Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming




Download 15,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/551
Sana15.05.2024
Hajmi15,84 Mb.
#234763
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   551
Bog'liq
Asosiy oxirgi 17.05.2023 18.20

Ключевые слова:
мультимедиа, педагогическая технология, технология 
обучения, информационно-коммуникационные технологии. 
Abstract. 
This article is devoted to the issue of using information technology in 
improving the educational process and increasing its effectiveness in secondary schools, as 
well as the relevance of the idea of using modern achievements of information technology 
in the educational process in the general education system. presented. 
Key words:
multimedia, pedagogical technology, information and communication 
technologies. 
Бугунги кунда бутун дунёда ахборот технологиялари кенг кўламда 
ривожланмоқда. Шубҳасиз, таълим жараёнида янги ахборот технологияларидан 
мақсадли фойдаланишни йўлга қўйиш зарурдир. Замонавий жамият ахборот узатиш 
ҳажми ва тезлиги жиҳатидан чегараланмаган бутунжаҳон ахборот тармоғидан фаол 
фойдаланиши билан ҳарактерланади. Мултмедия ва Интернет технологияларининг 
пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши ахборот коммуникацион-технологиялари (АКТ) ни 
мулоқот, тарбия, жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш воситасида ишлатиш имконини 
бермоқда. 
Бугунги кунда ўқув жараёнини Компьютер ва ахборот технологияларисиз 
тасаввур этиш қийин. Бу эса Компьютер ва ахборот технологияларининг 
имкониятларидан фойдаланиш барча масалаларнинг ечимини ҳал қилади, яъни 
ахборотларни узатиш ва қайта ишлаш- бу билим, малака ва кўникмаларни тўлиқ 
шакллантиришни кафолатлайди дегани эмас, чунки буларнинг барчаси фақатгина 
ўқитишнинг самарали ва дидактик воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг 
учун ҳам замонавий ахборот технологиялардан таълим тизимида фойдаланиш 
қуйидаги йўналишларда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ: 
- ахборот коммуникацион технологиялар ўрганиш объекти сифатида, яъни 
талабалар билим олиш жараёнида янги ахборот технологиялар, шу жумладан 
Компьютер, мультимедия, масофадан ўқитиш, Интернет технологиялари ва 


283 
уларнинг таркибий қисмлари ҳамда фойдаланиш соҳалари бўйича умумий тушунча 
ва малакаларга эга бўлишлари лозим; 
- ахборот коммуникацион технологиялар ўқитиш воситаси сифатида, яъни 
замоновий ахборот ва педагогик технологиялар асосида талабаларга билим 
берилади, яъни умумтаълим ҳамда мутахассислик фанларини ўқитишда ахборот 
коммуникацион технологиялардан фойдаланилади. 
Таълим жараёнини бошқариш воситаси сифатида, яъни таълим муассасасининг 
ўқув, маънавий-маърифий ва илмий-татқиқот ишлари фаолияти самарадорлигини 
оширишда ахборот-коммуникацион технологиялар асосида ахборотлаштириш, 
таҳлил ва башорат қилиш тизимини яратиш ҳамда уни амалиётга жалб этиш 
мақсадга мувофиқ. 
Мактабдаги таълим жараёнида ўқувчилар АКТ ёрдамида матн билан ишлашни, 
тасвирий объектларни ва маълумотлар базасини яратишни, электрон жадваллардан 
фойдаланишни ўрганади. Ўқувчилар ахборот йиғишнинг янги усулларини, улардан 
фойдаланишни ўрганиши, уларнинг дунёқарашини ошишрилишига ҳамда 
тасаввурларини кенгайишига олиб келади. Дарсларда АКТ нинг ишлатилиши 
ўқишга бўлган мотивациясини, ўқувчиларнинг қизиқувчанлигини, мустақил 
ишларнинг самарадорлигини оширади. Компьютер АКТ билан биргаликда таълим 
соҳасида, ўқувчиларнинг ўқиш ва ижодкорлигида янги имкониятларни тақдим 
этади. Илк бор таълим АКТ шахснинг бўлажак касбининг асосий инструменти 
сифатида роль ўйнайди ва бундай имкониятдан тўлиқ фойдаланишни тақозо 
қилади. Таълим узлуксиз равишда ҳаётимизга бутун ҳаёт фаолияти давомида кириб 
келаверади ва АКТ асосида ўқув жараёнини ташкил этиш долзар вазифа бўлиб 
қолаверади. 
АКТни қўллашда шахснинг барча қобилиятларини – қизиқувчанлик, одоб-аҳлоқ, 
ижодкорлик, мулоқот ва эстетик қобилиятларни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиш 
керак. Бу қобилиятлар кераклича юқори даражада рўёбга чиқиши учун 
педагогогнинг 
АКТ 
соҳасидаги 
билимдонлиги 
зарур. 
Педагогларда 
бу 
билимдонликни ривожлантиришни олий ўқув юртларидаги ўқиш давомида бошлаш 
керак. АКТ соҳасидаги билимдонликни қуйидагилар билан ифодаласа бўлади: 
замонавий ахборот муҳитида тажрибани баҳолаш ва фаолиятда қўллаш қобилияти: 
шахсий ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришга ҳаракат қилиш: умумий 
коммуникатив маданиятнинг, ахборот алмашишни ташкиллаштиришда тажриба ва 
назарий билимларнинг мавжудлиги: ахборотни олиш, танлаш, сақлаш, қайта ишлаш, 
ўзгартириш, тақдим этиш, узатиш ва қўллаш маданиятини ўзлаштириш. 
Бугунги кунда бола ҳар қадамда уйда, интернет клубларида Компьютер билан 
тўқнаш келаётгани барчага аён. Табиий савол туғилади: барча бола ҳам ушбу 
замонавий технологиядан ўз ўрнида мақсадли фойдаланяптими? Бунинг учун 
қандай чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади? 
Хусусан, таълимни Компьютерлаштириш фақат мактабни зарур техника ва 
Компьютер билан таъминлашдангина иборат эмас, биринчи навбатда, ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг иш маҳсулдорлиги, таълим самарадорлигини оширишни кўзда 
тутади. 
Ҳозирги кунда айнан ақлий тарбияга психологик педагогик жиҳатдан янгича 
ёндашувларни излаб топишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Таълим жараёнида 
болалар ақлий фаоллигини ривожлантириш таълимнинг турли шакл ва 
методларидан фойдаланиш билан бевосита боғлиқ. 
Мактабда ўқитишни компутерлаштириш икки йўналишда амалга оширилмоқда. 
Информатика предметини ўрганиш (Компьютер – ўрганиш объекти) ва бошқа ўқув 
предметларини ўрганишда Компьютердан фойдаланиш (Компьютер – таълим 
воситаси). Шубҳасиз, Компьютер ўқувчининг ўқишга рағбатини оширади. 


