|
“pedagogik mahorat” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, №3-4 Pdf ko'rish
|
bet | 156/163 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 2,09 Mb. | | #229627 |
Bog'liq 05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK
PEDAGOGICAL POSSIBILITIES OF SUGGESTING HUMAN IDEAS
TO STUDENTS THROUGH SPORTS
The article discusses the pedagogical possibilities, conditions and ways of instilling common ideas
among young people. Sport is not only a form of discussion and competition, but it is also revealed that it is
a means of personal education.
Keywords: sport, personal training, pedagogical opportunity, positive emotions, competition.
Кириш.
Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ мамлакатда спортни
ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилди. “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг
амалиётга татбиқ қилиниши мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт ривожининг янги уфқларини
белгилаб берди [1]. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама тарбияланиши ва баркамол
авлодлар бўлиб вояга етишида спортнинг аҳамиятини ошириш, спорт орқали ёшларни турли салбий
иллатлар таъсиридан асраш масалаларига Ўзбекистон Ҳукумати алоҳида аҳамият қаратиб бу
борадаги асосий вазифаларни белгилаб берди.
Жисмоний тарбия ва спортга доир бир қатор норматив-ҳуқуқий хужжатларда ёш авлодни
спортга кенг жалб қилиш орқали уларни ҳам жисмонан, ҳам маънан тарбиялаш, ёшлар орасида
соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби мақсадларга йўналтирилган. Зеро, жисмоний тарбия ва
спорт соҳасида олиб борилаётган сиёсатнинг туб моҳияти ва асосий йўналишлари сифатида ёшларда
спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш
тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш, уларни салбий таъсирдан ҳимоя
қилиш ҳамда зарарли одатдлардан ҳалос этиш, болаларни барқарор феъл-атворли, Ватанига меҳр-
муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар
комплексини амалга ошириш [2, 3] белгилаб қўйилган. Ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларни
турли салбий иллатлар таъсиридан асраш, бунда спортдан фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш ва
ундан самарали фойдаланиш имкониятининг юқорилиги мазкур мавзу юзасидан кузатишлар
ўтказиш, унинг илмий-услубий асосларини тадқиқ этиш заруратини кўрсатди.
|
| |