• Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари НИЗОМ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
  • Dаsturdаn foydаlаnish buyicha tavsiyalаr




    Download 6,68 Mb.
    bet26/114
    Sana10.06.2024
    Hajmi6,68 Mb.
    #262162
    1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114
    Bog'liq
    Taza JMN OMK 2 kurs UZB 2021

    Dаsturdаn foydаlаnish buyicha tavsiyalаr
    1.Jismоniy tаrbiya o’qituvchisi dаstur bilаn ish boshlаshdаn oldin dаsturni tushuntirish h’аtini diккаt vа eъtibor bilаn uкib chiкishi lozim, yaъni : soаtlаr taкsimoti, o’quv meъyorlаri vа nazorаt dаrslаri.
    2. Sentyabr oyi birinchi iккinchi dаrslаrning uzidаyoк belgilаngаn talаblаr buyicha test utкazilаdi vа bolаlаrni jismоniy tаyyorgаrligi aniкlаnadi.
    3. O’quv yilining oh’iridа dаsturdа barcha кursаtilgаn testlаr кabul кilinishi shart.
    Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи "Алпомиш" ва "Барчиной"
    махсус тестлари
    НИЗОМ
    УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
    1. Мазкур Низом аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларини қабул қилиш ва мусобақаларини ўтказиш тартибини белгилайди.
    2. "Алпомиш" махсус тестлари эркаклар учун, "Барчиной" махсус тестлари эса аёллар учун қўлланилади.
    3. "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари (кейинги ўринларда махсус тестлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг жисмоний тайёргарлиги юзасидан давлат талабини белгилайди.
    4. Махсус тестлар Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг турли ёш гуруҳларининг (6 - 70 ёш ва ундан катталар) (кейинги ўринларда ёш гуруҳлари деб аталади) жисмоний тайёргарлигини аниқлайди.
    Махсус тестлар мураккаблик даражаси аҳолининг ёши ва жинсига қўра, бир-биридан фарқланувчи тўрт поғонада белгиланади.
    Бунда "Ҳисоб" мураккаблик даражаси ҳамда III, II ва I даражали кўкрак нишони талаблари назарда тутилади.
    "Ҳисоб" мураккаблик даражасини бажарган иштирокчига кўкрак нишони берилмайди, III, II ва I даражали кўкрак нишони талабларини бажарган фуқароларга тегишли спорт разрядлари ва унвонлари белгиланади.
    5. Жисмоний имкониятлари чекланган фуқаролар учун махсус тестлар шартлари ташкилотчилар томонидан соғлиқни сақлаш ва соҳага оид бошқа тегишли ташкилотлар билан келишиб ишлаб чиқилган ҳолда ўтказилади.
    6. Махсус тестлар бўйича вазирликлар, идора ва бошқа ташкилотлар, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) даражасида махсус тестлардан ўтиш вақтида бетоблиги ёки бошқа сабабларга кўра иштирок эта олмаган ўқувчи, раҳбар, ишчи-ходимларнинг махсус тестлар талабларини бошқа куни топширишларига рухсат этилади, лекин улар томонидан юқори натижалар кўрсатилса ҳам ўтган мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари таркибига қўйилмайди.
    7. Махсус тестлар қуйидагиларга асосланади:
    а) ихтиёрийлик ва ҳаммабоплик;
    б) аҳолини соғломлаштириш ва жисмоний ҳаракатланишга йўналтириш;
    в) тиббий назоратдан ўтиш мажбурияти;
    г) миллий қадриятлар ва ҳудудларнинг ўзига хослиги.
    8. Махсус тестлар ҳар бир ёш тоифаси бўйича йилига икки марта қабул қилинади:
    махсус тестларни биринчи қабул даврида иштирокчининг жисмоний имконияти аниқланади (тайёргарлик синови);
    махсус тестларни иккинчи қабул даврида иштирокчининг жисмоний ҳолатидаги (тайёргарлик синови даврига нисбатан) ўзгариш аниқланиб, натижа белгиланади.

    Download 6,68 Mb.
    1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114




    Download 6,68 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Dаsturdаn foydаlаnish buyicha tavsiyalаr

    Download 6,68 Mb.