“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4
151
Ўзбекистонда ҳам спортнинг ижтимоий-тарбиявий аҳамиятини ўрганишга қаратилган
илмий
изланишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз олимларидан Ш.Х.Хонкелдиев, А.Абдуллаев,
Й.М.Машарипов, Р.С.Саламов, Ж.Э.Эшназаров, Х.Т.Рафиев, Р.А.Абдурасулов, Ф.Қ.Ахмедов кабилар
спортнинг серқирра ижтимоий ҳодиса сифатида инсон тарбиясидаги аҳамияти юқори эканлигини
эътироф этишади. Айниқса, сўнгги йилларда Республикада соҳага доир турли даражадаги
анжуманларда “спорт ва ёшлар тарбияси”, “спорт ва шахс”, “спорт ва соғлом авлод”, “спорт ва
маъанавият” каби спортнинг ижтимоий-тарбиявий аҳамиятини ўрганишга қаратилган долзарб
масалалар ёритилмоқда (А.Н.Шопулатов, Б.З.Исканов, Б.Б.Инагамов, А.А.Толаметов, А.М.Жўраев,
Р.Н.Назаров, Т.Д.Байтураев, Ш.Ш.Исроилов ва бошқалар). Адабиётлар таҳлили ва кузатишлар спорт
воситасида ёшларни ҳар томонлама тарбиялаш имкониятлари юқори эканлигини кўрсатади.