65
SCADA ШК орсасида тармоқли ўзаро таъсирни амалга ошириш;
ташқи иловалар (МОБС, электрон жадваллар, матн процессорлари ва
ҳоказо)билан алоқани таъминлаш. ташкилотни бошқариш системасида бундай
иловалар ўрнида кўпроқ MES даражага киритиладиган иловалар бўладилар.
SCADA-системалар АСУ ТП ларни мижоз-сервер ёки тақсимланган
архитектурада ишлаб чиқиш имконитини беради.
Одатда SCADA-системалар қуйидаги система остиларга эга
:
Драйверлар ёки киритиш-чиқариш —
SCADAни саноат назоратчилари,
ҳисоблагичлари, АЦП ва ахборот киритиш-чиқариш қурилмалари билан
алоқасини таъминлайдиган дастурлар.
Ҳақиқий вақтли система—
берилган чегараларда вақтли циклни
устиворликни ҳисобга олган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш дастури.
Одам-машинали интерфейс (HMI
,
ингл Human Machine Interface
)
—
операторга жараённи бориши, назорат қилиш ва уларни бошқариш учун
маълумотлар тақдим этадиган ускуна.
Одам-машинали интерфейс ишлаб чиқиш учун
мўлжалланган дастур-
муҳаррир.
Мантиқий бошқариш системаси — SCADA-системада мантиқий
бошқаришли
фойдаланувчи
дастур(скрипт)ларини
бажарилишини
таъминлайдиган дастур.Уларни ишлаб чиқиш учун муҳаррирлар тўплами.
Ҳақиқий вақтли маълумотлар базаси —
реал вақт тартибида жараён
тарихини сақлашни таъминлайдиган дастур.
Ҳавф сигналини бошқариш системаси —
технологик ҳодисаларни
автоматик назоратини таъминлайдиган, уларни меъёрда, огохлантирувчи ёки
ҳавфли ҳолат категориясига киритиш, шунингдек оператор ёки компьютер
томонидан ҳодисаларни қайта ишлашни таъминлайдиган дастур.
Ҳисобот генератори —
технологик ҳодисалар ҳақида фойдаланувчи
ҳисоботларни яратишни таъминлайдиган дастур. Уларни ишлаб чиқиш учун
муҳаррирлар тўплами.
Ташқи интерфейслар —
SCADA ва бошқа иловалар орасида маълумотлар
алмашинишнинг стандарт интерфейслари. Одатда, OPC, DDE, ODBC, DLL ва
ҳоказо.