284 
Шунингдек, ўқув топшириқларини мураккаблик даражасига кўра тақдим этишни 
изга солиб турувчи имкониятлар ортади, тўғри бажарилган топшириқ учун 
рағбатлантириш орқали ҳам мотивациянинг ўсишига эришиш мумкин. 
Информатика ўқув предмети сифатида ўқувчиларда мантиқий ва техник 
тафаккурни ривожлантиришга қаратилишини ҳисобга олиб уни ўқувчиларга иложи 
борича ёшликдан ўргатиш зарур. Чунки юқори синфларда ўқувчиларнинг тафаккур 
юритиш тавсифи ва услуби етарлича шаклланиб, уни ўзгартириш бирмунча қийин 
кечади. 
Таълим жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш 
Таълим жараёнида ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланган 
учун маълум бир шарт – шароитлар, яъни ахборот ресурслари Компьютер, 
видеопроектор, мултимедия воситалари, принтер, сканер ҳамда замонавий дастурий 
воситалар мавжуд бўлиши билан бир қаторда дастурий воситалардан фойдалниш 
ўқувини, билимини ошириш лозим. 
Бугунги кунда таълим жараёни самарадорлигини оширишда Компьютер ва 
ахборот технологиялари воситаларининг асосий таркибий қисми: ўқув дастурлари, 
мультимедия технологиялари, масофадан ўқитишнинг ўқув услу-бий таъминоти, 
виртуал лаборатория, электрон дарслик (ЕД), электрон ўқув кутубхонаси, халқаро 
интернет тизимлари ва бошқалар муҳим аҳамиятга ва ўринга эга бўлади . 
Ўқув жараёнининг самарадорлиги ва мукаммаллиги ахборотларни билим 
олувчига қандай тарзда берилишига, улар томонидан қандай қабул қилинишига ва 
уларни амалиётга қандай татбиқ қилинишига боғлиқ бўлади. Мултимедия 
технологиялари ўрганилаётган педагогик ва иқтисодий жараёнлар тўғрисидаги ҳар 
бир ахборотни таълим олувчиларга ҳаракатли, овозли ва видеоли кўринишларда 
баён қилиб беради. Бу эса катта ҳажмдаги ахборотни бериш учун кетадиган вақтни 
тежаш билан бирга, уларни янги ахборотларни қабул қилиш ва улардан амалий 
фойдаланиш даражасини оширади. 
Бошқача айтганда, таълим жараёнида Компьютер ва ахборот технологияларидан 
мукаммал фойдаланиш учун асосий эътибор энг аввало ўқитувчига ва талабага 
зарур бўлган шароитни яратишга, Компьютерларни ўқув жараёнларида самарали 
қўллашига, яъни мультимедияли электрон ўқув ва услубий қўлланмаларни 
компьютер имиацион моделлар асосида яратиш ва кенг миқёсида фойдаланишнга 
қаратилиши лозим. 
Ушбу фикр ва қарашлар хорижий олимларнинг тадқиқотларида ҳам ўз тасдиғини 
топган. Ахборот технологияларининг ёш авлод таълим-тарбиясидаги аҳамиятини 
ўрганган қатор хорижий тадқиқотчилар фикрича, жамият ривожланишининг янги 
ахборот босқичига ўтиш жараёнида ёш авлодда техник воситалардан оқилона 
фойдаланиш, ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш, оламни ўз 
ахборотлари асосида идрок этиш, тез ўзгариб бораётган ахборот муҳитида мавжуд 
нарса ва ҳодисаларга нисбатан мустақил муносабатга эга бўлиш ҳамда турли 
ахборот хуружларига қарши иммунитет ҳосил қилиш каби кўникма ва малакаларни 
шакллантириш зарур. 
Шунингдек, татқиқотчилар ўқувчиларнинг ахборот муҳитига психологик 
тайёргарлигини 
илк 
мактаб 
давридан 
шакллантириш 
лозимлигини 
таъкидлайдилар. Бу эса мактаб таълимининг илк босқичи ҳисобланган бошланғич 
таълимга сифат жиҳатидан янгича талабларни юклаб, унда болаларнинг Компьютер 
саводхонлигини оширишни тақозо этади. Зеро, ахборот технологиялари анъанавий 
таълим воситалари билан уйғунликда болани ижодкор шахс сифатида тарбиялаш 
имконини беради. 

Download 15,84 Mb.
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   551




Download 15,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



Qarshi davlat universiteti international scientific and practical conference on algorithms and current problems of programming

Download 15,84 Mb.
Pdf ko'rish