• Ёзи билан Зебо достонидан
  • “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN




    Download 44,19 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet137/352
    Sana23.01.2024
    Hajmi44,19 Mb.
    #143802
    1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   352
    Bog'liq
    46-44-PB

     
     “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN 
    UZBEKISTAN” JURNALI 
    VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER 
    ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869 
    156 
    Кел, Зебожон, Ёзи томошасига, 
    Зебоман Кал Ёзидан айтайми? 
    мазкур достоннинг нафақат ўзбек ва тожик балки турли миллат бахшилари 
    томонидан ижро этилганлиги диққатга сазавор Янгиқўрғон туманидаги ўн 
    тўрт киши томонидан бу достон жамоа бўлиб ижро этганлиги О.Собировнинг 
    “Ёзи билан Зебо” асарида келтирилган.
    Айниқса Наманган вилояти Янги қўрғон тумани ҳудудида Қўлбуқон 
    достончилик мактабининг вакиллари Ҳайдар Бойча ўғли, Раззоқ Қозоқ ўғли, 
    Усмон Маматқул ўғли, Бўрибахши, Маллавой Ҳошимовлар ижодида Булунғур 
    достончилик мактаби таъсири кучли бўлганлигини кўрсатади [7] мана шу 
    жиҳат билан ҳам қадимдан шаклланган халқ ижодиётининг айнан кўплаб 
    миллат ва элатга мансублиги умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам 
    этганлиги билан эътиборга лойиқдир. Бу асарнинг яна бир ўзига хос 
    хусусияти унда ватан иймондек муқаддас неъмат эканлигининг таъкиди асар 
    қаҳрамонлари томонидан васф этилиши билан достон кўпгина парчалари халқ 
    қўшиқларига айланиб кетганлигидадир. 
    Дарадан келган шамолнинг гарди бор, 
    Сояда ётган йигитнинг дарди бор, 
    Қорайиб келган булут қор келтирар, 
    Келмайин кетган йигит ор келтирар... 
    Бахшилик санъатининг ўзига хослиги, бор таровати ҳам бахши 
    томонидан айтилаётган халқ ижодиёти воқеаларининг ҳаётийлиги, 
    диалогларнинг оҳангдошлиги, шеърий нутқнинг равонлиги, жозибадорлиги, 
    қофияларнинг оригиналлиги, ифодавий безакларнинг хилма-хил товланиши 
    билан қаҳрамон кайфиятини, унинг интиқ ва ғоят нозик кечинмаларини 
    таъсирчан баён этилиши [8] Марказий Осиё халқлари бахшилари маҳорати ва 
    истеъдоди билан уйғунлашади.
    Қош қораликдан қароғим қолмади, 
    Интизорликдан мадорим қолмади... 
    Ёнага ётиб эдим ёним билан, 
    Кийимим қотди менинг қоним билан... 
    Толга чиқдим толча бўйим толади... 
    (“Ёзи билан Зебо достонидан”) 



    Download 44,19 Mb.
    1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   352




    Download 44,19 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN

    Download 44,19 Mb.
    Pdf ko'rish