РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ ИСКУССТВА БАХИШИ В РАЗВИТИИ
МУЗЫКАЛЬНОЙ НАУКИ В ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ
Jamoldin Muydinov -преподаватель Ферганского государственного
университета
Аннотация
Эта статья рассказывает нам, что в независимом Узбекистане
холостяцкое искусство - изучение нематериального и духовного наследия,
сохранение братства братского братства выражается в дружеской узбекско-
таджикской дружбе.
ROLE AND SIGNIFICANCE OF THE ART OF BAHISHI IN THE
DEVELOPMENT OF MUSICAL SCIENCE IN CENTRAL ASIA
Jamoldin Muydinov - teacher of Fergana State University
Annotation
This article tells us that in independent Uzbekistan the bachelorship of art -
the study of intangible and spiritual heritage, preservation, brotherhood of brotherly
brotherhood expressed in friendly Uzbek-Tajik friendship.
Калит сўз: бахши, достон, санъат, халқ оғзаки ижоди, мерос
Ключевые слова: бахши, эпос, искусство, фольклор, наследие
Key words: bakhshi, epos, art, folklore, heritage
Баҳшичилик санъати Марказий Осиё жумладан, Ўзбекистон билан
чегарадош, қардош халқларнинг ноёб маънавий қадриятларидандир. Чунончи,
“JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN
UZBEKISTAN” JURNALI
VOLUME 1, ISSUE 7, 2023. OCTOBER
ResearchBib Impact Factor: 8.654/2023 ISSN 2992-8869
154
мамлакатимизда истиқомат қилаётган кўплаб миллат ва элатларнинг
ижтимоий ҳамжиҳатлик ришталари ана шу қадриятлардан қувват олади. Зеро,
ҳар бир бахши хотирасида ўтмиш анъаналарини сақлаб, уни авлодларга
етказган ва бу ижтимоий анъана ҳар гал ижро жараёнида янада бойиб,
янгиланиб борган. Шарофиддин Али Яздийнинг ёзишича, Амир Темур (1370–
1405) ҳукмронлиги йилларида Давлатшоҳ бахши[1], “Акбарнома”да эса
Мирбахши деган бош бахшининг номи қайд этилган бўлса, Аҳмад
Югнакийнинг “Ҳибат ул- ҳақойиқ” асарида:
Қани амри маъруф, қани яхшилар?
Қани ҳақни айтган ҳақгўй бахшилар? [2]
дея ҳақиқатни куйловчилар васф этилади. Шунингдек, бир қатор Шарқ
халқлари адабий меросининг нодир намуналарида “бахши” - Чиғатой улуси,
Олтин Ўрда, Қозон ва Қрим хонликларида котиблар, Бобирийлар давлатидаги
ҳарбий қисмларнинг ҳисоб-китоб ишларини олиб борувчи ва уларга маош
тўловчи йирик амалдорларни, Бухоро амирлигида маъмурий бинолар
қурилишда маблағ (сарф-харажат) ҳисобини олиб борувчи кишилар сифатида
эътироф этилади.
Бахшичилик санъатининг эътиборга молик яна бир хусусияти устоз ва
шогирдлик анъаналари, аждодлар ва авлодлар, мерос ва ворислик, кеча билан
бугуннинг, бугун билан эртанинг ўзаро алоқадорлиги ва қардош халқларнинг
ўзаро итифоқлик фазилатлари унда тараннум этилади.
Жумладан тарихий тараққиёт жараёнида бир-бирига туташиб кетган
ўзбек-тожик халқлари ўртасидаги ўзига хос дўстлик ва қўшничилик
ришталари бугунги кунда ҳам янада мустаҳкамланиб бораётганлиги бу
халқларнингқадимдан халқ оғзаки ижоди билан бирлашиб камол топганидан
далолатдир
Бахшичилик саънатига оид анъанавий мусиқа маданияти ҳам бой ва
хилма-хил бўлиб, бир неча ҳудудий бахшичилик услубларидан ташкил топган.
Ҳолбуки Суғд вилоятида азалдан ёнма-ён яшаб келган ўзбек ва тожик
халқларининг ижодкорлик анъаналари ўзаро қоришиб иккала қардош халқ
бахшичилик ижодида меҳнат, маиший ва маросим қўшиқларининг
намуналари ширу-шакар – ўзбегим-тожик билан якдил эканлигининг
ифодасидир.
|