68
жадвалдан иборат. Лекин, охиргилардан фарқи, маълумотлар омборида жадвал
маълумотларнинг ўзлари аниқ ажралади ва уларни жадвалдан танлаш
процедуралари маълумотлар омбори
сўровлари
(query) деб юритилади.
Маълумотлар омборининг охирги фойдаланувчиси ахборотни тўғридан-тўғри
киритмай, балки оддий Windows ойнаси кўринишига ўхшаш шакл (forms) лар
билан ишлайди. Маълумотлар омборини қайта ишлашнинг охирги натижалари
ҳисобот
(report)
кўринишида тақдим этилади. Шундай қилиб, маълумотлар
омборлари фойдаланувчи ва дастурчининг вазифаларини ажратишга имконият
беради.
Бунда
фойдаланувчи
жадвални
қўлда
тўлатишдан,
танлаш
процедураларини ёзишдан ва ҳисоботларни форматлашдан озод бўлади.
Унинг
камчилиги ҳам мавжуд – маълумотлар омбори билан ишлаш алгоритмини,
сўровларни ёки ҳисоботларни ўзгартириш зарур бўлса, у ҳолда фойдаланувчи
дастурчига мурожаат қилиши ёки дастурлашни билиши лозим.
“Шахсан” фойдаланишга мўлжалланган энг таниқли маълумотлар омбори
Microsoft Office Professional пакетига кирувчи Microsoft Office Access,
Microsoft FoxPro,OpenOffice.org Base, шунингдек Corel WordPerfect Office
Professional пакетига кирувчи Corel Paradoxдир. Етарлича катта ташкилотни
ишини автоматлаштиришга имконият берадиган “ёши катта” маълумотлар
омбори қаторига Microsoft SQL Server, Borland InterBase ва бошқалар киради.
Маълумотлар омборларининг “кичик” ва “катта” иловалари орасидаги асосий
фарқ, ташкилот масштабидаги маълумотлар омборини бошқариш
системалари
(МОБС) ўзининг ишлари учун катта ишлаб чиқариш унумдорлигидаги алоҳида
компьютер талаб этади. Бундай компьютерлар
МОБС серверлари
,
фойдалаувчилар компьютерлари эса –
мижозлар
деб аталади. Мос иловалар
жойлаштирилган “столдаги” МОБС компьютерлари бир вақтни ўзида сервер ҳам,
мижоз ҳам бўлади. Умуман, катта бўлмаган компанияларда ажратилган серверсиз
МОБС бўлишлари мумкин, аниқса агар бундай МОБСларга уланадиган барча
компьютерлар бир хонада ёки қўшни хоналарда жойлашган бўлса.