|
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN Pdf ko'rish
|
bet | 138/352 | Sana | 23.01.2024 | Hajmi | 44,19 Mb. | | #143802 |
Bog'liq 46-44-PB
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
157
Достоннинг йиғма вариантини ишлаб чиқишда, республикамизнинг
Фарғона водийси билан жанубий туманларидан ёзиб олинган вариантларни
ягона шаклга келтиришда талай қийинчиликларга дуч келинганлиги, Фарғона
водийсидан ёзиб олинган достон вариантларида халқ ҳаётининг деҳқончилик,
боғдорчилик билан боғлиқ томонлари акс этган бўлса, жанубий туманлардаги
вариантларда эса чорвадорларнинг тирикчилиги, яшаш тарзи, муҳити билан
алоқадор тасвирлар кўп учраганлиги билан қадрдон халқларнинг турмуш
тарзи, анъаналари ва қадриятлари турлича бўлишидан қатъий назар қалблар
муштараклиги, бахшичилик санъатининг ўзига хос сеҳри ҳам дилларни
дилларга боғлаганлигидадир.
Асардаги кўпгина бандлар жуда кўп ижро этилганлигидан қуйма ҳолга
келиб сайқал топган. Шунинг учун 1922–1925-йиллари журналист Рафиқ
Мўмин томонидан тўпланган вариантдаги парчаларни ярим аср ўтгач ёзиб
олинган вариантларга солиштирилганда, жуда кўп бандлар ўзгармай куйланиб
келинганлигидан бу асарнинг нақадар халқчил ва ҳаётбахш эканлигини
билдиради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, тарихан қардош халқлар ижоди
билан уйғунлашиб кетган бу қадриятларимизни асраб авайлаган ҳолда
келажак авлодларга муносиб етказиш ва уни тараққий этишида юртимизда
истиқомат қилувчи биродар-дўстларимиз билан якдил, ҳамфикрликда юксак
марраларни забт этишимиз мумкин. Зеро, муҳтарам юртбошимиз Шавкат
Мирзиёев Сурхондарёда халқаро бахшичилик санъати фестивали очилишига
бағишланган тантанали маросимда нутқида “Бахшилар нафақат халқ
оʻтмишининг акс-садоси, айни пайтда бугунги куннинг ҳам жарангдор
овозидир... Агар биз бу ноёб санъатни сақлаб қолиш учун бугун барчамиз
биргаликда ҳаракат қилмасак, эртага, афсуски, кеч бўлади, келгуси авлодлар,
тарих бизни кечирмайди”[9].
Илло, мазкур таъкид замирида мустақил ватанимизнинг эртанги куни, ёруғ
келажаги, тенглар ичра тенглиги, ривожланган мамлакатлар қатори унинг ҳам
ўз ўрни ва салоҳияти борлиги бунда ўз ифодасини топади.
|
| |