59
Тармоқли АИЖ.
АИЖ локал тармоқ доирасида ишчи станция сифатида
фойдаланилиши мумкин. Бу айниқса, ашёлар бир неча фойдаланувчиларга
тақсимланиши зарур бўлган вақтда мақсадга мувофиқдир. Бундай АИЖ
қимматли қоғозларни дастлабки жойлаштирилиши ва иккинчи марта
айлантирилиши билан боғлиқ амалларни
мажмуавий автоматлаш учун
мўлжалланади. У ягона интеграллашган меъёрий-маълумотномали маълумотлар
омбори ва ечиладиган масалаларнинг жорий қилинадиган мажмуа билан ишлашга
мўлжалланган.
Ҳар қандай автоматлаштирилган иш жойлари ўзларининг таъминотларига
эга бўлади. АИЖ таъминотлари қаторига: техник, ахборот, дастурий, лингвистик,
технологик, ташкилий, методик, эргонометрик, ҳуқуқий таъминотларни киритиш
мумкин ( - расм). Юқорида саналган АИЖ таъминотлари билан танишиб чиқамиз.
- расм. Автоматлаштирилган иш жойининг таъминотлари.
1.