Натижалар ва уларнинг муҳокамаси




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/163
Sana13.05.2024
Hajmi2,09 Mb.
#229627
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   163
Bog'liq
05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK

Натижалар ва уларнинг муҳокамаси.
Изланишлар олиб бориш жараёнида мавзуга доир 
сўровномалар ташкил қилинди. Сўровномаларда турли ёш тоифасидаги 100 нафар иштирокчи 
қатнашдилар. Ўтказилган сўровнома натижалари мамлакатимизда спорт тобора ривожланаётганлиги, 
унинг ижтимоий аҳамияти, ёшлар тарбиясидаги ўрни юқорилаб бораётганлигини кўрсатди. 
“Жамиятда спортнинг ўрни ва аҳамияти қай даражада деб ўйлайсиз?” саволига 
иштирокчиларнинг 85%и “юқори даражада”, 15%и “ўртача” деб жавоб берганлар. “Сиз, салбий 
иллатлар (ичиш, чекиш, наркомания, диний экстремизм ва терроризм кабилар) таъсиридан ёшларни 
асрашда спортнинг ўрни юқори деб ҳисоблайсизми?” саволига иштирокчиларнинг 100%и “ҳа, юқори 
даражада” деб жавоб беришган. Саволга қўшимча сифатида иштирокчиларнинг 80%и “спорт билан 
шуғулланган болаларда бўш вақт бўлмайди, шу сабабли улар турли салбий иллатларга берилмайди” 
мазмунидаги фикрларни билдирганлар. 
Спорт назарияси ва амалиёти фани ютуқлари спорт билан шуғулланган ва шуғулланмаганлар 
ўртасида нафақат жисмонан, балки ақлан, руҳан ва маънан тафовутлар бўлишини кўрсатади. 
Ўтказилган сўровнома натижаларининг таҳлили ҳам айнан юқоридаги фикрларни тўлақонли 
тасдиқлади. “Сизнингча, спорт билан шуғулланган болалар бошқалардан нимаси билан фарқ 
қилади?” саволига иштирокчиларнинг 10%и “мустақил фикри шаклланади”, 12%и “мақсадга 
интилиш, қатъийлик шаклланади”, 63%и “ҳар томонлама тарбияланади” ва 15%и “соғлом, бақувват 
бўлади” дея жавоб беришган. Дарҳақиқат, спорт билан шуғулланган ёшлар ўзига хослиги билан 
ажралиб туради. Чунки спорт ёшларни ҳар томонлама тарбиялаш, улар онгида соғлом турмуш 
тарзига амал қилиш ғояларини шакллантириш, уларнинг руҳий ва жисмоний бардамлигини мақсадга 
мувофиқ тарбиялашга катта ҳисса қўшади
5
. Зеро, замонавий спорт машғулотларининг асосий 
мақсади ва вазифаларидан бири сифатида шуғулланувчининг ҳар томонлама тарбияланиши эътироф 
этилиб, спорт асосида ўзлигини англаш ва миллий уйғониш, мафкуравий ҳиссиётни ривожлантириш 
ва шу асосда инсонпарварлик, ватанпарварлик руҳини кучайтириш вазифаларини амалга ошириш 
назарда тутилади [7., б.41]. 
Сўровнома иштирокчилари ёшларни спортга кенг жалб қилиш юзасидан ўзларининг турли 
таклиф ва тавсияларини билдиришган. Иштирокчиларнинг аксарияти ёшларни спортга кенг жалб 
қилиш ва уларни спорт воситасида ҳар томонлама тарбиялашда оила (асосан, ота-она), мураббий ва 
таълим муассасаси ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш лозимлигини айтиб ўтишган. Ота-
оналарнинг шахсий намуна кўрсатиши, таниқли ва маҳоратли спортчиларга нисбатан фарзандларида 
ҳавас уйғотиши катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидланган. Шунингдек, айрим иштирокчилар (68%) 
спорт воситасида ёшларни ҳар томонлама тарбиялашда мураббийларга алоҳида вазифалар 
юклатилиши лозимлигини таъкидлашган. Бу ўз навбатида спорт воситасида ёшларни турли салбий 
иллатлар таъсиридан асраш ва уларни ҳам жисмонан, ҳам маънан тарбиялашнинг такрорланмас ва 
ўзига хос усули эканлигини эътироф этишган. 
Спорт билан шуғулланган, мунтазам машғулотлар билан банд бўлган ёшларнинг турли салбий 
иллатлар таъсирига тушиб қолиш ҳоллари кам кузатилади. Чунки спорт машғулотлари маълум 
тартиб-қоидалар ва мезонлар асосида ташкил қилинадики, натижада шуғулланувчилар табиий 
равишда рационал кун тартиби доирасида бўладилар. Юқоридаги фикрлар юқори малакали 20 нафар 
спортчи-талабалар кун тартибини ўрганиш натижасида олинган хулосалар билан айнан мос келади. 
Биз спортчиларнинг кун тартибини ўрганиш натижасида уларнинг бўш вақтлари кам бўлиши, бўш 
вақтларида асосан маъданий хордиқ чиқаришларини (дам олиш, китоб ўқиш ва ҳ.к) аниқладик. 
Ваҳоланки, сўровнома натижалари таҳлили ва кузатишлар салбий иллатларнинг бош сабаби 
ёшларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланмаслиги натижасида юзага келишини кўрсатган. 
5
Бу ўринда айтиш лозимки, бугунгача яратилган аксарият адабиётларда ушбу фикр ёритилган.


