathCad – кенг 
оммалашган 
математик 
системаларнинг 
бири 
бўлиб, 
иқтисодчилар, 
менежерлар, муҳандислар, илмий ходимлар ва ҳисобларнинг миқдорий методлари 
билан алоқадор фаолият юритаётганларнинг сўровларидан фойдаланади.
2. 
Кўргазмалилик

MathCad
интерфейсининг яратиш тамойили “What you 
see is what you get” – “нимани кўрсанг, шуни оласан” формула билан
таърифланади. Яъни, математик ифодалар 
MathCad
муҳитида, уларнинг умумий 
қабул қилинган ёзувида: сурат юқорида, махраж эса пастда ёзилади; интеграл ёки 
ҳосила – бу ечишнинг кўргазмалилигини пасайтирадиган махсус кўринишда 
ёзилган символлар эмас, балки одатдаги математик белгилар, интегралда 
интеграллаш чегаралари одатдаги жойларда жойлашган. Буларнинг ҳаммаси чоп 
этилган материалларни ўқиш ва экрандаги ёзувни фойдаланувчига тушунарли 
қилади. Системанинг бу ҳусусиятини дастурлаш тилидан фойдаланиб, масалалар 
ечаётган, ечим мазмунини шунга ухшаш кўникмаларга эга бўлган мутахассисгина 
тушунадиган фойдаланувчилар яхши баҳолайдилар.
MathCad
муҳитида моделни яратиш жараёни уни ростлаш жараёни билан 
параллел боради. Фойдаланувчи, 
MathCad
– ҳужжатга янги ифодани киритиб, 
ўзгарувчининг аниқ қийматларида нимага тенглигини нафақат бир онда 
ҳисоблаш, балки график ва сиртни ясаши ва формулани киритишда ёки математик 
моделни яратишда йўл қўйилган хатони кўриши ҳам мумкин. 
MathCad
системасига символлик математиканинг воситалари интегралланган бўлиб, у 
нафақат экрандаги ўзгартиришларни визуал қабул қилишни яхшилайди, балки 
масалаларни ёки уларнинг босқичларини сонли ҳам, аналитик ҳам ечиш 
имкониятини беради. Қўйилган масалани еча бориб, фойдаланувчи 
ўзгарувчиларнинг сонли қийматларини киритиш ва уларни ўлчовлар билан 
тўлатиши ҳам мумкин. Бунда бирликлар системаси(СИ, ёки бошқ.)ни ҳам, аниқ 
ўлчамларни (мм, дюймлар, футлар ва ҳоказо)ни танлаши мумкин. 
MathCad
– 
ҳисоблаш жараёнида ўлчов бирликларини автоматик қайта ҳисоблайдиган ва 
назорат қиладиган жойлаштирилган системасига эгадир. Масалан, биз бир 
объектдан бошқасигача бўлган масофани, турли ўлчов бирликлар(миллар, футлар, 
ярдлар, см) дан фойдаланиб аниқланаётган бўлсак, у ҳолда 
MathCad
системаси 
автоматик равишда барча масофаларни қайта ҳисоблайди ва натижани аввалдан 
белгиланган ўлчов бирликларда беради. 
Бундан ташқари,
MathCad
системаси анимация воситалари билан 
қуролланган бўлиб, улар яратилган моделларни нафақт статикада, балки 
динамика(анимацион 
клиплар)да 
жорий 
этишга 
имконият 
бериб, 
кўргазмалиликни янада кўтаради.
3. 
Интегралашувчанлик

MathCad
– бу: Microsoft Word, Excel ва бошқа 
системалар билан яқин интеграцияда ҳам, шунингдек, Web-технологиядан 
самарали фойдаланиб ҳам ишлаш имкониятини берадиган дастурдир. OLE-
технология, мижоз-сервер, пакет муҳитида Internet Explorer ёрдамида излаш 
дастурларига кириш, 
MathCad
дан фойдаланувчиларини бирлаштирадиган бутун 
жаҳон ҳамжамиятининг барча кириши мумкин бўлган Internet-форумга уланиш 
каби барча келишувлар ва Windows интерфейсининг имкониятлари қўллаб-
қувватланади.


