Назарий таҳлил ва умумлаштириш




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/163
Sana13.05.2024
Hajmi2,09 Mb.
#229627
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   163
Bog'liq
05.12.2021 To`plam Ped mahorat OAK

Назарий таҳлил ва умумлаштириш.
Инсоният XXI асрга улкан кашфиётлар ва ютуқлар 
билан қадам қўйди. Глобаллашув дея аталаётган мазкур даврнинг ютуқлари билан бир пайтда салбий 
жиҳатлари ҳам инсонлар ҳаётига, айниқса, ёшлар тарбиясига ўз таъсирини кўрсатмоқда. 
Ҳозирги даврда Ўзбекистонда, бир томондан, глобаллашув жараёнининг афзалликларидан 
оқилона фойдаланиш, иккинчи томондан унинг салбий иллатини бартараф этиш борасидаги пишиқ-
пухта ўйланган изчил сиёсат олиб борилмоқда. Ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг 
ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат 


“PEDAGOGIK MAHORAT” ilmiy-nazariy va metodik jurnal. 2022, № 3-4 
150 
қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар қандай одам, албатта, кузатиши муқаррар. Шу боис 
глобаллашув шароитининг ижобий жиҳатларини эътиборга олган ҳолда унинг ғоявий-мафкуравий 
таъсиридан огоҳ бўлиш, айниқса, ёшларимизни бундай хуружлардан асраб-авайлаш ғояси муҳим 
аҳамият касб этади [5., б.54-55]. 
Умуминсоний қадриятлар – жаҳондаги барча одамлар, халқлар, давлатлар учун умумий 
қадрлаш мезони ҳисобланган умумбашарий аҳамиятга эга бўлган қадриятлар тизими. Умуминсоний 
қадрият ниҳоятда кенг кўламли ва серқирра тушунчадир. Бугунга келиб умуминсоний қадрият 
тушунчаси инсонлар ҳаётида, уларни тарбиялашда ва маънавий дунёсини бойитиб боришда ўзининг 
юксак даражадаги аҳамиятини тобора ошириб бормоқда. Умуминсоний қадриятларнинг намоён 
бўлиши нисбий бўлиб, жамият ривожланиши, тараққиётнинг хусиятларига кўра умуминсоний 
қадриятларнинг у ёки бу шакли ҳаётнинг олдинги поғонасига кўтарилади. Масалан, уруш даврида 
тинчлик, озодлик, юртда душманлар бўлганда ватанпарварлик, мустақиллик даврида миллий ўзликни 
англаш, миллий маданиятни ўрганишга эҳтиёж ортиб боради. Тарихан маълум бўладики, замонлар ва 
даврлар ўзгариши спорт тушунчасининг аҳамиятини ҳеч қачон пасайтирган эмас. Спорт ҳар доим 
инсонлар маънавий ва моддий эҳтиёжининг ажралмас қисми сифатида умуминсоний қадриятлар 
тизимида марказий ўринни эгаллайди.
Спорт бир сўз билан айтганда баҳслашиш, беллашиш маъноларини англатади. Махсус 
жисмоний машқлардан ташкил топган ҳаракатлар мажмуи спорт тушунчасининг асосини ташкил 
қилади. Шу билан бирга спортнинг ижтимоий характери, инсонни шахс сифатида тарбиялашдаги 
ўрни беқиёсдир. Жамият ривожланиши бевосита жисмоний маданият тушунчасининг ҳам 
ривожланишига олиб келди. Жисмоний маданиятнинг таркибий қисми бўлган спорт бугунги кунга 
келиб ўзининг юксак ижтимоий аҳамиятини намоён қилмоқда. Сўнгги йилларда дунё миқёсида 
спортнинг аҳамиятини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар, унинг инсонлар турмуш-тарзидаги роли 
юксак даражада эканлигини исботлади. Мазкур масала юзасидан жисмоний маданият ва спорт 
мутахассислари, психологлар, социологлар тадқиқот ишларини амалга оширдилар ва турли 
даражадаги илмий-услубий манбалар яратилди (В.Д.Паначаев, Н.И.Пономарёв, Л.П.Матвеев, 
Ж.Э.Эшназаров, Й.М.Машарипов, Р.С.Саламов, Л.И.Лубышева). 
Халқ орасида мусобақаларда танилган ва ғолиб бўлган спортчиларга нисбатан 

Download 2,09 Mb.
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   163




Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Назарий таҳлил ва умумлаштириш

Download 2,09 Mb.
Pdf ko'rish