Айирувчи ҳисоблагич
Айирувчи m – разрядли иккилик ҳисоблагичнинг ишлаш қоидаси қуйидагича:
Айирувчи ҳисоблагичнинг ўтишлар жадвали жамловчи ҳисоблагичнинг ўтишлар жадвалига нисбатан тескари бўлади, яъни кириш сигналларининг сони ортиши билан иккилик чиқиш сигнали камайиб боради. Айирувчи уч разрядли ҳисоблагични учта бир хил Т – триггерни кетма – кет улаб ҳосил қилишимиз мумкин. Ҳар бир триггер ўз ҳолатини олдинги триггер 0 ҳолатдан 1 ҳолатга ўтганида ўзгартиради. Шу сабабли ҳар бир триггернинг чиқишини кейинги триггернинг Т - киришига уланади (2, а - расм). Айирувчи ҳисоблагични D – триггерларда хам бажариш мумкин (2,б - расм).
2 – расм. Уч разрядли айирувчи ҳисоблагичлар
Реверсив ҳисоблагич
Кетма – кет кўчиришга эга бўлган иккилик реверсив ҳисоблагични синтез қилишни кўрайлик. Бундай ҳисоблагич информацион х киришдан ташқари қўшимча бошқариш А киришига эга бўлади. Бошқариш сигнали Fn=0 бўлганда жамловчи ва Fn=1 бўлганда айирувчи ҳисоблагич каби ишлайди.
Биринчи қарашда реверсив ҳисоблагич коммутациялар схемасининг ишлаш қоидаси қуйидагича бўлиши мумкин:
Лекин, бошқариш сигнали F ўзгарганда кириш сигнали ўзгармаганлигига қарамасдан ҳисоблагичнинг ҳолати ўзгариши мумкин. Бунинг олдини олиш учун бошқариш сигнали F фақат кириш сигнали х=0 бўлганда ўзгариши мумкин. Коммутация схемасининг ишлаш қоидасини қуйидагича ўзгартирамиз:
Реверсив ҳисоблагичнинг хақиқийлик жадвалига (3- жадвал) асосан структура формуласини ҳосил қиламиз:
3 - жадвал
x
|
F
|
Qi-1
|
Ti
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
0
|
0
|
1
|
0
|
0
|
0
|
1
|
1
|
0
|
1
|
0
|
0
|
1
|
1
|
0
|
1
|
0
|
1
|
1
|
0
|
0
|
1
|
1
|
1
|
1
|
ва унга асосан тузилган структура схемаси 3 – расмда келтирилган
3 – расм. Реверсив ҳисоблагич
|