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
152 
Мураббийлар фаолияти ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этиши айтиб ўтилди. 
Мураббийларнинг ўз шогирдлари кун тартиби, яшаш шароити, ўқиш ва оиладаги фаолияти билан 
қизиқиши ёшлар тарбиясида, уларнинг спортда ҳам, ҳаётда ҳам юксак натижаларни қўлга 
киритишида муҳим ўрин тутади. Муаллиф иш фаолияти натижасидан биладики, Республикамизнинг 
турли ҳудудларида ёшларнинг ҳар томонлама тарбия топиши, уларнинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний 
тарбияланишида ўзини масъул деб биладиган мураббийлар етарлича. Бундай мураббийлар қаторига 
А.Толипов, О.Рахимов, А.Абдулахатов, Ж.Ашуров, Я.Абдурамановларни киритиш мумкин. Улар 
томонидан эришилган ютуқлар фақатгина спорт натижаси билан чегараланиб қолмай, 
шогирдларининг етук инсонлар бўлиб жамиятимиз равнақига ҳисса қўшаётганлиги билан ҳам 
белгиланади. Ушбу мураббийлар иш тажрибасини ўрганиш, ўзлаштириш ва оммалаштириш 
фойдадан ҳоли бўлмайди, албатта. 
Оилада ота-онанинг шахсий намунаси фарзанд тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. 
Оиладаги муҳит, ундаги ҳар бир ўзига хос жиҳатлар болалар тарбиясига катта таъсир кўрсатади. 
Оилада турли спорт жиҳозларининг мавжудлиги, ота-оналарнинг ундан мунтазам фойдаланиши ўз 
навбатида фарзандларнинг ҳам жисмоний маданиятга меҳр қўйишига замин бўлади [9., б.183]. Шу 
сабабли оила ёшларни спортга жалб қилиш, фарзандларни маҳоратли ва ватанпарвар спортчиларга 
ҳавас руҳида тарбиялашда муҳим омил ҳисобланади. 
Хулоса.
Спорт воситасида ёшларни ҳар томонлама тарбиялашда ота-оналар ва мураббийлар 
ниҳоятда масъулиятли бўлишлари лозим. Спортнинг ижтимоий аҳамияти, умуминсоний қадрият 
эканлиги унинг инсонпарвар характерда эканлигида ҳам ўз аксини топади. Бир қарашда спорт 
тушунчасининг мазмунини маълум даражадаги тайёргарликдан ўтган спортчилар беллашуви, 
уларнинг бир-бирини жисмонан, куч ишлатиб мағлуб бўлишга мажбур этишида кўриш мумкин. 
Аммо спорт турининг мусобақа қоидалари, спортнинг умумэътироф этган нормалари спортчиларга, 
мураббийларга ва ҳакамларга шундай талаблар қўйганки, натижада, спорт фаолияти иштирокчилари 
машғулотлар, мусобақалар ва спорт тадбирлари жараёнида умуминсоний қадриятлар мезони 
доирасида тарбияланиб, шаклланиб борадилар. Зеро, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ҳамда 
спорт мусобақалари улар иштирокчиларининг ва томошабинларнинг соғлиғига, шаъни ва қадр-
қимматига зиён етказилмайдиган тарзда ўтказилиши керак. Спортчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати 
камситилишига олиб келадиган, шунингдек, уларнинг спорт жароҳатлари олишига сабаб бўладиган 
тайёргарлик услубларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Спорт мусобақалари қоидалари маълум 
талаблар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, иштирокчилардан уларга қатъий амал қилишни талаб этади. 