146 
Қўйилган масалани еча бориб, статикада (алмашиниш буфери орқали) ёки 
динамикада (OLE-технология) бошқа дастурнинг муҳитига, масалан, Fortran тили 
муҳитига берилганларни узатиш ва у ерда масаланинг бир қисмини ечиши 
мумкин. 
MathCad
муҳитидан чиқмасдан туриб, бошқа серверларда янги 
ҳужжатлар очиш ва ахборот технологияларнинг Internet системаси томонидан 
тақдим эиладиган барча устунликларидан фойдаланиш мумкин. 
MathCAD
дастури бошқа иловалар билан ўзаро таъсир этиши мумкин, 
масалан, Microsoft Excel ёки 
Matlab
дастурларнинг берилганлари 
MathCad
системанинг ҳисоблаш оқимига бевосита қўшилиши мумкин: бу ерда 
AutoCad
да 
бажарилган чизмаларни бошқариш, Visual Basicни тижорат иловалар яратиш учун 
фойдаланиш ва бошқа ш.к.ларни амалга ошириш рухсат берилади.
4. Охирги вақтларда 
MathCad
дастурчига 
MathCad ҳужжатларида 
дастурий кодларни самарали фойдаланишимкониятини берадиган
шахсий тилига 
эга
. Ушбу тилнинг содалиги ва интуитивлиги уни тез ўрганишга ёрдам беради. 
Операторларнинг сони кичик бўлишига қарамай, 
MathCAD
дастурлаш тили 
етарлича мураккаб масалаларни ечиш имкониятини беради.
5. Иқтисодчиларга пакетда жорий этилган 
статистик ва молиявий 
функциялар муҳимдир. MathCad
математик статистика масалалари билан 
ишлашнинг ривожланган аппаратига эга. 
Бир томондан
, эҳтимолликнинг зичлиги 
ва 
тасодифий 
сонларнинг 
асосий 
тақсимот 
қонунининг 
бошқа 
характеристикаларини ҳисоблаш имкониятини берадиган жойлаштирилган катта 
сондаги махсус функцияларга эга. 
MathCad
да ҳар бир тақсимот қонунига мос 
псевдотасодифий генераторлар дастурлаштирилган бўлиб, улар Монте-Карло 
методи билан моделлашга имконият беради. Гистограммалар қуриш ва ўртача, 
дисперсиялар, корреляциялар ва ш.к тасодифий сонларнинг танловлари 
тасодифий жараёнларни статистик характеристикаларини ҳисоблаш имкониятини 
беради. Бунда тасодифий кетма-кетликлар тасодифий сонларнинг генераторлари 
орқали яратилиши ҳам, фойдаланувчи томонидан файллардан киритилиши ҳам 
мумкин.
6. 
MathCad
га айтиб туришлар ва 
система томонидан қулай излаш мисоллар 
тўпламига эга бўлган,
кучли маълумот 
олиш 
базаси
киритилган. 
Агар 
маълумотнома системасида қандайдир 
муаммо етарлича тўлиқ ёритилмаган 
бўлса, у ҳолда жавобни 
MathCad
маълумотнома системасида келтирилган 
MathSoft 
компаниянинг сайти мурожаатидан топиш мумкин.
MathCad
пакет асосий математик ва физика-кимёвий формулалар ва 
константаларни қўлда термаган ҳолда ҳужжатга автоматик ўтказадиган
маълумотнмалар билан тўлдирилган.
7. 
MathCad
пакетига: оддий дифференциал тенгламаларни ечиш, 
статистика, термодинамика, бошқариш назарияси, материаллар қаршилиги ва 
бошқа фанлардан 
электрон дарсликлар олиш мумкин
. Пайдо бўлган масалаларни 
ечишдан олдин, фойдаланувчи электрон дарсликни ўрганиб чиқиши ва ундан 
ўзининг ҳужжатига зарур лавҳалар, алоҳида формуллар ва константаларни 
ўтказиши мумкин.


147 
Умуман,
MathCad
– бу компьютер ёрдамида фойдаланувчига иҳтиёрий 
соҳадаги ҳар хил мураккабликдаги турли-туман математик ва муҳандислик-
техник ҳисобларни бажаришда график, аналитик ва сонли ечиш методларини 
жорий этиш учун ускуналарнинг кенг тўпламини тақдим этадиган муҳитдир.
Яқиндагина, координаталарни ўзгартириш функциялари ва овозли 
файлларни қайта ишлаш, маълумотномали базани кенгайши ва ш.к. янгиликлар 
пайдо бўлди. Тенгламаларни ечиш, символлик ўзгартиршлар каби асосий 
функциялар, пакетни аввалги версияларидаёқ яхши ишлаб чиқилган, шунинг учун 
ҳам уларни фойдаланиш анча қулай. Дастурнинг ҳар бир версиясида системалик 
талаблар ўзгармоқда. Масалан, 
MathCad
2001 да тезкор хотирага 16 Mb етарли 
бўлган бўлса, кейинги версияларидабу хотира 512 Мb гача кўтарилган. Дастур 
Windows – платформасида ишлайди. 
MathCad
IBM-мос келадиган шахсий компьютерларга мўлжалланган. У 
график тартибда ишлаши туфайли автоматик ҳолда ҳисоб-китоблар ва 
графикларни чиқариш тезлигини етарлича кўтарадиган математик процессор 
билан ишлашни қўллаб-қувватлайди. Бу фақат ушбу тартибда экранда махсус 
математик символларни шакллантириш ва бир вақтни ўзида уларни график ва 
матн 
билан 
бигаликда 
қўллаш 
мумкинлигидан 
келиб 
чиқади. 
MathCad
принтерларнинг кўпгина турлари, шунингдек плоттерлар, адаптер ва 
дисплейларнинг асосий турлари билан ишлашни қўллаб – қувватлайди.

Download 10,42 Mb.
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   291




Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni oʻqitish metodikasi kafedrasi

Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish