316
аэрокосмик саноатидаги муҳандис – конструкторлар маҳсулотларнинг юзаларини
конструкция қилаётган вақтларда машинали лойиҳалаш методларидан
фойдаланадилар. Машина графикасидан архитекторлар ҳам ҳоли эмаслар. Махсус
дастурлар, уларга этаж ва хоналардан тортиб архитектура мажмуаларининг уч
ўлчовли тасвирларигача бўлган турли кўринишдаги ҳужатлар яратишга имконият
беради. Машинали графика методлари ҳозирги вақтларда электрик ва электрон
схемаларни ишлаб чиқиш учун қўлланилмоқда.
Компьютерграфикасини фойдаланишга доир яна кўплаб мисоллар
келтириш мумкин. Компьютер графикаси ёрдамида жаррохлар операцияга қадар
танланган қарорларни тўғрилигини текширишлари ва олинган натижаларни
таҳлил этган ҳолда пластик операцияларни ишлаб чиқишларини айтиш
етарлидир. Компьютер графикаси асосида келажак сунъий бўғинларини
яратадилар, сўнгра дастгохда бўғиннинг протезини тайёрлайдилар. Бўғин яратиш
жараёнини ва унинг аниқ ўлчамларини компьютер назорат қилади. Компьютер
графикасининг имкониятларисиз кўз операцияларини амалга ошириб бўлмас эди.
Компьютер графикасини турли ҳусусиятлари бўйича синфлаштиришнинг
бир неча вариантлари мавжуд, лекин уларнинг энг оммалашган варианти –
расмни шакллантириш усули бўйича:
растрланган
графика
(
расм нуқталардан
шакллантирилади),
векторли
графика (расм эгри чизиқ кесмаларидан
шаклланирилади) турларга ажратиш мумкин.