Айни шу ҳолатда спорт ўзининг юқори даражадаги инсонпарварлик хусусиятини намойиш қилади. 
Инсон, унинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш бутун дунё тиббиёт соҳаси олдида 
турган асосий вазифлардан ҳисобланади. Тиббиёт оламида “касалликни даволагандан кўра унинг 
олдини олган яхши” тушунчаси мавжуд. Техника ва технологиялар ривожланган замонда кам 
ҳаракатлилик инсонлар учун маълум даражадаги муаммоларни, хусусан, ҳаракатсизлик билан боғлиқ 
бўлган касалликларни юзага келтирмоқда. Юқорида спорт фаол жисмоний ҳаракатлар мажмуи 
эканлигини айтиб ўтдик. Инсонларнинг режа асосида спорт билан мунтазам шуғулланиши 
организмнинг ҳаракатга бўлган эҳтиёжини таъминлайди. Натижада, организм соғлом ва бақувват 
бўлишига эришилади. Спортнинг умуминсоний қадрият сифатида эътироф этилишининг асосий 
сабабларидан бири ҳам шундадир. 
Бугунги глобаллашув шароитида ер юзи аҳолисини алкоголизм, наркомания, диний экстремизм 
ва халқаро терроризм каби турли салбий иллатлар ташвишга қўяётгани барчамизга маълум. Халқ ва 
давлатнинг эзгу мақсадларига ёт ва бегона бўлган ғоялар жамият ҳаётига ўз таъсирини ўтказишга 
ҳаракат қилиши муқаррар. Бундай салбий иллатлар ва ғояларга қарши курашмоқ, ёшларда вайронкор 
ғояларга қарши курашиш иммунитетини шакллантириш, уларни салбий иллатлар таъсиридан асраш 
чора-тадбирларини йўлга қўйиш лозим. Бу вазифа ўз навбатида жамиятда яшаётган ҳар бир фуқаро, 
ҳар бир касб эгасига алоҳида талаблар қўяди. Замонавий спорт машғулотлари ўз олдига фақтагина 
спорт натижаларини юксалтиришни эмас, балки, шуғулланувчини ҳар томонлама тарбиялашни ҳам 
мақсад қилиб қўйган. Замонавий Олимпия ўйинлари тарғиботчиси, француз давлат арбоби Пъер де 
Кубертен инсоният учун катта аҳамиятга эга бўлган, ҳар томонлама тарбия воситаси саналган 
Олимпия ўйинларини ташкиллаштиргани бежиз эмас. Кейинчалик, иккинчи Жахон урушидан сўнг 
Ҳиндистон мамлакатининг ташаббуси билан Осиё ўйинлари ташкил қилиниши ҳам айнан шу 
мақсадга – дунёда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, халқлар ўртасидаги бирдамликни 
сақлашга қаратилган эди. Бугунги кунда спорт ўзининг юксак даражасига кўтарилди. Спортдан 
ёшлар тарбиясида, мамлакатлар нуфузини оширишда, салбий иллатларга қарши курашишда ҳамда 
соғлом-турмуш тарзини тарғиб қилишда самарали фойдаланиш имконияти мавжуд. Тарихан инсон, 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
153 
унинг ҳаёти муқаддас қадрият сифатида эъзозланиб келинади. Шу билан бирга, тинчлик, 
ватанпарварлик, инсонпарварлик каби тушунчалар умуминсоний қадриятлар тизимининг ажралмас 
қисми ҳисобланади. 

Download 2,09 Mb.
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   163




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Натижалар ва уларнинг муҳокамаси

Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish