56
АИЖ одамни компьютер билан ўзаро
таъсирини таъминлайдиган дастурий-аппарат
воситаларини
бирлаштиради,
ахборотни
(клавиатура, “сичқонча”, сканер ва ҳоказо
орқали) киритшни ва уни монитор экранига,
принтерга, график қурувчига, овоз картасига
–
динамикага
ёки
бошқа
чиқариш
қурилмаларига
чиқариш
имкониятини
беради. Одатда, АИЖ БАСнинг қисмидлан
иборат.
АИЖ ларни яратиш ахборотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича
асосий амалларни бажаришни ҳисоблаш техникаси зиммасига қўйишни кўзда
тутади. Мутахассис эса, қўлда бажариладиган амалларнинг бир қисмини ва
бошқарув қарорларини қабул қилишга тайёргарлик ишларида ижодий ёндашув
талаб этадиган амалларни бажаради. Бунда ҳисоблаш техникаси, уни
ҳаракатларини назорат қиладиган, масала ечиш мобайнида алоҳида
праметраларнинг қийматларини ўзгартирадиган, шунингдек, масалалар ечиш ва
бошқариш
вазифалари
учун
дастлабки
маълумотларни
киритадиган
фойдаланувчи билан яқиндан ўзаро таъсир этган ҳолда ишлайди. Амалиётда
бошқариш ходимларининг ҳар бир гуруҳига бундай вазифалар лавозим
инструкциялари, низомлар, қонуний актлар ва бошқа ҳужжатлар орқали
берилади. АИЖ яратиш қўйидагиларни таъминлайди:
марказлашган ахборот қайта ишлаш шароитларида мумкин бўлмаган,
кичик ташкилотларнинг замонавий электрон техникасига кириш;
фойдаланувчига
нисбатан соддалик, қулайлик ва дўстоналик;
жойлашишнинг иҳчамлиги, юқори ишончлилик, нисбатан содда техник
хизмат ва фойдаланиш шароитларига юқори бўлмаган талаблар;
фойдаланувчига ахборот-маълумотномалик хизмат қилиш;
фойдаланувчи билан ривожланган мулоқат ва унга сервис хизматлар
тақдим этиш;
системанинг ашёларини максимал фойдаланиш;
локал ва тақсимланган маълумотлар базасини юритиш;
фойдаланиш ва кузатиб бориш бўйича ҳужжатларни мавжудлиги;
бошқа системалар билан қўшилиш мумкинлиги.
АИЖ ларни бир неча белгилари билан синфларга ажратиш мумкин.
57
2.1.
- Автоматлашган иш жойи кўринишлари.
Техник базасига асосан, АИЖ ларнинг қуйидаги турлари мавжуд (2.1.-
расм):