• ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ
  • ЯКУНИЙ ҚОИДА
  • O`zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi




    Download 6,68 Mb.
    bet29/114
    Sana10.06.2024
    Hajmi6,68 Mb.
    #262162
    1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   114
    Bog'liq
    Taza JMN OMK 2 kurs UZB 2021

    Мусобақани ўтказиш
    25. Мусобақа мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган шартлар ва Низомнинг 2-иловасида белгиланган махсус тестларни ўтказиш бўйича ташкилий-методик кўрсатмаларга мувофиқ мажбурий синовларда белгиланган поғона ва мураккаблик даражаси асосида ёки ихтиёрий синовлар белгиланган поғона ва мураккаблик даражаси асосида эркак ва аёллар учун алоҳида шартлар бўйича ўтказилади.
    26. Мусобақа иштирокчиларининг натижалари Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги мусобақа иштирокчиларининг натижаларини қайд этиш намуналарига асосан шу вақтнинг ўзида ёзиб расмийлаштирилади.
    27. Мусобақани қуйида белгиланган ёш тоифалари асосида, уч босқичда ўтказиш тавсия этилади:
    1-босқич - 6 ёшдан 17 ёшгача;
    2-босқич - 18 ёшдан 33 ёшгача;
    3-босқич - 34 ёш ва ундан катта ёшда бўлганлар учун.
    28. Мусобақада иштирок этувчиларнинг рўйхати Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади. Бунда мусобақада қатнашиш истагини билдирган шахслар Ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади ва соғлиғи юзасидан тегишли маълумотномани тақдим қилган ҳолда рўйхатга киритилади.
    29. Мусобақани ўтказишда тегишли спорт тури бўйича малакали мутахассислар ва ҳакамлар келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
    ҒОЛИБ ВА СОВРИНДОРЛАРНИ
    ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ
    30. Мусобақани ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш баённома билан расмийлаштирилади.
    31. Мусобақанинг маҳалла, туман (шаҳар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси босқичларининг ғолиб ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда "Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари (гувоҳномаси билан) топширилади ҳамда ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланиши мумкин, шунингдек махсус тестларни топшириш жараёнида рекордлар аниқланади.
    32. "Алпомиш" ва "Барчиной" кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами ҳисобидан қопланади.
    ЯКУНИЙ ҚОИДА
    33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



    Download 6,68 Mb.
    1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   114




    Download 6,68 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    O`zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi

    Download 6,68 Mb.