|
рида ўтказилади. Бунда мактабгача тарбия муассасанинг Pdf ko'rish
|
bet | 155/160 | Sana | 15.06.2024 | Hajmi | 3,66 Mb. | | #264017 |
Bog'liq Maktabgacha tarbiya pedagogikasi (Shoira Shodmonova)рида ўтказилади. Бунда мактабгача тарбия муассасанинг
ўтган йилдаги иш якунлари ҳақида маълумот берилади.
4. Ота-оналар ва мактабгача тарбия муассасалари
ходимларининг биргаликдаги фаолияти. Ота-оналар
боғча майдонини кўкаламзорлаиггириш, участкадаги
жиҳозларни ва қўлланмаларни таъмирлаш, хоналарни
қишга тайёрлаш, соғломлаштириш ишларини ўтказишда
ёрдам кўрсатишлари, янги ўҳув йилига тайёргарлик
вақгида санитария ишларида, болаларни саёҳатларга ку-
затиб боришларида иштирок этишлари лозим.
Агар ота-оналар орасида фотосуратчилар, қурув-
чилар, рассомлар бор бўлса, улар мактабгача тарбия
муассасаларига бевосита ёрдам беришлари керак.
5. Ота-оналар учун кечалар ва тўгараклар уюштириш.
Мактабгача тарбия муассасаларида ота-оналар ва
бошқа оила аъзолари учун ўтказиладиган кечалар мав-
зули характерга эга бўлиб, «Бола лой, ота-она кулол»,
«Бола азиз, одоби ундан азиз» каби мавзуларни танлаш
мумкин.
6. Очиқ эшиклар куни. Очиқ эшиклар куни жамоа
нинг ўз календар йиллик режаси бўйича ҳар бир ёшдаги
гуруҳнинг маълум режими бўйича одатдаги меҳнат куни-
дир. Бундай кунларни йилида 1—2 марта ўтказиш мумкин.
Хулоса шуки, мактабгача тарбия ёшидаги бола
ларни
оилада
тарбиялашни,
ота-оналар
билан
ҳамкорликни бундан кейин янада такомиллаштириш
йўлларини излаб топиш, оилавий тарбиянинг ижтимо
ий тарбия билан алоқасини мустаҳкамлаш.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Оиланинг жамиятда тутган ўрнини қандай изоҳ-
лайсиз?
2. Оилада ота-онанинг вазифалари нималардан ибо
рат?
3. Оилада бола тарбияси деганда нимани тушунасиз?
4. Оила ва боғча ҳамкорлигининг аҳамияти.
www.ziyouz.com kutubxonasi
|
| |