• Афзалликлари
  • Акциядорлик жамияти
  • Камчиликлари
  • Конгломерат ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотга биргаликда эгалик қилувчи корхоналар гуруҳи бўлиб, фойда қўшилган капитал ҳажмига қараб тақсимланади. Трест
  • Қўшимча масъулиятли жамият




    Download 201,48 Kb.
    bet5/7
    Sana04.12.2023
    Hajmi201,48 Kb.
    #110748
    1   2   3   4   5   6   7
    Bog'liq
    7-мавзу QI (3)

    Қўшимча масъулиятли жамият – бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият қўшимча масъулиятли жамият ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Иштирокчилардан бири ночор (банкрот) бўлиб қолганида унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади. Тадбиркорлик субъектининг ушбу ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзига хос хусусиятга эга. Юқоридагиларни содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, қўшимча масъулиятли жамиятда агар бир иштирокчи банкрот бўлса ёки қарзни тўлашга қурби етмай қолган тақдирда,унинг улуши учун қолган иштирокчилар учун ҳам жавобгарлик масъулияти белгиланиб, улар ўз улушлари доирасида жавобгар бўлиши билан бир қаторда, қарзни тўлашга қурби етмай қолган иштирокчининг улуши учун ҳам жавобгар хисобланиб, қарзни тўлашга корхонадаги ўз улушлари етмай қолган тақдирда, шахсий мол-мулклари ҳисобидан ушбу қарзни тўлаб беришлари назарда тутади.
    Афзалликлари:кредиторлар ишончининг юқорилиги ҳамда сармоя жалб қилишнинг осонлиги.
    Камчилиги:бир иштирокчининг жавоб бера олмаслиги, қолган иштирокчиларнинг қўшимча жавобгарлигини келтириб чиқаради.
    Акциядорлик жамияти – устав фонди акцияларга бўлинган жамиятдир. Акциядорлик жамиятида иштирокчилар жавобгарлиги чекланган. Бунда иштирокчилар жамият мажбуриятлари юзасидан фақат ўзлари қўшган улушлари доирасидагина жавобгар бўладилар. Яъни 100 сўм қўшган бўлсалар, 100 сўм йўқотадилар, 1000 сўм қўшган бўлсалар, 1000 сўм, йўқотадилар ва ундирув уларнинг шахсий мол-мулкларига қаратилмайди.
    Афзаллиги: иштирокчиларнинг жамиятни бошқаришда доимий иштироки талаб этилмаслиги, иштирокчилар жавобгарлигининг чегараланганлиги, яъни, иштирокчилар ўз қўшган улушлари доирасида жавобгар бўлишлари ва ундирув уларнинг мол-мулкига қаратилмаганлиги.
    Камчиликлари: асосан катта лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланганлиги, устав фондининг юқорилиги
    монополиянинг энг юқори ва мураккаб шакли бўлиб, ишлаб чиқариш ва технологик алоқалар мавжуд мустақил компаниялардан ташкил топиб, бош компания улар устидан молиявий назорат ўрнатади.
    Концерн
    Мустақил тадбиркорлик тизимларининг буюртмаларини биргаликда бажариш, ишлаб чиқариш, кредит-молия ва йирик ҳажмдаги маркетинг операцияларини, саноат қурилишида кенг миқёсдаги лойихаларни амалга ошириш, фойдали буюртмалар олиш ва ҳамкорликда бажариш мақсадида ўзларининг барча тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш учун тузадиган вақтинчалик бирлашмалар.
    Консорциум
    бир тармоқ корхоналарнинг иттифоқи бўлиб, унинг иштирокчилари тўлиқ иқтисодий мустақиллигини сақлаб қолади, фақат ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш бозорлари ва баҳолари тўғрисида келишиб олади;
    Картел
    Ташкилий тузилма бўлиб, ягона молиявий назорат остига технологик жиҳатдан бир-бири билан боғланмаган ишлаб чиқариш, савдо, суғурта, илмий тадқиқотлар, маиший хизмат, кино саноати ва бошқа соҳа корхоналарини ўзида бирлаштиради.
    Конгломерат
    ишлаб чиқариш воситалари ва маҳсулотга биргаликда эгалик қилувчи корхоналар гуруҳи бўлиб, фойда қўшилган капитал ҳажмига
    қараб тақсимланади.
    Трест
    бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар бирлашмаси бўлиб, унинг аъзолари ишлаб чиқариш соҳасида мустақиллигини сақлаб қолади, маҳсулот эса синдикат мулки сифатида сотилади;
    Синдикат
    бу таркибига турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналарни назорат қилиш ва фаолиятини бошқариш мақсадида уларнинг назорат пакет акция ёки хиссаларига эгалик қилувчи компаниядир.
    Холдинг

    Download 201,48 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7




    Download 201,48 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Қўшимча масъулиятли жамият

    Download 201,48 Kb.