63
конструкциялар жадвал кўринишида, бошқаларида махсус кўринишдаги
операторларда ифодаландилар.
6.
АИЖ технологик таъминоти
фойдаланувчининг мос фаолият
соҳасидақандайдир
амаллар,
процедуралар,
босқичлар
кетма-кетлигини
аниқлайдиган, аниқ ўрнатилган лойиҳавий ечимлар йиғиндисидан иборат.
АИЖ технологик таъминоти қуйидаги амалларни бажаришни кўзда
тутмоғи лозим:
клавиатура ёрдамида (дисплей экранида визуал назорат билан)
ҳужжатлардан ахборотларни киритиш;
ШКга маълумотларни магнит ташувчилар ёки бошқа АИЖ лар орқали
киритиш;
бошқа АИЖлардан локал ҳисоблаш тармоқлари шароитида алоқа
каналлари бўйича ахборотларни қабул қилиш;
маълумотларни муҳаррирлаш ва уларни манипуляция қилиш;
маълумотларни тўплаш ва сақлаш;
маълумотларни излаш, янгилаш ва ҳимоя қилиш;
фойдаланувчига
натижавий ахборотни экранга, чоп этишга, магнит
ташувчига, шунингдек турли маълумотномалик ва кўрсатмалилик ахборотларни
чиқариш;
маълумотларни шакллантириш ва бошқа АИЖларга магнит дисклардаги
файллар кўнишда ёки ҳисоблаш тармоғининг алоқа каналларидан узатиш;
сўров бўйича тезкор маълумотлар олиш.