• Назорат саволлари
  • Ишни бажаришдан мақсад
  • Бажарилган иш бўйича ҳисобот




    Download 0.78 Mb.
    bet4/10
    Sana29.03.2023
    Hajmi0.78 Mb.
    #47430
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
    Bog'liq
    Микропроцессор курилмалари лаборатория хисобот
    oraliq, Kampyuter Garafikasi Yakuniy javoblari, Opera sanatida xor janirining tutgan o’rni, generated, O’rin almashtirishlar va o’rniga qo’yishlar, Mavzu Modulli tenglamalar va tengsizliklar, 10-seminar., стакан проектирование, Mavzu O’zgarmas kuchlanish sathini, 4-mustaqil ishi mavzular, Shamol energiyasidan foydalanish, 9-1IQTS-21 guruh talabasi Mirzomurodov
    Бажарилган иш бўйича ҳисобот

    Ҳисоботда қуйидагилар келтирилади:



    1. Ишни бажаришдан мақсад;

    2. Виртуал стенд бўйича қисқача маълумот;

    3. Олинган натижалар;

    4. Бажарилган иш бўйича хулосалар.



    Назорат саволлари



    1. Шифратор нима учун хизмат қилади?

    2. Шифратор киришларининг сони m ва чиқишларининг сони n орасида қандай боғланиш мавжуд ?

    3. Шифратор қандай қўшимча кириш ва қўшимча чиқишларга эга бўлади?

    4. Стробирловчи киришдаги сигнал қандай бўлганда шифраторнинг кодлаш режимида ишлашига рухсат берилади ?

    5. Стробирловчи киришдаги сигнал қандай бўлганда шифраторнинг кодлаш режимида ишлаши тақиқланади?

    6. Агар интеграл схемада тақиқланган иш ҳолати жорий қилинса, кириш сигналидан қатъий назар ҳамма чиқишларда қандай сатҳли кучланиш ҳосил бўлади?



    Дешифраторни текшириш




    Ишни бажаришдан мақсад: дешифраторларнинг ишлаш принципи билан танишиш ва уларни текшириш.


    Бошланғич маълумотлар

    Дешифратор код ўзгарткич вазифасини бажаради, яъни киришига иккилик системадаги n-разрядли сигнал берилганда чиқишларидан бирида мантиқий «1»га (ёки агар инверс дешифратор бўлса мантиқий «0» га) тенг сигнал ҳосил бўлади. Дешифраторлар асосан рақамли қурилмаларнинг ижро этувчи қисмида жойлашиб кириш қисмига бериладиган сигналга асосан бошқарувчи сигнални шакллантиради.


    Киришлари сони n ва чиқишлари сони 2n бўлган схемага тўлиқ дешифратор дейилади. Бундай дешифраторнинг киришига мумкин бўлган ҳамма тўпламлар берилиши мумкин, масалан: n=4 учун (1 – расм а) тўпламлар сони 16 га тенг: дан гача. Мантиқий бир 16 та чиқишдан (f0 – f15) бирида ҳосил бўлади, қолган чиқишларда эса сигнал нолга тенг. Умумий ҳолда , бу ерда белгиси ёки бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
    Тўлиқ бўлмаган дешифраторда чиқишлар сони кам бўлади, масалан, 4028 турдаги дешифратор тўртта киришга ва ўнта (ўн олтита эмас) чиқишга эга.
    Айрим ҳолларда инверс дешифраторлардан фойдаланилади. Уларнинг чиқишларидан бирида ягона нол сигнал, қолганларида эса мантиқий бир ҳосил бўлади. Бундай дешифраторлар учун умумий ҳолда , яъни , , .
    Кўпчилик ҳолларда дешифраторлар рухсат этиш (стробирлаш) кириши р га эга бўлади. Бундай дешифраторлар учун .
    Стробирлаш кириши код масофа бирдан катта бўлганда, киришдаги тўпламлар ўзгараётган вақтда чиқишда нотўғри сигнал ҳосил бўлишининг олдини олади. Масалан: 0011 – 3 тўпламдан 0100 – 4 тўпламга ўтилаётган бўлсин. Ўтиш жараёнида қуйидаги тўпламлар ҳосил бўлиши мумкин: 0010=2, 0000=0 ва уларга мос равишда f2 ва f0 чиқишларда ҳалақитлар импульслари юзага келиши мумкин. Ўтиш жараёнида чиқишда бирлик сигнал ҳосил бўлиши р – кириш ёрдамида тасдиқланади.
    Страбирлаш кириши р – кириш ўзгарувчиларининг сонини ва чиқишлар сонини ҳам ортириш имконини беради. Масалан: 5та a,b,c,d,e ўзгарувчилар бўлганда: 4,а – расмда кўрсатилган дешифраторлардан иккитаси ёрдамида тўла дешифраторни тайёрлаш мумкин. Улардан биринчиси р=е бўлганда, иккинчиси эса бўлганда ишга тушади.



    1 – расм. Дешифратор (а) ва уни мантиқий функцияларни амалга ошириш учун қўллаш (б)

    Дешифратор тўлиқ бўлмаслиги, яъни чиқишда кириш ўзгарувчиларининг тўлиқ бўлмаган конъюнкциялар тўпламини ҳосил қилиши хам мумкин. Масалан: ўнлик индикаторни бошқариш учун сигнал ҳосил қилишда 0000=0 дан 1001=9 гача бўлган чиқишлар етарли.
    Дешифраторлардан n та ўзгарувчининг функциясини амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин. Қуйидаги ва функцияларни
    1-расм,а да кўрсатилган дешифратор ёрдамида амалга оширишни кўрайлик.
    Тенгламаларни конъюнкциялар ҳамма ўзгарувчиларни ўз ичига оладиган мукаммал шаклда ёзамиз:
    ; .

    Дешифраторнинг чиқишларини юқоридаги тенгламаларга асосан ЁКИ схемаси ёрдамида бирлаштириб (1 – расм б)) кичик ИМСларда бажарилганига нисбатан ихчамроқ ечимга эга бўламиз.
    1-жадвалда тўлиқ бўлмаган 4028 турдаги дешифраторнинг ҳақиқийлик жадвали келтирилган. Бундай дешифраторнинг 0 дан 9 гача бўлган ўнта чиқишидан фойдаланиш мумкин.





    Download 0.78 Mb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Download 0.78 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Бажарилган иш бўйича ҳисобот

    Download 0.78 Mb.