|
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN Pdf ko'rish
|
bet | 136/352 | Sana | 23.01.2024 | Hajmi | 44,19 Mb. | | #143802 |
Bog'liq 46-44-PB
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
155
Бахшичилик кўпайиб боргани сари устоз-шогирд анъанаси вужудга
келиши баробарида халқнинг севимли қаҳрамонлари жасорати ҳақидаги
туркум достонлар ўзбек, тожик, қозоқ, туркман, қорақалпоқ, татар,
озарбайжон, грузин, турк халқлари орасида кенг тарқалиб қалбларни-
қалбларга вобаста этувчи ижодкорлик санъати жамоавийлик касб этган.
Маълумки, жанубий Ўзбекистон халқ оғзаки ижодини ўрганишга
киришиш 1929 - йилдан бошланиб икки воҳа достончилигини илк бор тадқиқ
этишга киришган фольклоршунос Ҳ.Зарифов ҳисобланади ва у томонидан
Чироқчилик Бойсари, Ражаб бахшиларни, китоблик Абдулла шоир Нурали
ўғли, бойсунлик Холиёр юзбоши Абдукарим ўғли каби юксак маҳоратли
бахшиларни аниқланиб, репертуардаги асарлардан намуналар ёзиб
олганлиги[3] билан бирга бахшилар ижросидаги халқларнинг барҳаёт
ижодини неча-неча асрлар қаридан сайқал топиб янада ўзида бирдамлик
фазилати касб этаётганлигини кўрсатиб берган.
Қардош тожик халқ оғзаки ижодида ҳам “Гўрўғли” ва “Алпомиш”
достонларининг айрим шакллари ҳамда кўринишлари учрайди, масалан
таниқли шарқшунос И.С.Брагинский (1905–1989) “Гўрўғли” достонини
Қурбон Сафар номли тожик бахшисидан 1933–35 йиллар ёзиб олган [4].
Бундан ташқари бахшичилик достонининг яна бир ноёб намунаси ХХ асрнинг
70-йиллари охири - 80-йилларнинг бошларида О. Собиров томонидан нашр
қилинган «Ёзи билан Зебо» достонининг йиғма матни [5] қадрдон халқлар
маскан топган Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаси қишлоқлари, Фарғона
водийсида, Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Ўзган, Аравон, Олабуқа
туманларида, Қозоғистоннинг Туркистон атроф қишлоқларида, жанубий
Тожикистон атрофидаги қишлоқларда оммалашган вариантларида чорвадор,
деҳқон ва боғбонларнинг ижтимоий турмуш тарзи билан боғлиқ маълумотлар
борлиги [6] азалдан қардош миллатлар ўртасидаги тотувлик ва
ҳамжиҳатликни мустаҳкамланишига хизмат қилганлигини кўриш мумкин.
«Ёзи билан Зебо» достони ўзбек халқ оғзаки ижодининг дурдона
асарларидан ҳисобланиб кўп вариантлилиги ва кенг тарқалганлиги билан ҳам
қардош миллатлар ўртасида бирдамлик, якдиллик, муҳаббат ва вафонинг гўзал
фазилатлари сифатида алоҳида қимматга эга. Шунингдек, 1975-йилнинг ёзида
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи Раззоқ бахши Қозоқбоев
ижросида ёзиб олинган «Нени айтай?» термасида:
|
| |